Режа: Она тили ва адабиёт таълимида илғор хорижий тажрибаларни



Download 224,78 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana22.02.2022
Hajmi224,78 Kb.
#99054
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза матни

Интегратив ёндашув нима? 
Филологик таълимда илғор хорижий тажрибалардан бири бу –
таълимни интегратив ташкил этилиши билан боғлиқ. “Интеграция”
тушунчаси XVIII асрда Г.Спенсер томонидан қўлланилган. Илмийлик
нуқтаи назаридан олиб қараганда интеграциянинг асосини оламнинг
яхлитлиги ва уни ташкил этувчи қисм (элемент)ларнинг ўзаро
алоқадорлиги, муносабатлари ташкил этади. Таниқли рус психологик 
олими Г.С. Костюкнинг фикрича: “Табақаланиш дифференциация –
руҳий жараёнлар ва ҳолат (хусусият)ларни кўпайишига олиб келса,
интеграция -тартибга келтириш, субординация ва унинг натижаларини
маълум кетма-кетликда жойлаштиришга олиб келади. Интеграциялаш
йўли билан янги психологик жараён, янги фаолият тузилмаси ҳосил бўлади. 
Бу янги тузилма илгари алоҳида-алоҳида бўлган элементлардан синтезлаш 
йўли билан ҳосил қилинади”. Генетик жиҳатдан интеграция-узвийлик,
предметлараро алоқадорлик, ўзаро алоқадорлик ва ниҳоят ўзаро бир-
бирини тўлдирувчи, кенгайтирувчи ҳамда чуқурлаштирувчи, ўқув
предметлари мазмунини энг камида таълим стандартлари даражасида
синтезлаб, мантиқан тугалланган мазмун шакли ва олий даражасидир. 
Чунки предметлараро алоқадорликнинг ҳар қайси қуйи даражаси,
ўрганилаётган ўқув предметлари доирасида маълум дидактик бирликлар 
орасида ўрнатилиб, уларни ўрганиш мазмунини ва муддатларини 
мувофиқлаштиришни кўзда тутади, бундан фарқли ўлароқ интегратив
алоқадорлик асосида ташкил этилган ўқув предмети ёки интеграциялаб 
ўрганилаётган предмет, ҳодиса ёки жараёнларни яхлит тизим шаклида ҳар
томонлама алоқадорлик ва муносабатлар нуқтаи назаридан талқин этишни 
талаб этади. Бу ўз навбатида ҳозирги ва истиқбол талабларига жавоб
берадиган, мустақил фикр юритувчи ва ижодий фаолият кўрсатувчи, 
малакали мутахассис шахсини шакллантиришга имкон беради. Чунки у 
таҳсил олувчилардан фақатгина таҳлил қилиш ва синтезлаш операцияларини 


талаб қилиш билан чегараланиб қолмасдан, балки мавҳумлаштириш, 
алгоритмлаштириш, туркумлаш, шартли белгилар ёрдамида ифодалаш, сабаб 
оқибатли алоқадорликни аниқлаш, таҳлил этиш, синтезлаш, тизимлаштириш, 
моделлаштириш каби юксак даражали тафаккурлаш операцияларини
талаб этади. Бу операциялар ўрганилаётган объектни барча муҳим жиҳат
ва хусусиятларини ажратиб олиб (табақалаштириб), моҳияти ва
мазмунини англаб етиш ва уларни умумлаштириш орқали амалга
оширилади. Демак, интеграция ҳар доим ҳам унинг иккинчи томони
бўлган табақалаштириш (дифференциация)га таянган ҳолда ривожланиб 
боради ёки аксинча. 
Интегратив ёндашув мазмунан туташ, алоқадор, мантиқий бир-бирини 
тақозо этувчи ва бир-бирига сингиб чуқурлаштирувчи ва кенгайтирувчи ўқув 
фанларини интеграциялаш учун қўлланилиб, яхлит мантиқий мукаммал 
билим, иш-ҳаракат усуллари ва шахсий сифатларни таркиб топтиришни 
кўзда тутади. 
Филологик таълимда интеграцияни қўллаш билимларнинг умумлашуви 
ва уларнинг онгда тизимли ҳолатда мавжуд бўлишини таъминлайди.

Download 224,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish