Мулоқот-миссия услуби
Миссионерлар фақат бир-бирини таниш ва тушунишга асосланган содда мулоқотни қабул қилишмайди. Бир-бирларининг маданиятларини ва эътиқодларини бойитиш мақсадини кўзлаган суҳбатни ҳам улар оклашмайди. Уларнинг асл мақсади — қаршисидаги кишини насронийлаштиришдир. Уларнинг фикрича, мулоқот баҳслашишни эмас, "қутқариш"ни кўзлаши керак.
«Нажот-кутулиш»га эришиш эса ўз-ўзидан бўла қолмайди. Бунинг учун қаршисидаги инсонлар билан жозибали муҳитни юзага келтирадиган суҳбат қуриш лозим бўлади.
Ижтимоий тадбирлар услуби
Миссионерлик ишларида қулай муҳитни вужудга келтириш учун ижтимоий тадбирларга алоҳида эътибор қаратилади. Миссионерлар насроний таълимотини бошқа инсонларга етказишда учта муҳим унсурга катта аҳамият беришади:
а) вазиятни яхши аниклаш; б) нозик ёндашув;
в) мақсадлар тайинли бўлиши.
Мазкур унсурларнинг амалга ошиши учун фаолият йўналтирилган халклар билан ижобий муносабатлар ўрнатилиши муҳимдир. Бунинг учун аввало ўртокдик ва дўстлик муҳити юзага келтирилади. «Ўртоқлик евангелизми» деб номланган услуб «яхши муҳитни шакллантириш»га асосланган. Масалан, бу борада кафеларда, ёшлар давраларида, тунги клубларда, савдо ва спорт марказларида, маданият ва ижтимоий ёрдам жамғармалари сингари жойларда кишилар билан дўстлик ўрнатишга, дўстлар орттиришга ҳаракат қилинади. Дунёнинг турли бурчакларида мисси-онер ташкилотлар ташкил этган лагер ва саёҳатларда олдиндан аниқланиб, танланган кишилар фаол иш юритадилар. Ўртоқлик евангелизмидан мақсад — одамларга бошқа асл мақсадни очиқ билдирмай, улар билан уйғун дўстлик асосларини юзага келтириш, уларни чўчитмай, яхши суҳбатдош сифатида тинглаш, маданий савиялари билан ижтимоий ва маданий илдизларини, ишончи ва маданий қадриятларга ҳурмат савияларию муаммоларини аниқлаш, шундан кейингина қулай шароитда уларга насроний таълимотини етказишдир.
Ўртоқликни шакллантиришда миссионер ташкилотлар турли муассасаларни восита сифатида қўллашлари ҳам кўрилмоқда. Оддий ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасалар, маданият уйлари, тил ўргатиш курслари, дўстлик уйлари, баъзи туризм ҳамда маслаҳат бюролари кабилар миссионерларнинг маҳаллий халқ билан ўртокдик муносабатларини йўлга қўйишида жуда қулай келади. Миссионерлар айниқса сўнгги йилларда чет ўлкаларга турли хизмат соҳалари ишчилари ёки мутахассислари кўринишида (тўғрироғи, ниқобида - тарж.) киришмокда. Миссионерлар шифокор, ўқитувчи, техник, ижтимоий ёрдам вакили, туризмчи ва бошқа ниқобларда турли минтақаларга келиб жойлашишяпти ва айниқса иқтисодий-ижтимоий томондан орқада қолган ўлкаларда халққа кўрсатган хизматлари орқасида миссионерлик фаолиятларига мос шарт-шароитларни яратишяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |