Режа: Меҳнат шартномаси тушунчаси, асосий хусусиятлари ва унинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширилишидаги аҳамияти


Доимий ва вақтинча бошқа ишга ўтказиш, уни расмийлаштириш тартиби



Download 25,15 Kb.
bet6/6
Sana23.04.2022
Hajmi25,15 Kb.
#575566
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу.маъруза (1)

5. Доимий ва вақтинча бошқа ишга ўтказиш, уни расмийлаштириш тартиби
Бошқа доимий ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) - унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин.
Доимий бошқа ишга ўтказишга:
а) ходим малакасининг ортиши (масалан, ўқув юртини тамомлаб янги ихтисосликка эга бўлиши);
б) ходим саломатлиги аҳволининг ёмонлашуви (муайян касб вазифасида ишлашни истино этувчи касалликка чалиниши, жароҳат олиши);
г) малакасининг етарли бўлмасдан қолиши (аттестация натижасида эгаллаб турган вазифасига нолойиқ деб топилиши);
д) ҳуқуқбузарлик содир этиши (масалан, йўл ҳаракат қоидаларини бузиши ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши);
е) ваколатли орган қарори билан юқори лавозимга кўтарилиши;
ж) танлов ёки сайлов натижаларига кўра, ўз вазифасига қайта сайланмаслиги, ваколат муддатининг тамом бўлганида зарурат юзага келади.
Ходим объектив сабабларга кўра (корхона ёпилиши, штатлар (ходимлар сони) қисқартирилиши, малакаси етарли эмаслиги ёки саломатлиги аҳволига кўра эгаллаб турган вазифасига нолойиқ деб топилиши, шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ўз ишига қайта тикланиши) ўзининг эгаллаб турган лавозимидан озод этилган бўлса, бундай ҳолларда иш берувчи уларга бўш иш ўринлари бўлган тақдирда бошқа иш таклиф қилиши шарт.
Таклиф этилаётган иш вазифасидан озод этилган ходимнинг касби, ихтисослигига мос келиши лозим, аммо, бундай иш бўлмаган тақдирда, ҳар қандай бошқа иш ҳам таклиф этилишига йўл қўйилади. Ходимнинг ўзига таклиф этилган ишга ўтиб ишлашдан бош тортиши унинг тегишли асос билан ишдан бўшатилишига сабаб бўлади.
Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви бўйича вақтинча бошқа ишга ўтказиш. Меҳнат шартномасининг тарафлари келишувига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади ва бунда унинг муддати ҳамда бошқа шартлари тарафларнинг ўзаро келишуви билан белгиланади. Вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддати тамом бўлгач, ходим ўзининг аввалги вазифаси (лавозими)га ўтказилиши лозим. Тарафлар келишуви билан ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилгач, ходимнинг аввалги ишга қайтарилиши хусусида низо юз берганида бу низо белгиланган тартибда суд йўли билан ҳал этилади.
Ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш. Узрли ва объектив сабаблар юз берган ҳолларда ходим иш берувчидан вақтинча бошқа ишга ўтказишни илтимос қилиши мумкин ва бу ҳолда иш берувчи ходим илтимосини қаноатлантириши лозим бўлади.
Бундай узрли сабаблар рўйхатига тахминан қуйидагиларни киритиш мумкин:
а) ходим саломатлиги аҳволининг вақтинча ёмонлашуви;
б) оиласидаги бемор аъзони парваришлаш зарурияти;
в) ишдан ажралмаган ҳолда ўз малакасини ошираётганлиги;
г) ҳомиладор ёки уч ёшга тўлмаган, 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи фарзанди борлиги.
Вақтинча бошқа ишга ўтказилган ходимларга иш ҳақи тўлаш қонун ҳужжатларига кўра амалга оширилади.
Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш. Меҳнат қонунчилиги икки ҳолда иш берувчи ташаббуси билан ходимнинг розилиги олинмасдан унинг вақтинча бошқа ишга ўтказилишига рухсат этилади. Улар: а) ишлаб чиқариш зарурати туғилган ва б) иш тўхтаб қолган (корхонада, цехда, бўлимда, ходимнинг иш жойида) ҳоллардир. Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас. Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.
Ишлаб чиқариш зарурияти ёки иш тўхтаб қолиши туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказишнинг энг кўп муддати қонунда назарда тутилмаган. У иш берувчи томонидан ходимлар вакиллик органи билан келишиб белгиланади ҳамда корхона жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилади.
Меҳнат шартномасини ўзгартиришни расмийлаштириш. Ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақида меҳнат шартномасига киритилган ўзгартириш иш берувчи томонидан ходимни бошқа иш (вазифа ёки лавозим)га ўтказиш ҳақида буйруқ (фармойиш) чиқарилишига асос бўлади ва буйруқ мазмуни билан ходим таништирилиб, ундан тилхат олинади. Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилганида, меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш талаб қилинмайди, чунки бу вақтинча чора бўлиб, муддат ўтгач, ходим ўз иши (лавозими)га қайтарилади. Иш берувчи ходимнинг бошқа ишга вақтинча ўтказилганлиги ҳақида (сабаби, муддати кўрсатилгани ҳолда) буйруқ чиқарилади.
Download 25,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish