Режа: Кириш Қурилишда фойда ва уни ҳисоблаш усуллари Қурилишда рентабеллик ва уни ошириш йўллари Хулоса Кириш


Қурилишда фойда ва уни ҳисоблаш усуллари



Download 25,42 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi25,42 Kb.
#25848
1   2   3
1. Қурилишда фойда ва уни ҳисоблаш усуллари
Фойда – бу қурилиш корхонаси ишчиларининг қўшимча меҳнати билан топилган соф даромад ёки даромад ва маҳсулот (иш,хизмат)нинг тўла таннархи ўртасидаги фарқдир. У корхона молиявий ва ишлаб чиқариш бирқарорлигини муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Фойда ҳисобига корхоналар ривожланади, ишчиларни моддий рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилади, умуман хўжалик субъектлари ва давлат эҳтиёжлари қондирилади. Ундан ташқари фойда олиш корхона рақобатбардошлигини муҳим шарти ҳам ҳисобланади. Инвестицион жараённинг турли босқичларида фойданинг қуйидаги турлари аниқланади:
Смета фойдаси – бино, иншоот ва бошқа объектлар лойиҳасида белгиланган фойда;
Режадаги фойда – муайян шартлар учун қурилиш ташкилотлари ҳисобига олинган фойда;
Ҳақиқий фойда – ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган фойда;
Сметата фойдасини бошқача қилиб, қурилиш ташкилотининг режадаги жамғармалари, яъни қурилиш лойиҳасида бириктирилган, уни давлат томонидан кафолатланган даромад деб номланади. У қурилиш машиналари 74 ва механизмларига хизмат кўрсатувчи қурувчи ва ишчилар иш ҳақи қийматининг 50%и ёки лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган қурилиш-монтаж ишлари таннархининг 12%и ҳисобида белгиланган. Нарх-навони эркинлаштириш шароитида режадаги жамғармалар (сметага оид фойда) даражаси буюртмачи розилиги билан ўзгартирилиши мумкин. Смета фойдаси кафолатли даромад сифатида қурилиш ташкилотига солиқни, банк кредитлари бўйича фоизларни тўлашга, уй-жой-коммунал хўжалик объектларини сақлашга, ишловчиларни рағбатлантиришни амалга оширига ёрдам беради.
Режадаги фойда остида қурилиш ташкилоти бизнес режасини (ишлаб чиқариш – иқтисодий режасини) ишлаб чиқиш жараёнида белгиланган фойда тушунилади. Қурилиш ташкилоти имзолаган пудрат шартномалари асосида ўз фойдасини мустақил режалаштиради. Аълоҳида объектлар бўйича режадаги фойда (Ра) қуйидаги формула бўйича: смета фойдаси ёки режали жамғармалар (Рж), иш таннархини камайтириш орқали эришилган режали самара (Эр) ва буюртмачидан олинган компенсация (Кб) йиғиндиси сифатида ҳисобланади.
Ра = Рж + Эр + Кб
Қурилиш ташкилотининг ўз кучлари билан бажарилган ишларни буюртмачига топширишдан келиб чиқадиган режадаги фойда (Фр) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади.
Фр = Фрп + Ирт + Фрх
Фрп – тугалланмаган қурилишдаги амалга оширилмаган фойда;
Ирт – режалаштирилган даврдаги ўз кучлари билан бажарилган иш таннархини пасайтиришдан тежаш;
Фрх - режалаштирилган давр охиридаги тугалланмаган қурилишда амалга оширилмаган фойда; Умуман қурилиш ташкилоти бўйича режадаги фойда қўшимча ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хўжалик хизматлари кўрсатиш, буюртмачига бажарилган ишлар ва объектларни топширишдан олинган фойда йиғиндиси сифатида ҳисобланади.
Ҳақиқий фойда – бу белгиланган даврда қурилиш ташкилоти ишлаб чиқариш фаолиятини молиявий натижасидир. У қуйидаги формула бўйича аниқланади.
Фҳ = Нк - ҚҚС - Тс
Бу ерда:
Нк – келишилган нарх;
ҚҚС - қўшилган қиймат солиғи;
Тс – бажарилган ишларнинг соф таннархи;
Баланс фойдаси қурилиш тишкилоти фаолиятининг ҳамма турлари натижасида олинган фойдани ўз ичига олади. У қуйидаги формула билан аниқланади.
Фб = Фҳ +Фм +Фд – Сд
Фҳ – ҳақиқий фойда;
Фм – мол – мулк (акциялар) сотишдан келган фойда;
Фд – ёрдамчи ва қўшимча маҳсулотларни сотишдан келадиган фойда;
Сд – сотишдан ташқари даромадлар;
ёки: Фб қ Қсқ - Тс - Ҳб
Қсқ - қурилишнинг смета бўйича қиймати;
Тс - қурилиш ишларининг соф таннархи;
Ҳб – сметада кўрсатилмаган буюртмачилар хақлари ва имтиёзлари.
Ялпи фойда – бу баланслаштирилган (Фб) ва ҳисоб-китоб қилинган (Фҳ)фойда йиғиндисидир. У қуйидаги формула бўйича аниқланади.
Фя = Фб +Фҳ
Ҳисоб-китоб қилинган фойда (Фҳ), маҳсулот (иш, хизмат)ларни паст бозор нархларида сотилиши, молиявий моддий ресурсларнинг бепул олиниши, маҳсулот, иш, хизматларни айирбошлаш вақтида ҳисоблаш йўли билан аниқланади. Бу ерда корхона томонидан банк кредити учун фоизлар бўйича тўланадиган маблағ ҳам бўлиши мумкин.
Солиққа тортиладиган фойда ҳам худди ялпи фойда каби ҳисобланади, лекин фарқи шундаки, бу ерда бюджетга солиқлар ва бошқа тўловлар назарда тутилади. Солиққа тортиладиган фойда қуйидаги формула бўйича аниқланади.
Фст = Фя – М – И - ҚҚ - ҚД – Жз
Фя – ташкилотнинг ялпи фойдаси;
М – мол-мулкка солиқ;
И – ижара ҳақи (агар бу назарда тутилса);
ҚҚ - қимматбоҳо қоғозлар бўйича даромад;
ҚД - қўшимча даромад (ўз хиссаси билан қатнашиш);
Жз – ташкилотнинг заҳира жамғармаси;
Соф фойда солиқларни (С) тўлангандан кейин корхона ихтиёрида қоладиган фойда ҳисобланади: Фс = Фст – С
Соф фойда бозор шароитида молиявий барқарорлик ва ишга лаёқатлилик бўйича қурилиш ташкилотининг ҳақиқий кучларини акс эттиради. Айнан соф фойда ишлаб чиқаришни юксалтириш, ишловчиларнинг иқтисодий ва ижтимоий холатини яхшилаш учун асосий шарт ҳисобланади.



Download 25,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish