Режа: “Кластер” атамаси тушунчаси, моҳияти



Download 79,53 Kb.
bet1/4
Sana06.03.2022
Hajmi79,53 Kb.
#483981
  1   2   3   4
Bog'liq
11Тадбиркорлик фаолиятида ишлаб чиқаришни кластер усулида ташкил


11-мавзу. Тадбиркорлик фаолиятида ишлаб чиқаришни кластер усулида ташкил этиш ва бошқариш.
Режа:
1. “Кластер” атамаси тушунчаси, моҳияти.
2. Ишлаб чиқаришни кластер асосида бошқаришни ташкил этишнинг хорижий тажрибаси.
3. Ўзбекистон энгил саноатида ишлаб чиқаришни ташкил этиш кластери самарадорлиги.


11.1.“Кластер” атамаси тушунчаси, моҳияти.
“Кластер” атамаси франсузча сўз бўлиб ўзбекча таржимаси “панжа”, “бош”, “боғлам”, “гуруҳ”, “тўпланиш”, “турғун” маъноларини беради. Шунингдек, “кластер” танланма тадқиқотларнинг бир усули сифатида ҳам ифодаланади.
“Кластер” назариясининг асоси бўлиб, Алфред Маршаллнинг ХИХ аср охирида ёзилган “Иқтисодиёт принсиплари” номли асарида (1890) ихтисослашган тармоқ-соҳаларнинг алоҳида ҳудудларда уйғунлашиши тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари ҳисобланади. Унинг илмий хулосалари бўйича ихтисослашган фаолият юритувчи субъектларни ҳудудий уйғунлашуви:
– малакавий меҳнат ресурсларининг борлиги;
– таъминотчи ва қўшимча соҳаларнинг ўсиши;
– ҳар-хил фирмаларни ишлаб чиқариш жараёнининг турли бўғинларига ихтисослашувининг мавжудлигига асосланганлиги.

Ривожланган мамлакатларда инноватсион иқтисодиётни шакллантириш ва бошқаришда кластерлардан фойдаланиш бўйича маълум тажриба тўпланган.


Европа иттифоқи мамлакатлари ва АҚШда бу стратегия кенг қўлланилмоқда. Кластерлар сони Буюк Британияда 168 та, Голландияда 20 та, Германияда 32 та, АҚШда 380 та, Данияда 34 та, Франсияда 96 та, Италияда 206 та, Финляндияда 9 та, Ҳиндистонда 106 тани ташкил этади. Дания, Финляндия, Шветсия саноатини кластерлар тўла эгаллаган.
Италияда саноат кластерлари ҳиссасига иш билан банд аҳолининг 43 фоиз, миллий экспорт ҳажмининг 30 фоиздан кўпроғи тўғри келмоқда. Кластер тузилмалари Швейсария, Австрия, Италия, Дания, Ҳиндистон, Корея, Покистон, Хитой ва Туркия давлатлари энгил саноатида, Германияда кимё ва машинасозлик, Франсияда озиқ-овқат ва косметика саноатларида муваффақиятли ишламоқда
Кластерларни шакллантириш жараёни Жанубий-шарқий Осиё, Хитой, Сингапур, Япония ва бошқа мамлакатларда фаоллашиб бормоқда.
Масалан, Германияда яқин вақтгача минтақавий кластерлар ривожланиши давлат аралашувисиз кеч эди. Бироқ 2003 йилда ҳукумат кластер ташаббусларига жиддий эътибор қаратди. Бу биринчи навбатда, юқори технологияли соҳаларни лойиҳалашда амалга оширилди. Давлат нафақат маҳаллий, балки бошқа манбалар ҳисобидан саноат ва илмий марказлар куч-ғайратини бирлаштиришни кўзда тутмоқда.

Download 79,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish