Режа: Қонун устуворлиги тушунчаси ва унинг моҳияти


Қонун устуворлиги тамойилининг Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилишидаги аҳамияти



Download 217,58 Kb.
bet6/7
Sana12.05.2023
Hajmi217,58 Kb.
#937497
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-мавзу

4.Қонун устуворлиги тамойилининг Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилишидаги аҳамияти.

Қонун устуворлигини таъминлаш демократик жамиятни шакллантиришнинг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аввало қонунлар фуқароларнинг бевосита ёки билвосита иштироки билан ишлаб чиқилади, уларнинг хоҳиш ва иродасини ўзида акс эттиради. Аммо кўпгина қабул қилинган қонунлар реал ҳаётга жорий қилинмасдан қоғозда қолиб кетади. Сабаби, биринчидан, қонунни қабул қилиш давридаги жамият тараққиёти даражаси билан уни амалга ошириш имконияти ўртасидаги номутаносибликнинг мавжудлиги. Иккинчидан, қонунларни яратишдаги маҳорат ва салоҳиятнинг (профессионализм) етишмаслигидир. Учинчидан, фуқароларнинг ҳам қонунлардан тўла фойдаланишга салоҳияти етарли даражада бўлмаслиги. Аммо, нима бўлганда ҳам қабул қилинган қонунларга амал қилиш ҳаётий зарурият ҳисобланади. Чунки, у нафақат, ҳуқуқлар тизими билан, шунингдек мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий ҳаёти билан боғлиқдир. Уларни ўзида ифодалаган қонунларнинг “ишонмаслиги” ёки поймол қилиниши мавжуд экан, жамият ҳаётида ижобий ўзгаришлар содир бўлмайди.


Мамлакат ва фуқаролар манфаатларининг уйғун ҳолатда амалга ошувининг асосий механизми қонунлар олдида оддий фуқародан тортиб энг юқори лавозимни эгаллаб турган амалдорларга баробарлиги, уларнинг қонунларга сўзсиз итоат қилиши ҳисобланади. Бу тамойилни шакллантириш Ўзбекистонда қурилаётган демократик жамиятнинг асосий вазифаси сифатида қаралмоқда.
Қонун устуворлигига хилоф иш қилиш ва унга менсимай қараш, мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг оёқ ости қилиниши, улардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш қонунларни обрўсизлантиради, давлат ва жамиятнинг маънавий асосларига путур етказади, халқнинг норозилигига, ҳаққоний эътирозларига сабаб бўлади. Айниқса, фуқароларнинг давлат тузилмалари билан муносабатлари жараёнида қонунларга риоя этилиши ёки риоя этилмаслиги фуқаро – давлат муносабатларининг бутун бир тизимдаги ижтимоий адолат қоидаларининг ҳолатини белгилаб беради.
Шу ўринда маҳаллий ҳокимият вакиллари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиш зарур деб ўйлаймиз. Зеро, ислоҳотларни амалга оширишда, жойларда адолат қоидаларини ўрнатишда уларнинг ўрни катта бўлиши зарур. Бунинг ўрнига маҳаллий ҳокимият вакиллари, ҳатто ҳокимлар томонидан инсон ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари, афсуски содир этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов иккинчи чақириқ Олий Мажлисининг тўққизинчи сессиясида “Адолат - қонун устуворлигида деган ҳаётий тамойилга қатъий амал қилиб яшаш ғояси ҳам фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий йўналишларидан бирини ташкил этади” – деб кўрсатган эди. Лекин қонунларга итоат қилишда, унинг ижросини таъминлашга масъул бўлган кишилар ҳар доим оддий фуқароларга “эталон” бўлишлари лозим бўлади. Улар томонидан қонунларнинг бузилишига қаратилган ҳар бир кичик хатти-ҳаракатлар нафақат умумий тараққиётга, шунингдек фуқароларнинг ҳокимиятга ишончининг барбод бўлишига олиб келади. Шу маънода ҳам қонун устуворлигини таъминлашда фуқарога қараганда унинг ижроси учун масъул бўлганлардан кўпроқ етакчилик қилишлари талаб этилади. Қонунларнинг ҳар қандай шахс, гуруҳ, сиёсий кучлар ёки ижтимоий табақалар манфаатларидан устун бўлишини реал таъминлаш орқалигина демократияни ривожлантириш, унинг жамиятда амал қилишига эришиш мумкин бўлади. Унинг амал қилиши ҳар иккала ҳокимият ва фуқаро манфаатларига мос келади.
Хулоса қилиб айтганда, қонун устуворлиги қуйидаги уч ҳолатда ўзининг тўлиқ ифодасини топади.

Download 217,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish