Режа Кириш Материалларнинг туркумланиши. Материалларнинг бахоланиши. Материалларнинг келишини хисобга олиш. Материалларнинг сарфланишини хисобга олиш. Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Кириш


Материаллар сарфланишини хисобга олиш



Download 37,96 Kb.
bet4/5
Sana26.02.2022
Hajmi37,96 Kb.
#472963
1   2   3   4   5
Bog'liq
56 мавзу

4.Материаллар сарфланишини хисобга олиш
Материаллар корхона ишлаб чиқариш зарурияти хужалик эхтиёжлари учун ва ортиқча ва кераксиз булганларини эса четга сотиши мумкин. Шунингдек, корхоналар айрим материаллрани четга қайта ишлаш учун бериши мумкин.
Корхонада ишлаб чиқариш захираларининг туғри сарфланишини назорат қилиш ва расмийлаштириш учун тегишли ташкилий тадбирлар ишлаб чиқилади. Моддий қийматликларнинг тежамли сарфланишининг зарурий шартларидан бири режа-иктисод булими томонидан ҳар бир махсулот (хизмат) ва бажариладиган ишлар бирлигига сарфланадиган нормалар ва улар асосида белгиланадиган лимит катта аҳамиятга эгадир.
Барча корхоналарга моддий қийматликларнинг сарфланиши ва четга берилишига рухсат берувчи шахсларнинг руйхати тузилиши ва уларнинг имзоларининг нусхаси бухгалтерияда булиши шарт. Берилаетган материаллар аниқ улчанган, саналган ва тортилган булиши зарур.
Материалларнинг омборлардан берилиши энг аввало корхонада ишлаб чиқариш ва мехнатнинг кандай ташкил қилинганлиги, ва қайси соҳага тегишли эканлигига боғлиқдир. Ушбу хусусиятлардан келиб чиккан холда моддий қийматликларни кай тарзда бериш ва расмийлаштиришнинг тартиблари белгиланади.
Ишлаб чиқаришга ва бошқа эхтиёжлар учун ҳар кундаги сарфланадиган материаллар лимит-забор карталари расмийлаштирилади. Уларни режа-иктисод ёки таъминот булими бир ёки бир неча нусхада бир ой муддатга ёзиб беради. Уларда хужалик жараёнининг тури, омбор номери, улчов бирлиги, ҳаражат ишлари ва ойлик сарфнинг лимити курсатилади.
Лимит-забор картасининг бир нусхаси олувчига, иккинчиси эса омбор мудирига берилади ва материаллар лимтда белгиланган микдорда берилади.
Лимит-забор карталарининг қулланиши ҳар куни омбордан ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун бериладиган материаллар хисоб-китобини енгиллаштиради ва бир марталик хужжатларни кискартиради.
Агар ишлаб чиқариш захиралари омбордан мунтазам берилмаса юк хати-талабномаларга асосан берилади. Бунда юк хати талабнома икки нусхада ёзилади ва бир нусхаси омборчида иккинчиси эса материални олган шахсга берилади.
Бошқа корхоналарга материаллрани бериш учун (шартнома ёки нарядлар асосида) икки нусхада "Четга материалларни бериш”юк хати талабномаси ёзилади. Биринчи нусхаси омборчида колдирилади ва у материалларни хисобдан учириш, шунингдек, хисоб-тулов операциялари учун асос булади, иккинчи нусхаси эса материалларни қабул килган шахсга берилади.
Материаллар бошқа корхоналарга автотранспорт оркали жунатилса юк хати урнига товар-транспорт юк хати ёзилади.
Корхоналарда материаллар сарфини дастлабки хужжатларда акс эттирмасдан омбор хисоб карточкасида юритиш ҳам мумкин. Бунда ишлаб чиқариш булимларининг материалларни олиш хукукига эга булган вакиллари бевосита омбор хисоб карточкасига имзо чекадилар. Ишлаб чиқариш хажми катта булмаган ва материалларнинг ҳаракати билан боғлиқ булган хужалик жараёнлари унга куп булмаган корхоналарда материаллранинг сарфи махсус дастлабки хужжатларни расмийлаштирмасдан амалга оширилади. Бундай корхоналарда хакикатда сарфланган материаллар махсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш тўғрисидаги хисобот ёки далолатномаларда акс эттирилади. Далолатнома ёки хисоботлар ҳар ун кунда масъул шахс томонидан тузилади ва корхона рахбари тасдиклагандан сунг улар моддий жавобгар шахслардан тегишли материалларни хисобдан учириш учун асос булади.
Корхонада белигиланган кунларда материалларнинг кирими ва чикими тўғрисидаги барча хужжатларни қабул қилиш-топшириш реестрининг биринчи нусхаси билан бирга бухгалтерияга топширилади, реестрнинг иккинчи нусхасига бухгалтер дастлабки хужжатларни қабул килганлиги тўғрисида имзо чекиб моддий жавобгар шахсга қайтариб берилади.
Хулоса
Бухгалтерия ҳисобининг барча объектларида бўлгани каби молиявий натижаларнинг шаклланиши ва тақсимланиши ҳисоби борасида ҳам ҳисоб ишларини замонавий талаблар асосида қуришга бўлаётган интилиш, шак- шубҳасиз, бу борадаги муаммоларни баратараф этишга хизмат қилади.
Соф фойданинг тақсимот қаторида жамғариш ва истеъмолга йўналтирилган маблағларни уларни шакли ва ишлатиш ўрни бўйича алоҳида юритиш, улар тўғрисидаги маълумотларни молиявий ҳисоботга илова сифатида киритиш лозим.
Молиявий ҳисоботни тузишда молиявий натижаларнинг юзага чиқиши ва шаклланиши бўйича ҳисоб қаторига тўғридан-тўғри боғланувчанлигини белгилаш лозим. Молиявий натижаларнинг шаклланиши бўйича молиявий ҳисоботда фақат жамланган маълумотларгина акс этмоғи лозим. Уларнинг юзага чиқиш ўрни ва шакли бўйича алоҳидалашган шартли молиявий ҳисоботга тушунтиришларда берилиши лозим.
Шунингдек, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот маълумотларида ўтган йил даражасини таққослаш базаси сифатида ололмаймиз. Сабабки, улар ўзаро таққослаш асосига келтирилмаган. Шу маънода ўтган йилнинг шу даври бўйича маълумотларни йил бўйича жамланган кўрсаткич сифатида, ҳисобот йилининг шу давридаги маълумотларини эса чорак бўйича кўрсаткичлар тартибида юритиш мақсадли ҳисобланади. Бу эса таҳлил ишларини анча осонлаштиради ва уларнинг ўзаро боғланувчанлигини таъминлайди.
Ҳисобот даврининг фойдаси (зарари)ни умумлаштирувчи кўрсаткичи маҳсулот таннархига унга тааллуқли бўлмаган харажатларнинг қўшилиши ҳолатларини аниқлашда, шунингдек солиққа тортиш объекти ҳисобланадиган фойданинг нотўғри ҳисобланганлигини аниқлаш мақсадида текширилади.
Молиявий натижаларнинг нотўғри шаклланиш ҳолатлари юзага келишининг 4 та асосий гуруҳини келтириб ўтишимиз мумкин:
моддий харажатлар, товар-моддий захиралар камомади, даргумон қарзлар бўйича харажатлар миқдорининг асосланмаган кўпайтирилиши ёки камайтирилиши оқибатида бюджетга тўланадиган тўловлар миқдорини аниқлаш учун олинадиган фойда ҳажмининг ўзгариши;
бухгалтерия балансининг пассив томонида акс этадиган ва махсус манбалар ҳисобидан қопланадиган харажатларнинг таннархга ўтказилиши;
соф фойда ҳисобидан қопланадиган харажатларнинг маҳсулот таннархига киритилиши, шунингдек бошқа операцион харажатларнинг маҳсулот, иш ва хизматларни сотиш бўйича молиявий натижаларнинг таркибига киритилиши натижасида солиққа тортиладиган фойда миқдорининг ўзгариши.
Фикримизча, бу каби ҳолатларнинг ўз вақтида аниқланиши ва тузатилиши молиявий натижалар ҳисоби ва аудитининг тўғри юритишини таъминлаш билан биргаликда ҳисобот даври якуний бўйича олган молиявий натижаси бўйича ишончли ахборот шаклланиши имконини беради.
Юқорида келтирилган таклифларнинг амалиётда кенг қўлланилиши молиявий натижалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга хизмат қилади.


Download 37,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish