Кўрсатмалилик тамойили. Педагогика тажрибасида кўрсатмалилик тарбияланувчиларнинг кўриш эшитиш ва идрок этиш туйғуларига таъсир этиб тарбия вазифаларини амалга ошириш тушунилади. Жисмоний тарбия жараёнида кўрсатмалилик муҳим роль ўйнайди, чунки шуғулланувчининг фаолияти асосан амалий характерда бўлади ва сезги органларини ҳар томонлама ривожлантиришдек ўзининг махсус вазифаларидан бирига эгадир. Жисмоний тарбия жараёнида бевосита кўрсатмалилик жисмоний машқларни намойиш қилиб кўрсатиш, шунингдек, бу машқларни шахсий тажрибада "ҳис этиш" дан иборатдир. Бевосита кўрсатмалиликка жисмоний машқлар ва ҳаракатларни амалда бажариб намойиш қилишни киритиш мумкин. Бавосита кўрсатмаликка эса биринчидан, расм, схема, макетлардан, кинограмма, видеофильмлар ва бошқа кўрсатмали қуроллардан, шунингдек, ҳаракатларнинг айрим томонларини кўрсатувчи ва уларнинг бевосита идрок этишни осонлаштирувчи ҳар хил махсус техник воситалардан фойдаланиш, иккинчидан, образли сўз киради.
Ҳар қандай билиш, маълумки, ҳис этиш босқичидан-хаёл қилишдан бошланади. Ўрганиладиган ҳаракатларнинг жонли образи ташқи ва ички рецепторларнинг-кўриш, эшитиш органлари вестибуляр аппарати, мускул рецепторлари ва бошқа сезиш, идрок қилиш рецепторларнинг қатнашиши билан таркиб топади. Ҳар хил сезги органлари сезган ва идрок этган тушунчаларини тўлдириб жисмоний ҳаракатлар манзарасини тасаввур қилади. Шуниниг учун, ҳиссий тушунча қанча бой бўлса мукаммал малака ва кўникмалар шунча тез ва осон шаклланади ҳамда жисмоний ва иродавий сифатлар самарали такомиллашади.
Жисмоний ҳаракатларни ўрганишда қуйидаги услубиётга амал қилиш керак. Бунинг учун машқ ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлиш ва уни амалда бажариш ҳис этиш лозим. Шунинг учун машқ ҳақида тушунчага эга бўлишда кўплаб кўргазмали воситалардан фойдаланиш мумкин. Ҳаракатларни амалда бажаришда эса мураббий тавсияси ва ёрдами билан бажариш керак. ҳамда хатоларни ўз вақтида тўғрилаб бориш зарур.
Жисмоний тарбияга оид таълим муассасаларидан ташқари ишларга таълим муассасалари ректори, тарбиявий ишлар бўйича ректор ўринбосари ҳамда таълим муассасалари жисмоний тарбия жамоаси раҳбари бошчилик қиладилар. Улар ҳар бир талабани жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларини ташкил этишлари ва
назорат қилиб боришлари ҳамда рағбатлантириб туришлари ва тиббий назорат остига олишлари шарт.
Жисмоний тарбия мутахасисслари тайёрлашда қуйидаги талабларга амал қилинади.
Ҳозирги вақтда Олий таълим тизимида муҳим тарихий вазифани амалда тўлароқ ҳал этиш мамлакатимиз ҳалқ хўжалигига юқори малакали ва билимдон мутахассислар етказиб бериш масаласи ҳал этилмокда. Бу соҳада мутахассислар тайёрлашни режалаштиришда
яхши тажрибалар орттирилган, ҳозир ҳалқ хўжалигининг ҳамма соҳаларини фан, маданият ва санъат мутахассислари билан таъминлаш режали равишда амалга оширилмокда. Олий таълим ва ҳалқ хўжалигининг ўсиб бораётган талабини, келажагини ҳисобга олиб иш кўрмоқда. Бунинг учун Олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркиби таълимининг тўрт шартига; ўз фанини аъло даражада билиш, ўз касбини жону-дилидан севиш ва талабаларда ҳам шу фанга мухаббат уйғотиш, синаб кўриш ва амалий ишларни ҳозирги давр талаблари асосида уюштириш, чуқур билимга эга бўлишга риоя қилиб келмокдалар. Эндиги асосий вазифа тайёрланаётган мутахассисларнинг сифатини янада яхшилашга, уларни ижодий фикрловчи ва ташаббускор мутахассислар қилиб тарбиялашга эришишдан иборатдир. Бу ўз навбатида талабаларда жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, кўплаб турли-туман ҳаракатларни бажара олишини таъминлайди.
Талабалар организмига нисбатан катта зўриқиш ва кучли эмоционал ҳолатдан вазмин ҳолатта бирданига ўтиши мумкин эмас. Шунинг учун дарс тузилишида хотиржам ҳолатга астасекин ўтиш ва машғулотни ташкилий равишда тугаллаш акс этади. Ҳар бир дарс тузилиши уч қисмдан иборат бўлади:
биринчиси, талабаларни дарснинг жуда қийин вазифаларини ҳал этишга тайёрлайдиган ташкилий қисм-кириш қисми деб аталади;
иккинчиси-дарснинг асосий вазифаларини бажариш қисми-асосий қисм деб юритилади;
учинчи-дарс якуни, у якунловчи қисм деб аталади. Талабаларни яхши уюштириш дарснинг зарурий шартидир. Дарс бошланиши билан
талабалар сафланишлари лозим. Ўқитувчи қаерда ва қандай сафланиш, қайси талаба қандай бошқариши ҳақида кўрсатма беради. Буларнинг ҳаммасини у биринчи дарсда тушунтиради, кейинги дарсларда эса белгиланган тартибга риоя қилинишига эришади. Умумривожлантирувчи машқлар умумий тайёргарлик ва дарснинг асосий қисмида ўрганиладиган машқ турларига тайёрлайдиган воситаси сифатида қўлланилади. Ёрдамчи машқлар, кириш қисм охирида ўтказилади.
Дарснинг кириш ва асосий қисми ўртасида аниқ чегара йўқ. Асосий қисмдаги машқлар кириш қисмидаги машқларнинг изчил давоми бўлиши лозим.