Режа: Конструктив ва низолар ижтимоий аҳамияти



Download 137,5 Kb.
bet3/8
Sana29.05.2022
Hajmi137,5 Kb.
#618764
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
22-Mavzu.docx sotsial

Низо жараёнининг динамикаси. Низоларни ҳал этиш уларнинг ички қонуниятларини аниқлаш ва таҳлил этиш заруратини қўяди. Ўзаро зиддиятларнинг юзага келиш ва ривожланиш хусусиятини билган ҳолдагина унга аралашиш ва демак бошқариш имкониятини топиш мумкин. Бу масала низо ривожланишидаги қуйидаги босқичларни фарқлаш заруратини қўяди:


  1. Ўртадаги мавжуд зиддиятни англаш

  2. Низоли вазиятни англаш;

  3. Низоли хатти-ҳаракатни амалга ошириш. Бу босқичда ўзаро зид йўналган ва ҳиссий кўринишга эга бўлган ҳаракатлар содир этилади;

  4. Низонинг тугаши ва низо иштирокчилари томонидан бўлиб ўтган воқеани баҳолаш

Чизма тарзида низонинг ривожланишини қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин:











4.5.1. Расм. Низонинг ривожланиш динамикаси


Тасвирда келтирилган биринчи босқичда одам ўзгага нисбатан ички туғёнини англайди. Баъзи кимсалар мана шу ҳолатдаёқ зиддиятни ривожланитирмасликка ҳаракат қилиб, мулоқотни давом эттиришдан ўзларини олиб қочишади. Зиддиятли муносабатни давом эттириш натижасида низоли вазият юзага келади ва мулоқот иштирокчилари ўртада низо пайдо бўлаётганини англаб етишади. Бу вазиятни ривожлантириш натижасида бевосита низо амалга ошади ва ушбу учинчи босқич ўзаро муносабатнинг очиқ-ойдин кескинлашуви билан характерланади. Таъкидланаётган босқичда томонлар бевосита низо жараёнига қадам қўядилар ва эътиборни ўз манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга ўзгани айблаш ва шаънига тегиш ҳаракатини амалга оширадилар. Шу босқичда низоли муносабатларнинг юқори чўққига кўтарилиши ва бу ҳолат ихтилоф ибораси билан ифодаланиши мумкин. Бунда низо иштирокчилари нафақат вазиятни, балки ўзларини ҳам идора этолмай қоладилар, бутунлай ҳислар туғёнига бериладилар. Ихтилоф тугагандан сўнг, низонинг сўниш босқичи кузатилади ва одамда бўлиб ўтган воқеага танқидий кўз билан қараш имконияти туғилади. Кимдир бўлиб ўтган ҳодисадан афсусланса, иккинчи бир кимса эришган «ютуғидан» ҳатто роҳат ҳам олади. Аммо, низони бошқариш йўлини танлаган раҳбар иложи борича вазиятни кескинлатмаслик ва низони констурктив томонга буриш ихтиёрида бўлади. Шундай ниятдаги раҳбар йўл қўйилган ихтилофни яна бир талофат сифатида қабул қилиши, низо тугагандан сўнг бўлиб ўтган воқеа хусусида афсусланиши турган гап. Шундай экан, раҳбарнинг низога конструктив ёндошувини таъминловчи асосий услуб - бу низонинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичларидаёқ уни кескинлатмаслик йўлини топиш, иложи борича шу даврда уни конструктив томонга йўналтиришдан иборатдир. Аммо, низолар бошқаруви бўйича кўп йиллик тажрибаларимиз шуни кўрсатадики, одам низо шароитига кирганда кўпинча ўзини бошқаролмай қолади ва гирдобга тушиб қолгандай низо йўналиши бўйлаб оқиб кетади. Хўш, одам низо оқимига тушиб қолмаслиги учун нима қилиши керак, низонинг бошланғич босқичларида ўзини тийиш ва демак низоли вазиятни бошқариш имконияти қандай?

Download 137,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish