Режа: Қонун устуворлиги тушунчаси ва унинг моҳияти


Жиноий жазоларни либераллаштириш – қонун устуворлигининг муҳим шарти



Download 328 Kb.
bet4/8
Sana21.02.2022
Hajmi328 Kb.
#37677
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
onun ustuvorligi fuarolik zhamiyatin

3.Жиноий жазоларни либераллаштириш – қонун устуворлигининг муҳим шарти. Мустақилликка эришгандан кейин Президент Ислом Каримов томонидан инсонпарварлик, адолатпарварлик ғояларига асосланган жиноят, жиноят процессуал қонунларини такомиллаштиришга, жиноий жазоларни либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари Олий Мажлисга киритилди. Уларнинг қабул қилиниши эса мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Айниқса, жиноий жазоларни либераллаштириш борасида жиноий жазо тизимидан ўлим жазосини чиқариб ташлаш борасидаги сайъ-ҳаракатлар муҳим ўрин тутади. Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш тўғрисида Президентимиз “Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш борасида биз ҳал этишимиз лозим бўлган яна бир масала – бу жазолаш тизимидан ўлим жазосини чиқариб ташлашдир”6 деганда айнан шу ҳаракатларни назарда тутган эди.
Маълумки, 1995 йилгача амал қилган Жиноят Кодексида 33 та жиноятга ўлим жазоси қўлланилар эди. Кейинги Жиноят Кодексида эса уларнинг
13 таси сақланиб қолди, яъни 20 та турдаги жиноятдан ўлим жазоси олиб ташланди. Жумладан, аёллар, олтмиш ёшдан ошган эркаклар ва вояга етмаганларга нисбатан бу жазо қўлланилмайди. Шунингдек, ўлим жазоси авф этиш тартибида йигирма беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилиши мумкин (ЖК нинг 51-моддаси).
Ана шу устувор вазифадан келиб чиқиб, 1998 йилда Жиноят Кодексидаги 5 та моддадан ўлим жазоси олиб ташланди. 2001 йилда яна тўртта моддага жазо қисқартирилди. 2004 йилда эса бу жазо бор-йўғи иккита, яъни айбни оғирлаштирувчи ҳолатда қасддан одам ўлдириш ва терроризм жиноятлари учун татбиқ этиладиган бўлди. Булар мамлакатимизнинг халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида халқаро ҳужжатларга зикр этилган мажбуриятларни сўзсиз бажаришга инти-лаётганининг амалдаги исботидир. Ҳозирги кунда 100 га яқин давлатнинг қонунчилигида ўлим жазоси бекор қилинган. Жумладан, Швеция ва Финландия 1972 йилда, Германия
1949 йилда, Франция 1981 йилда, 1990 йиллардан бошлаб Ирландия, Венгрия, Руминия, Чехия, Словакия, Швейцария, Греция, Польша, Молдова, Италия, Испания давлатлари ўлим жазосидан воз кечган. Бундан ташқари,
30 дан ортиқ давлатнинг қонунчилигида ўлим жазоси мавжуд бўлсада, амалиётда қўлланилмайди.
Ўлим жазосини бекор қилиш ўта мураккаб масала бўлиб ҳисобланишини Президент Ислом Каримов таъкидлаб, “Биринчи навбатда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш лозим, чунки бугунги кунда уларнинг кўпчилиги, ўлим жазосининг бекор қилинишига қарши. Иккинчидан, ўлим жазоси ўрнига умрбод ёки узоқ муддатли жазони ўташга ҳукм қилинадиган шахслар учун тегишли жойлар қуриш керак”, деган фикрга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ўлим жазосини бекор қилиш масаласини аҳолига тушунтириб бериш ҳам анчагина мураккаб жараён бўлиб, бу ишга ҳуқуқшунослар, мутахассислар, сиёсатшунос, психолог ва бошқа кўпгина мутахассислар жалб қилиниши лозим. Шунингдек, Президентимиз юқорида таъкидлаганидек, ўлим жазоси ўрнига суд томонидан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган маҳбуслар жазоси алоҳида колонияда ўташи лозим бўлганлиги сабабли уларни сақлаш билан боғлиқ жазони ўташ муассасасини қуриб битказиш учун бюджетдан тегишли маблағ ажратилиши ва бинони тайёрлаш ҳам маълум муддат талаб этади. Шу сабабли ҳам давлатимиз раҳбари ўлим жазосини бекор қилиш билан боғлиқ барча ташкилий-ҳуқуқий жараёнлар 2-3 йил ичида амалга ошириш мумкинлигини билдиради.



Download 328 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish