бирга таъсир этиш принципи
матрица
дисперс фаза
|
Қуйида турли типдаги композитлар кўриб чиқилади, хусусан, кўп фазали металл қотишмалар, керамика ва полимерлар. Масалан, перлитли пўлатлар(10.20 бўлим) алмашиб турадиган α – феррит ва цементитдан иборат микроструктурага эга. Феррит фазаси юмшоқ ва пластикликга эга, цементит – бикир ва жуда мўрт. Перлитли пўлатларда эришиладиган хоссалар (юқори пластиклик ва мустахкамлик), ташкил этувчи компонентлар хоссаларидан устундир.
Композион материалларни табиатда ҳам учрайди. Масалан, дарахт мустахкам ва қайишқоқ целюлоза толаларидан ташкил топган, улар эса лигин деб номланадиган юмшоқ муҳит билан бирлаштириб боғлаб турилади. Суяклар ҳам мустахкам, лекин деярли юмшоқ коллаген ва қаттиқ мўрт минерал моддадан ташкил топган композитлардир.
Бу бобнинг англатишича композит деб табий усулда эмас, балки сунъий яратилган материал тушунилади. Ундан ташқари, композитдаги алоҳида фазалар аниқ ажралиб турган фазалар аро қатлам билан чегараланган мутлақо хар ҳил материаллардир. Шундай қилиб, кўпчилик металл қотишмалар ва керамика бу таърифга таълуқли эмас, чунки улардаги кўп фазали структура табий ҳолда хосил бўлади.
Олимлар ва мухандисларни композитларни яратишдаги харакатлари металл, керамика ва полимерларни сунъий равишда бирлаштириб экстраординар хоссали янги авлод материалларини яратишга қаратилган.
Аксарият ҳолларда композитларни олишдан мақсад асосий механик хоссаларни мужассамлигини яхшилаш – хона ва юқори ҳароратларда бикирлик, зарбий қовушқоқлик, мустахкамликни.
Кўпчилик композион материаллар икки фазадан ташкил топган. Улардан бири матрица деб номланади, иккинчиси дисперс фаза.Композитларни хоссалари уларни ташкил этувчи компонетлар хоссаларига, уларнинг нисбий миқдорига ва дисперс фазанинг геометриясига боғлиқ. “Дисперс фазанинг геометрияси” деганда зарралар шакли, ўлчами, ҳажмдаги тақсимланиши ва фазодаги оринтацияси назарда тутилади. Айрим дисперс фазалар геометриясининг вариантлари 16.1 расмда келтирилган.
|
Расм. 18.1. Турли факторларни схематик кўрсатиш – композитнинг хоссаларига таъсир этувчи дисперс фаза заррачаларининг геометрияси ва фазовий жойлашиши: а – концентрация; б – ўлчамлари; в –шакли; г – ориентацияси. (Richard A. Flinn and Paul K.Tirojan, Engineering Materials and Applications, 4th edition. 1990, John Wiley Sons, New York)
|
Расм 18.2. Турли типдаги композитларнинг классификацияси, ушбу бобда муҳокама қилинадиган.
|
18.2. расмда композион материалларни оддий классификация бўйича уч синфга бўлинадиган схемаси келтирилган: дисперс тўлдиргичли композитла: толалар билар арматураланган композитлар; ва конструкция хосил қилувчи структурали композитлар. Хар бир синф иккита кенжа синфга бўлинади.
Заррачалар билан матрицада дисперсланган композитлардаги дисперс фаза эквиасиал махсулотни ифодалайди (яъни заррачалар ўлчами барча йўналишларда деярли бир ҳил). Толалар билан арматураланган композитларда толалар шаклига эга (яъни компонентлар узунлигини диаметрига катта нисбатдаги). Структурали композитларда композицион ва гомоген материаллар мужассамланган.
Бу бобда композитларни муҳокамаси келтирилган классификацияга монан олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |