Режа: Кириш Кичик бизнес тушунчаси ва унинг моҳияти. Кичик бизнесни иқтисодиётда тутган ўрни. Ўзбекистонда кичик бизнеснинг шаклланиши ва ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар. Корхоналарни хусусийлаштиришнинг жаҳон тажрибаси


Кичик бизнес тушунчаси ва унинг моҳияти



Download 36,04 Kb.
bet2/7
Sana19.03.2022
Hajmi36,04 Kb.
#500782
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
реферат бизнес

Кичик бизнес тушунчаси ва унинг моҳияти

Ҳозирги пайтда мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг иккинчи босқичида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, қўшма корхоналар тузиш, корхоналарни очиқ типдаги акциядорлик жамиятларига айлантириш ва айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига катта эътибор берилмоsда. Ўзбекистонда ва Мустақил Ҳамдўстлик Давлатларида бизнес ҳақидаги мақолалар, адабиётлар 60-йилларнинг ўрталарида пайдо бўлган. Бироқ, у пайтдаги барча мақолалар танқидий тарзда ёзилар эди. Чунки бизнеснинг асосини хусусий мулкчилик ташкил этар эди. Хусусий мулкчилик эса ўша давр мафкураси учун бутунлай ёт нарса эди. Бизнесни фан сифатида ўрганиш 90- йилларнинг бошларида, бозор муносабатларига аста - секин ўтиш билан бошланди. “Бизнес” сўзи инглизча сўз бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда, кишиларни фойда олишга қаратилган турли меҳнат фаолияти маъносини билдиради. Хорижий адабиётларда бизнес таърифининг кўп турлари мавжуд. Инсоният жамиятининг бутун ривожланиш тарихи у ёки бу жихатдан доимо бизнес билан боғлиқ бўлган. Бизнесмен (тадбиркор) сўзи биринчи маротаба Англия иқтисодиётида ХVIII асрда пайдо бўлиб, у “мулк эгаси” деган маънони билдирган. Жумладан, Адам Смит тадбиркорни мулк эгаси сифатида таърифлаб, уни “фойда олиш учун қандайдир тижорат ғоясини амалга ошириш мақсадида иқтисодий таваккалчиликка борадиган кишидир”, деб тарифлайди. Тадбиркорнинг ўзи, ўз ишини режалаштиради, ишлаб чиқаришни ташкил этади, маҳсулотни сотади ҳамда олган даромадига ўзи хўжайинлик қилади. Хорижий мамлакат олимлари дарсликларда бизнесга тизимли таъриф берадилар. Америка Қўшма Штати (АҚШ) нинг Техас ва Иллинойа университетлари профессорлари С. Розенблат, Р. Боннингтон ва Б. Нидлслар томонидан тайёрланган “Бизнес концепцияси” дарслигида: “Бизнес нима?” деган саволга, улар: Бизнес - бу иш юритиш тузилмасидир.
Бизнес - бу инсонларга керак бўлган маҳсулотларни яратишдир.
Бизнес - бу ишдир.
Бизнес - бу бизни қандай яшашимиздир.
Бизнес - бу ижтимоий-иқтисодий тизимимизнинг марказий кўчасидир.
Бизнес - бу ўзимизнинг хоҳиш - истакларимизни қондириш учун яратган тизимимиздир.
Бизнес - бу жамиятни хоҳиш ва эҳтиёжларини қондириш учун яратилган ишлаб чиқариш тизимидир - деб жавоб берганлар.
Бизнес нима? Бизнес - бу пулдан пул қилиш, лекин албатта инсонларга керакли бўлган маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш натижасида пулдан пул қилишдир. Бизнеснинг формуласи оддий, яъни П-П. Аммо бу оддий формула мазмунида мураккаб ҳаёт жараёни ётади. Бизнес - бу аввало ишлаб чиқаришни ташкил этиш, иқтисодий фаолият ва муносабатлар, ҳаётни ўзи, сўнгра эса пул ишлаши демакдир. Бизнес хорижий сўзбўлиб, у бутун дунё бўйича тарқалган, ундан барча мамлакатларда фойдаланилади. Ўзбек тилида эса бизнес сўзи тадбиркорликни, бизнесмен эса тадбиркор маъносини билдиради ва у маъно жихатдан хорижий сўзга тўғри келсада, унга қўшимча маъно ҳам беради. Бу сўзларни ортида “иш”, яъни иш билан шуғулланиш ёки корхона ташкил қилиш ётади. Шундай қилиб бизнес - бу корхона ташкил қилиш демакдир (саноат корхонаси, савдо дўкони, хизмат кўрсатиш корхонаси, аудиторлик контораси, адвокат контораси, банк ва ҳ.к.). Демак, бизнес бу йўқ нарсадан пул қилиш эмас, балки мураккаб ишлаб чиқаришни ёки хизмат кўрсатишни ташкил этиш демакдир. Тадбиркорлик - бу доимо ўз ишининг фидоийси, билимдони бўлиши дегани. Тадбиркорлик учун илм олиш - ўқиш керак, балки тадбиркор бир умр ўқиш, изланишда бўлиши зарур. Тадбиркор нималарни билиши ва қилиши керак? У энг аввало, тадбиркорлик фаолиятини қандай амалга оширишни, қандай шароитда амалий ҳаракат қилишни, тадбиркор олдида учрайдиган тўсиқларни ҳал қилиш йўлларини ва қандай ютуқларга эришишни билиши зарур. Тадбиркор ишлаб чиқаришни ташкил этишни ҳамда маҳсулотни сотишни билиши лозим. У бозор муносабатлари шароитида юзага келадиган аниқ шароитларни баҳолашни ва тўғри йўл танлашни билиши шарт. Ҳеч ким, ҳеч қачон тадбиркорга нима қилишни ўргатмайди ва оғир пайтларда ёрдамга келмайди. Ҳар бир тадбиркор фақат ўз кучига, билимига ва заковатига ишониши ва суяниши лозим.




  1. Download 36,04 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish