Психологик тадқиқот босқичларини қуйидаги схемада кўриш мумкин
IV
|
Натижаларни шархлаш ва хулосаларни ифода этиб бериш.
|
III
|
Тадқиқот натижалари сон таҳлили. Ўртача катталикни, коррелация коэффицентини аниқлаш, ишлаб чиқиш ва бошқалар. Графикларни тузиш
|
II
|
Хулосаларнинг тўғрилигини исботлаш. Бунинг учун турли методлардан фойдаланилади.
|
I
|
Тайёрлов босқичи – илгари сурилган вазифаларни ўрганиш, фарқларни аниқлаш. Тадқиқот вазифалари ва илмий фаразини белгилаш, методикаларини ишлаб чиқиш.
|
Ҳар бир фан тараққиётининг асосий шароитларидан бири унинг маьлум даражада мумкин қадар обьектив, аниқ ишончли услубларга эга эканлигидир. Метод – услубнинг маьноси бирор нарсага бориш йўли демакдир. Умуман психологияда инсон психикасини тадқиқ қилишда методларнинг турли таснифи мавжуддир. Тадқиқот методларини илмий жиҳатдан таҳлил қилган рус психологи Б.Г.Ананьев мазкур методларни хусусиятларига қараб классификация қилган.
Б.Г.Ананьев психикани ўрганиш методларини турли гуруҳга ажратиб, ўрганган:
А) ташкилий гуруҳга - қиёслаш, лонгитьюд, комплекс методлари киради;
Б) эмперик гуруҳга кузатиш, эксперимент, суҳбат, сўровнома, тест, фаолият маҳсулини ўрганиш методи, биография, социометрия;
В) натижаларни қайта ишлаш ёки статистик методлар; Г) шарҳлаш гуруҳига генетик ва доналаш методлари киради.
Б.Г.Ананьев томонидан ажратилган классификацияга кўра, тадқиқот ишларида фойдаланиладиган асосий методлар эмперик гуруҳ методлари ҳисобланади. Шундай бўлсада бошқа гуруҳ методларига ҳам қисқача тўхталиб ўтамиз.
Тадқиқот методларининг биринчи ташкилий гуруҳи ўз ичига қиёслаш, лонгитьюд (узлуксиз), комплекс (кўпёқлама) деб аталадиган турларни қамраб олади.
Қиёслаш методидан умумий психология, ижтимоий психологияда катта ёки кичик гуруҳларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш учун, медицина психологиясида – соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини қиёслаш мақсадида, спорт психологиясида спортчиларнинг ҳолати, ўқувлилигини ва ишчанлигини ўзаро таққослаш мақсадида фойдаланилади.
Қиёслаш методи турли ёшдаги одамларнинг билиш жараёнлари шахс хусусиятлари, билимларни ўзлаштириш, ақлий қобилияти, салоҳияти, ривожланиш динамикаси, жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослигини ўрганишда қўлланилади. Психологлардан Л.С.Выготский, П.П.Блонский, А.А.Смирнов, Б.Г.Ананьев, Д.Б.Эльконин, П.Гальперин ва уларнинг шогирдлари олиб борган тадқиқотлар (чақалоқлик, гўдаклик, илк болалик, кичик мактаб ёши, ўсмирлик, ўспиринлик ёш даврларини ўзаро солиштириш) шу методдан фойдаланиб амалга оширилган.
Лонгитьюд методининг бошқа методлардан фарқи бир ёки бир нечта синалувчилар узоқ муддат, ҳатто ўн йиллаб текшириладилар. Лонгитюд методидан немис психологи В.Штерн, француз психологи Р.Заззо, рус психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтес, В.С.Мухина ва бошқалар кўп йиллардан бери фойдаланмоқдалар.
Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Ҳасан-Ҳусан, Фотима- Зуҳра ёки аралаш жинсли Ҳасан – Зуҳра, Фотима- Ҳусан) эгизаклар кузатилган. Лонгитюд методи ёрдамида субъектив омилларнинг ўзига хослигини объектив шарт – шароитлари ва ижтимоий муҳитнинг синалувчига таъсири ўрганилади. Чунончи эгизакларнинг ўхшашлиги ва тафовути, таъсирланиши, ҳис-туйғуни ўзгариши кишилар ўртасидаги индивидуал фарқлар (ишчанлиги, темпераменти, олий нерв фаолияти тизими ва ҳоказо) бўйича маълумотлар олиш лонгитьюд методи орқали амалга оширилади.
Комплекс методи ёрдамида ўрганилган объектдаги ўзгаришлар турли нуқтаи - назардан таҳлил қилинади ёки уларга ҳар хил ёндашилади. Масалан, болада оддий билимларни ўзлаштириш хусусияти психологик жиҳатдан текширилаётган бўлса, комплекс ёндашиш таъсирида ана шу ўзлаштиришнинг фалсафий, мантиқий, физиологик, ижтимоий, биологик хусусиятлари ёритилади. Айтайлик, кексайишнинг биологик омилларини ўрганиш, унинг психологик, физиологик, мантиқий жиҳатларини ёритишга хизмат қилади.
Илмий тадқиқот методларининг учинчи гуруҳи натижаларни қайта ишлаш бўлиб, улар статистик (миқдор) ва психологик (сифат) таҳлил турларига бўлинади.
Илмий тадқиқот методларини шарҳлаш гуруҳи генетик ва доналаш методларидан иборатдир.
Генетик метод билан тадқиқот давомида тугалланган маълумотлар яхлит ҳолда, мақсадга мувофиқ тарзда шарҳланади. Бу методдан фойдаланишнинг асосий мақсади синалувчида вужудга келаётган ички, жамики образларнинг ривожланиши, фаолият ва билиш жараёнларининг ўзгаришига тажриба натижасига суяниб таъриф ва тавсиф беришдир. Шунингдек, бунда мазкур фазилат ва хусусиятларнинг намоён бўлиш даври, босқичи ҳамда баъзи машаққатли дақиқаларга, ҳолатларга қўшимча шарҳлар бериш имконияти туғилади. Генетик методга асосланиб психик ўзгаришлар билан ривожланиш босқичларининг бевосита боғлиқлиги илдизи аниқланади.
Доналаш методи тадқиқот объектига кирган шахс психикасидаги барча ўзгаришлардаги ўзига хослик, ўзаро алоқа, ўзаро таъсир ва уйғунликнинг ўзаро боғланишлари ўрганилади. Жумладан, инсон хулқини идрок қилиш учун сезги, идрок, хотира, тафаккур жараёнларининг бир пайтда, биргаликда тадқиқ қилиниши бунга ёрқин мисолдир. Бунда ҳар бир билиш жараёнининг усули ифодаланади ёки унинг аҳамияти алоҳида таъкидланади, уларнинг ўзаро боғлиқлиги асослаб берилади.
Эмпирик методлар гуруҳи ўз навбатида иккига, яъни асосий ва ёрдамчи методларга бўлинади. Асосий методларга кузатиш ва эксперимент методлари кирса, ёрдамчи методларга суҳбат, сўровнома, тест, социометрия ва фаолият натижаларини таҳлил қилиш каби методларни киритиш мумкин.
Кузатиш методи – икки хил бўлиб, объектив (ташқи) ва субъектив (ички) кузатиш турлари мавжуд. Инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатиш учун қуйидагилар амалга оширилади:
а) кузатишнинг мақсад, вазифаси белгиланади;
б) кузатилаётган объект танланади;
в) тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади;
г) кузатиш қанча давом этиши қатъийлаштирилади;
д) кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўқиш, ўйин, меҳнат, спорт) амалга оширилиши аниқланади;
е) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа) танланади;
ё) кузатилганларни қайд қилиб бориш воситалари (кундалик суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитафон, видеомагнитафон) тайёрлаб қўйилади. Кузатиш орқали турли ёшдаги одамларнинг диққати, ҳис-туйғулари, асаб тизимининг ташқи ифодалари, имоишоралари, сезгирлиги, хулқ-атвори, нутқ фаолияти кабилар ўрганилади. Аммо ўта мураккаб ички кечинмалар, юксак ҳиссиётлар, тафаккур, мантиқий хотира ва ақл заковатни тадқиқ этишга бу методнинг имкони етмайди.
Масалан, ўспирин ёшларнинг спорт фаолиятини кузатиш орқали уларнинг иродаси, ишчанлиги, ҳис-туйғусининг ўзгариш хусусиятлари, талабга интилиш, ўз ҳаракатини идора қила олиш юзасидан материалларни йиғиш мумкин.
Ташқи кузатишда баъзан тафаккур бўйича ҳам маълумотлар олиш мумкин. Иш устидаги кайфиятни, чеҳрадаги ташвиш ва изтиробни, синчковлик каби руҳий ҳолатларни кузатиб, тафаккурдаги ўзгаришни аниқлаш мумкин. Бундан ташкари қўлнинг титраши, асабийлашиш, нутқнинг бузилиши ҳам инсоннинг руҳиятидаги ўзгаришлар бўйича маълумотлар беради. Психологияда ўз-ўзини кузатиш, яъни интероспекция методидан ҳам фойдаланилади, лекин бу психологиянинг илмий бўлмаган методи ҳисобланади.
Тажриба ёки эксперимент методи – ўз навбатида табиий ва лаборатория методларига ажратилади. Табиий тажриба методларининг илмий асосларини 1910 йилда рус психологи А.Ф.Лазурский томонидан ишлаб чиқилган. У кичик мактаб ёшидаги бола шахсининг шаклланишини ўрганиш мақсадида ушбу методни қўллаган. Табиий методдан ишлаб чиқариш жамоалари аъзоларининг, илмий муассасалар ходимларининг, ўқитувчилар, кексайган кишиларнинг психологик ўзгаришлари, ўзаро муносабатлари, иш қобилиятлари, мутахассисликка яроқлилиги муаммо-ларини ҳал қилиш жараёнида фойдаланиш назарда тутилади. Табиий шароитда инсон психикасини ўрганишдан синалувчиларнинг ўзлари бехабар бўлиши, таълим жараёнида берилаётган билимлар тадқиқот мақсадига мувофиқлаштирилиши, катта ёшдаги одамларга тарбиявий таъсир ўтказиш, кундалик меҳнат доирасида амалга оширилиши, завод ва фабрикада эса моддий маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилиши лозим.
Табиий эксперимент методи сиртдан кузатиш методидан кескин фарқ қилади. Сиртдан кузатиш методида бирор психик жараён кузатилаётган киши ўша жараён қандай юз берса, шу ҳолича текшираверади, лекин бу жараённинг намоён бўлишига аралашмайди, яъни психик жараённи юзага келтирувчи шароитни ўзгартирмайди. Табиий экспремент методидан фойдаланганда эса текширувчи ўрганилаётган бирор психик жараённи ўзи вужудга келтиради, лекин уни текширилаётган одам учун табиий бир шароитда ва унга сездирмасдан ўтказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |