Режа: Меҳнат шартномаси тушунчаси, асосий хусусиятлари ва унинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширилишидаги аҳамияти


Меҳнат шартномасининг ўзига хос белгиси



Download 25,15 Kb.
bet2/6
Sana23.04.2022
Hajmi25,15 Kb.
#575566
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу.маъруза (1)

Меҳнат шартномасининг ўзига хос белгиси ходимнинг корхонадаги ички меҳнат тартибига бўйсунади, яъни унда белгиланган иш тартибига риоя қилади. Ходим иш берувчи буйруқ ва фармойишларини бажариши шарт, чунки бу тартиб меҳнат шартномаси асосида белгилаб қўйилган. Ўзига юкланган меҳнат мажбуриятларини бажармаганлиги (бузганлиги) учун унга нисбатан интизомий жазо қўлланилиши мумкин. Масалан, Олам МЧЖ шартномавий низоларда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун корхонада юрисконсульт лавозимини жорий қилиб ходим ёллайди.
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларда эса, ижрочи корхонада ўрнатилган тартибга бўйсунмайди, балки ишни ўзи ташкил этади, уни ўз таваккалчилиги билан бажаради, меҳнат муҳофазасини ҳам ўзи яратади. Унинг меҳнатига тўланадиган ҳақ ишнинг пировард натижаси (маиший буюртма предмети, ҳажми ва бошқалар) ёки бажарилган топшириққа боғлиқ бўлади. Масалан, Замин МЧЖ низо доирасида ўз ҳуқуқларини судда ҳимоя қилиш учун адвокат юридик хизмат кўрсатиш шаклидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиб унга ҳақ тўлайди.
Меҳнат шартномаси тузган ходим меҳнатга оид муносабатлар корхонанинг меҳнат жамоасига қўшилади. У йиллик ҳақ тўланадиган таътилга, чиқиш, касал бўлганда меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини олиш, белгиланган иш режимида ишлаш ва шунга ўхшаш қонунда назарда тутилган кафолатлардан фойдаланиди. Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиб корхонада бир марталик топшириқларни бажараётган шахс эса, шу корхона меҳнат жамоасининг аъзоси ҳисобланмайди ва юқоридаги кафолатлардан фойдала олмайди.
2. Меҳнат шартномасининг турлари, муддати, шакли ва мазмуни
Меҳнат шартномасининг айрим турларини билиш ва уларга хос бўлган белгиларни ажрата олиш меҳнат шартномасидан келиб чиқадиган ўзига хос ҳуқуқ ва мажбуриятларни тўғри белгилаш, низолар юз берган ҳолларда эса уларни тўғри малакалаш ҳамда қонуний ҳал этиш имконини беради. Меҳнат шартномасининг қуйидаги турлари мавжуд:
- аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахслар билан тузиладиган меҳнат шартномаси;
- ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар билан тузиладиган меҳнат шартномаси;
- корхона раҳбари ва коллегиал ижроия органи аъзоси билан тузиладиган меҳнат шартномаси;
- ўриндошлик бўйича ишловчилар билан тузиладиган меҳнат шартномаси;
- таълим муассасалари педагог ходимлари билан тузиладиган меҳнат шартномаси;
- якка фуқаро-жисмоний шахсга ишга ёлланиш юзасидан тузиладиган меҳнат шартномаси (уй хизматчиси);
- касаначилик бўйича тузиладиган меҳнат шартномаси;
- чет эл фуқаролари билан тузиладиган меҳнат шартномаси;
- мавсумий ишларга қабул қилиш чоғида тузиладиган меҳнат шартномаси;
- шогирдлар билан тузиладиган меҳнат шартномалари;
- ҳақ тўланадиган ишларини бажариш учун тузиладиган меҳнат шартномалари.
Меҳнат шартномасини таснифланишида унинг амал қилиш муддати муҳим мезонлардан бири саналади. Мeҳнaт шaртнoмaсининг муддaти дегандa унинг aмaл қилиши юзaсидaн бeлгилaнaдигaн кaлeндaрь вaқт тушунилиб бу муддат кун, oй, йиллaр билaн ўлчaнaди.
Амал қилиш муддатига кўра меҳнат шартномалари:
- номуайян (муддати кўрсатилмаган) муддатга тузиладиган меҳнат шартномалари;
- муддатли меҳнат шартномалар каби турларга бўлинади.
Ходим билан номуайян муддатга меҳнат шартномасининг тузилиши шартноманинг амал қилиш муддатини чекланмаганлигини билдиради. Меҳнат шартномасида ишнинг шартнома бўйича тугаш муддати белгилаб қўйилмаган бўлса, у номуайян муддатга тузилган деб эътироф этилади. Бу ҳолда ходим доимий ишга қабул қилинган ҳисобланиб, у билан меҳнатга оид муносабатлар меҳнат шартномасининг муддати ўтгани муносабати билан бекор қилиниши мумкин эмас.
Шартнома бўйича ишнинг тугаш вақти кўрсатилган меҳнат шартномаси муддатли тузилган шартнома ҳисобланади. Ўз навбатида муддатли меҳнат шартномаларининг ўзи ҳам икки турга бўлинади. Улар:
- беш йилдан кўп бўлмаган муайян муддат тузилган меҳнат шартномалари;
- муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномалари.
Меҳнат кодексининг 76-моддасига асосан, бажариладиган ишнинг хусусияти, бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда муддатли меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилади. Бу жумласига:
- корхона раҳбари, ўринбосарлари, бош бухгалтер ёки уларнинг вазифасини бажарувчи ходим билан тузиладиган меҳнат шартномалари;
- мавсумий ишлар пайтида тузиладиган муддатли меҳнат шартномалари;
- вақтинча йўқ бўлган ходим вазифасини бажариб туриш учун тузиладиган муддатли меҳнат шартномаларини тузиш билан боғлиқ ҳолатлар мисол бўлаолади.
Меҳнат шартномасининг шакли ҳақида тўхталар эканмиз, Меҳнат кодексининг 74-моддасига асосан, меҳнат шартномаси фақат ёзма шаклда тузилади. Шартномани оғзаки тарзда тузишга йўл қўйилмайди. Меҳнат шартномасининг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарорида ўз ифодасини топган. 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4502-сон қарор билан 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси да мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади.
Меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви бўйича, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан қуйидагилар белгиланади:
иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси);
ходимнинг меҳнат вазифаси — мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим;
ишнинг бошланиш куни;
меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати;
меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари.
Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимларнинг қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас.

Download 25,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish