Тўғри қаторли тахлашда мевалар қути деворларига параллел равишда тахланади, юқори қатламдаги мевалар пастки қаторлардаги меваларнинг шундай устига терилади ва бир мева олтита нуқтаси билан ёнидагиларга тегиб туради. Бундай ҳолда идиш ҳажми норационал фойдаланилади: юмалоқ мевалар 50-52, чўзинчоқ мевалар — 56-60% жойлашади. Тўғри қаторли тахлаш фақат мевалар орасидаги чуқурликларни тўлдирадиган тўшама материали (қипиқ ва бошқалар) солинганида мумкин бўлади. Бундан ташқари, ҳамма калибрдаги мевалар ҳам қалин бўлиб, қутининг кенглиги бўйича қатор бўлиб ётмайди. Баъзан қаторлар охирида бўш жойлар қолиб, уларга тахланадиган калибрдаги мева жойлашмайди. Бундай бўш жойлар қипиқ билан тўлдирилади ёки уларга кичикроқ калибрдаги мева солинадики, бу стандартга кўра мумкин эмас. Бўш жойларнинг қиринди билан тўлдирилиши қути оғирлигини 10-15% га камайтиради. Тўғри қаторли тахлашда ўткир ва қуруқ мевабанди ёнидаги меваларнинг этини тешиши мумкин. - Тўғри қаторли тахлашда мевалар қути деворларига параллел равишда тахланади, юқори қатламдаги мевалар пастки қаторлардаги меваларнинг шундай устига терилади ва бир мева олтита нуқтаси билан ёнидагиларга тегиб туради. Бундай ҳолда идиш ҳажми норационал фойдаланилади: юмалоқ мевалар 50-52, чўзинчоқ мевалар — 56-60% жойлашади. Тўғри қаторли тахлаш фақат мевалар орасидаги чуқурликларни тўлдирадиган тўшама материали (қипиқ ва бошқалар) солинганида мумкин бўлади. Бундан ташқари, ҳамма калибрдаги мевалар ҳам қалин бўлиб, қутининг кенглиги бўйича қатор бўлиб ётмайди. Баъзан қаторлар охирида бўш жойлар қолиб, уларга тахланадиган калибрдаги мева жойлашмайди. Бундай бўш жойлар қипиқ билан тўлдирилади ёки уларга кичикроқ калибрдаги мева солинадики, бу стандартга кўра мумкин эмас. Бўш жойларнинг қиринди билан тўлдирилиши қути оғирлигини 10-15% га камайтиради. Тўғри қаторли тахлашда ўткир ва қуруқ мевабанди ёнидаги меваларнинг этини тешиши мумкин.
Диагонал тахлашда қаторлар қия, қутининг диагонали бўйича жойлашади. Мевалар саккизта нуқтаси билан ёнидаги меваларга тегиб туради. Шунинг учун бу ерда юқорида жойлашган меваларнинг босими тўғри қаторли тахлашдагига нисбатан анча текис тақсимланади. - Диагонал тахлашда қаторлар қия, қутининг диагонали бўйича жойлашади. Мевалар саккизта нуқтаси билан ёнидаги меваларга тегиб туради. Шунинг учун бу ерда юқорида жойлашган меваларнинг босими тўғри қаторли тахлашдагига нисбатан анча текис тақсимланади.
- Диагонал тахлаш, одатда, меваларнинг қоғозга ўралиши билан боғлиқ. Диагонал тахлашда қути тагига ва қопқоқ тагига гофрировка қилинган картон солиш мақбул бўлади. Картон бўлмаганида қути тубига ва қопқоқ тагига ҳар бир кутига 200-250 г дан қиринди солинади.
- Агар диагонал тахлам қаторлари горизонтал қаторларда бир-бирига тегмайдиган қилиб бироз сурилса, шахмат тартибидаги тахлам бўлади.
- Қадоқланган товарни идишга меваларни зарарсизлантирмасдан энг кўп миқдори солинадиган ва айни бир вақтда унинг кўринишини сақлаб қолишни таъминлайдиган тарзда қалин қилиб жойланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |