Режа: Меҳнат бозорини шакллантириш ва иш жойларини барпо этиш Қишлоқ хўжалигида меҳнат бозори Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва меҳнат унумдорлиги даражасини ифодаловчи кўрсатгичлар Меҳнат бозорини шакллантириш ва иш жойларини барпо этиш



Download 123,5 Kb.
bet2/5
Sana06.07.2022
Hajmi123,5 Kb.
#747695
1   2   3   4   5
Bog'liq
Boyqobilov Isomiddin

2.қишлоқ хўжалигида меҳнат бозори
қишлоқ хўжалигида фуқароларнинг меҳнат қилиш қобилияти таклифи ҳамда уларни ишга олиш (сотиб олиш), яъни иш билан таъминловчилар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимини амалга оширадиган манзил (ҳудуд) меҳнат бозоридир. Меҳнат бозорида ўзларининг меҳнат қилиш қобилиятини таклиф этувчи фуқаролар бир томондан уларни истъемол этувчи яни ишга олувчи корхоналар иккинчи томонда учрашиб меҳнат олмашув (меҳнатни олди-сотди) жараёнини амалга оширадилар. Меҳнат бозори – иқтисодий муносабатларни амалга оширувчи бозорлар тизимининг муҳим таркибий қисмидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат бозорининг назарий асослари шотландиялик иқтисодчи Адам Смит, инглиз иқтисодчиси Давид Риккардо, Нобель мукофоти лауриати америкалик иқтисодчи Пауль А.Самуэльсон ва бошқа олимлар томонидан етарли даражада асосланган.
қишлоқ хўжалигида меҳнат бозори асосан туманлар миқёсида ташкил этилган «Меҳнат биржалари» шаклида фаолият кўрсатмоқда. Улар ўзларининг фаолиятларини «Биржалар тўғрисидаги», «Корхоналар» тўғрисидаги ва бошқа қонунлар, меъёрий хўжжатлар асосида юритадилар. Меҳнат бозорида корхоналар қатнашиши натижасида ўз ишлаб чиқаришларининг ишчи кучига бўлган талабини қондириб, иқтисодиётини ривожлантиришга ҳаракат этсалар, жисмоний, ақлий меҳнат қилиш қобилиятини сотаётган фуқаролар эса, иш қобилиятларини сотиш ҳисобига иш ҳақи баҳоси сифатида оладиган иш ҳақига эга бўлиб, истемол товарларига бўлган талабларини маълум даражада қондирадилар. Бу жараён эркин рақобат асосида амалга оширилиши лозим. Демак, меҳнат қилиш қобилиятига эквивалент сифатида бериладиган иш ҳақи меҳнатнинг баҳоси ҳисобланади. Меҳнат бозорида амалга ошириладиган муносабатлар иқтисодий қонунлар талабидан келиб чиқиши лозим. Энг аввало, талаб ва таклиф қонунларининг талаблари имконият доирасида қондирилиши лозим. Меҳнат бозорида талаб ва таклиф қонунлари талабларининг бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолат шакллантирилиши лозим:
1.Меҳнат бозорида ҳар қандай бозордагидек, кишининг меҳнат қобилиятини олди-сотди жараёни эркин рақобат асосида амалга оширилиши (меҳнат қилиш қобилиятини сотишни ҳоҳлаганлар учун сотиш (бериш)га, уни сотиб олувчи корхоналарга эса олишга шароит яратилиши) керак.
2.Масалан, меҳнат қобилиятининг олди-сотди жараёни амалга оширилиши натижасида меҳнат қобилиятини берувчилар (сотувчилар) унга эгалик килиш ҳуқуқларини сотиш эвазига иш ҳақи (баҳосини) олишлари, меҳнат қобилиятини олувчиларга эса ҳақ тўлаш эвазига меҳнатга эгаллик қилиш ҳуқуқини сотиб олиш имконияти яратилиши зарур. Сотиб олувчи ишчининг меҳнат қобилиятига эгалик қилиш, ундан унумли фойдаланиш хуқуқига эга бўлиши лозим.
Демак, меҳнат бозорида фуқароларнинг ўзи эмас, балки меҳнат қобилияти олди-сотди қилинади. Бу жуда муҳим масала, уни доимо назарда тутиш лозим. Меҳнат бозорида (биржа, бюро хизмати) қатнашувчилар бу бозорнинг қуйидаги функциялари бажарилишини таъминлашлари зарур:

  • меҳнат қилиш қобилиятини сотувчи фуқаролар билан уни истъемол этувчи (сотиб олувчи)лар ўртасидаги учрашувлар ташкил этилишини;

  • сотувчи (берувчи)лар ва олувчилар ўртасида эркин рақобат йўлга қўйилишини;

  • муовзанатли иш ҳақи ставкаларини ўрнатилишини, белгиланишини;

  • аҳолини иш билан таъминлаш масалаларини самарали ҳал этилишини;

  • ишсизларнинг ижтимоий муҳофазасини амалга оширилишини.

Юқоридаги масалалар талаб даражасида ҳал этилиши натижасида фуқароларнинг меҳнат қилиш қобилиятини амалга ошириш билан боғлиқ иқтисодий-ижтимоий муносабатлар бажарилади. Меҳнат муносабатларини амалга оширишда меҳнат қилишш қобилиятини сотувчилар билан уларни истъемол этувчилар ҳам қатнашадилар. Бу муносабатлар турли хилдаги меҳнат шартномаларини тузиш билан якунланиши мумкин. Меҳнат бозоридаги талабни фуқароларнинг меҳнат қилиш қобилиятларини сотиб олиш имконияти, ҳоҳиши, таклифни эса меҳнат қилиш қобилиятини берувчи (сотувчи)ларнинг ҳоҳиши ташкил этади. Улар учрашган нуқта ўртадаги муовзанатни ҳамда меҳнат баҳосини, яъни иш ҳақи миқдорини белгилайди.



Download 123,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish