3.Менежмент ахборот тизимида компьютерларни қуллаш.
Ахборот жараенида компьютерлар жуда катта муваффаққият қозонди, чунки улар маълумотларни тез ва аниқ ҳисоблаши , синфларга ажратиш, сақлаш, турларга ажратиш ва йигиш каби ишларни аъло даражада амалга оширади. Шунинг учун компьютерлар менежмент ахборот тизимида муҳим компонентлардан бирига айланди. Кўплаб фирмалар узларининг йиллик даромадини 8% ни телекомуникация, компьютер ва бошқа технологияларга сарфлайди. Бундай сарфлар 1992 йили Америкада барча капиталнинг 15% га яқинини ташкил этди ва 1980 йилдан 8% кўп демакдир. Дуне буйича 1992 йилда компьютер технологиясига 350 млн доллар сарфланди, ишловчиларни компьютерга уқитиш учун Америкада корхона 2-5 млн доллар атрофида сарфлайди.
Коммуникация воситаларининг ривожланиши офис технологияларини автоматлаштириш мутахассис ва бошқарувчиларни қизиқтириб қолди. Улар бунда уз мехнати маҳсулдорлигини ошириш имкониятларини курдилар. Автоматлаштирилган офис фирма бошқарувининг барча даражадаги менежерлари учун фақат ходимлар ички фирма алоқасини қуллаб қувватлаши учунгина эмас, балки уларга ташқи муҳит билан чнги коммуникация воситаларини тақдим этиши жихатидан хам диққатни узига тортади.
4.Автоматлаштирилган офиснинг ахборот техналогияси.
Автоматлаштирилган офиснинг ахборот технологияси бу- коммуникация жараёнларини хам ташкилот ичида, хам ташқи муҳит блан алоқа узатиш ва убилан ишлашнинг компьютер тармоқлари ва бошқа замонавий воситалар негизида ташкил этш ва қуллаб қувватлашдир.
Офисли автоматлаштирилган технологиялар бошқарувчилар, мутахасислар, котибалар ва ходимлар томонидан фойдаланилади, улар айниқса муаммоларни гурухий ҳал этиш учун этиборга лойиқдир. Улар котиблар ва ходимлар мехнати самарадорлигини оширишга ва ошиб бораётган иш хажмини бажаришга имкон беради, бироқ бу афзалликлар муаммоларни ҳал этиш учун қурол сифатида офисни автоматлаштириб фойдаланиш имкониятига қиёслаганда иккинчи даражалидир. Анча такомиллашган коммуникация туфайли менежер қабул қиладиган қарорларнинг яхшиланиши фирма иқтисодий усишини таъминлайди.
Хозирги пайтда офисни автоматлаштириш технологиясини таъминловчи компьютер ва нокомпьютер технологиялари учун бир неча унлаб дастурий маҳсулотлар маълум: матнли процессор, жадвалли процессор. Электрон почта, электрон календар, аудиопочта, компьютерли ва телеконференциялар, видеоматн. Тасвирни сақлаш, шунингдек бошқарув фаолиятининг махсус дастурлари: ҳужжатларни юритиш, буйруқларни ижро этиш учун назорат ва бошқалар киради.
Шунингдек, компьютерли воситалар: аудио ва видеоконференциялар, ксерокс ва бошқа оргтехника воситаларидан хам кенг фойдаланилади. “Американинг иши – бизнесдир”, деган эди президент Калвин Кулиж 60 йил муқаддам. Хозирги кунда Американинг иши - ахборотни қайта ишлашдир. Кулиж даврида бу иш билан шугулланган "ок ёқалилар "мамлакат ишчи кучининг таъминан чорагини ташкил этган, хозир эса 60 % дан ошди.
Ахборот дунёсига тегишли хизматчилар сонининг ошиб бориши билан, уларнинг иш жойи - офислари хам ўзгармоқда. Бу, микроэлектроника ва алоқа воситалари соҳасидаги техник инқилоб натижасидир. Нима учунлиги тушунарли: ишбилармонлар ишхонаси - бу аввало ахборотни туплаш, сақлаш, излаш, таҳлил қилиш ва тақсимлаш амалга ошириладиган коммуникация марказидир. АҚШ Техникани бахолаш бюроси маълумотларига кўра, америка бизнеси соҳасида хар йили 400 миллиард ҳужжат қайта ишланади ва бу рақам хар йили 72 миллиардга ошиб боради. Бахтимизга компхютер ва телекоммуникация воситалари компьютер хотирасининг бир блокида миллиардлаб белгиларни сақлаш ва ахборот оқимини секундига бир неча миллион белги тезлигида кучириб ўтказиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |