Нанотехнология – бу маълум атомар тузилишли маҳсулотларни, уларнинг атом ва молекулаларини жойлаштириш йўли билан ишлаб чиқариш усуллари йиғиндисидир.
Нанотехнологияга берилган бундай таърифга кўра табиий савол туғилади: материалларни атом ва молекулалар даражасида манипулятсия- лашимиз (бу ерда ишлашимиз) мумкинми? Бизнинг бармоқларимиз наномасштаб учун жуда ҳам катталик қилади-ку. Бу савол замонавий нано фанининг жумбоғи бўлса керак. Бу жумбоқни ечишнинг энг чиройли йўлини эрик Дрекслер ўзининг “Яратиш (барпо этиш, вужудга келтириш) машиналари” китобида таклиф қилди. Атомлар билан ишлаш учун у махсус наномашиналарни ёки ассемблерларни яратди.
Уларни кўз олдимизга келтириш учун аввало молекулалар қандай тузилганлигини расм орқали кўришимиз лозим бўлади. Бунинг учун биз атомларни мунчоқлар кўринишида чизамиз, молекулаларни эса сим орқали бир-бирига боғланган мунчоқлар гуруҳи деб кўрсатамиз. Атомлар юмалоқ шаклга эга (шарларга ўхшаш), молекуляр боғланишлари – сим бўлаклари бўлмаса-да, биз кўз олдимизга келтирган модел бизга бу боғланишлар узилиши ва қайта тикланиши мумкин эканлигини кўрсатади.
Наномашиналар атом ва молекулаларни ушлаб олишни билиши ва уларни хохлаган тартибда бир-бирига боғлай олиши лозим. Шуни таъкидлаш лозимки, бундай машиналар табиатда минглаб йиллардан буён муваффақият билан ишлаб келмоқда. Мисол тариқасида рибосомалар томонидан оқсилни синтез қилиш механизмини келтириш мумкин.
Нанотехнологиялардан фойдаланишнинг имкониятлари битмас-туганмасдир: саратон ҳужайраларини нобуд қилувчи ва зарарланган тўқима ва аъзоларни тикловчи организмда “яшовчи” нанокомпьютерлардан тортиб, то атроф муҳитни ифлослантирмайдиган автомобиль двигателлари бўлган асбоб, қурилмаларни яратиш келажаги мавжуд.
Нанонотехнологиялар қуйидаги принципиал жиҳатларга эга бўлтб, уни амалга оширишда 1-расмда келтирилган кетма-кетлик уствувордир [1].
1-расм. Нанотехнология асослари 1.
Оқсиллар – барча ҳужайраларнинг ҳаёт фаолиятини таъминловчи зарурий таркибий қисмидир. Оқсилларнинг организмдаги (танадаги) роли хилма - хилдир. Танамиздаги барча ҳаётий жараёнларда унинг ўсиши ва кўпайишини бошқаришда иштирок этадиган оқсиллар – гормонлар ажралиб туради. Ёруғлик сезувчи махсус, оқсил – родопсин ҳисобига кўзимиз тўр пардасида тасвир пайдо бўлади. Актин ва миозин оқсиллари ҳисобига мушакларимиз қисқаради ва бўшашади, бунинг натижасида биз ҳаракат қила оламиз. Организмдаги барча кимёвий жараёнлар махсус оқсиллар – ферментлар иштирокида кечади. Уларсиз овқат хазм қилиш, нафас олиш, моддалар алмашуви, қон ивиши ва бошқалар содир бўлмайди. Оқсиллар ҳимоя функциясини ҳам бажаришади, организмга касаллик келтириб чиқарувчи бактериялар ёки заҳарлар тушса, улар иммуноглобулин оқсилларини ишлаб чиқаради ва зарарли таъсирларни йўқ қилади.
Оқсиллар ва улар фаолияти функсияларининг хилма-хиллиги билан танишганимизда, ўсимлик ва ҳайвонот оламининг барча оқсиллари – мутлақ инерт оқсиллардан то биологик фаол бўлган оқсилларгача – пептидли боғ деб аталадиган кимёвий боғлардан тузилган бўлиб, улар ягона стандарт занжирлар -
Do'stlaringiz bilan baham: |