Режа: Кириш Кичик бизнес тушунчаси ва унинг моҳияти. Кичик бизнесни иқтисодиётда тутган ўрни. Ўзбекистонда кичик бизнеснинг шаклланиши ва ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар. Корхоналарни хусусийлаштиришнинг жаҳон тажрибаси


Корхоналарни хусусийлаштиришнинг жаҳон тажрибаси



Download 43,99 Kb.
bet6/7
Sana23.03.2022
Hajmi43,99 Kb.
#506696
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
реферат бизнес

Корхоналарни хусусийлаштиришнинг жаҳон тажрибаси.

Хусусийлаштириш дастурини амалга ошираётиб, ҳар қандай ҳукумат энг камида икки асосий мақсадни: корхоналарга ажратилаётган маблағлар камайиши ва давлат фаоллрини (активлари) сотишдан тушувчи маблағлар ҳисобига бюджетни тўлдиришни кўзлайди. Бунга мисол тариқасида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Америка Қўшма Штатларида хусусийлаштириш жараёни Рональд Рейгеннинг президентлик бошқаруви даврида кучайди. Хусусийлаштиришнинг Америка моделида муниципал мулкларни хусусийлаштириш салмоқли ўрин эгаллади. Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳасидаги муниципал хизматларнинг 47 фоиздан кўпроғи давлат тасарруфидан чиқарилди. Дам олиш ва кўнгилочар соҳаларда хусусийлаштириш энг кўп амалга оширилди - 82 фоиздан ортиқ мулк хусусий қилиб берилди. Давлат шоссе йўлларини хусусий пуллик йўлларга айлантириш кенг қўлланилди. 12 та штатда аҳлоқ тузатиш муассаларини қуриш ва эксплуатация қилиш хусусий фирмалар қўлига ўтди. Кўп жойларда қўриқлашга ихтисослашган хусусий фирмалар шаҳар қоровуллари билан алмашинди. Баъзи районларнинг маъмуриятлари йўл ишларини ўтказишга хусусий компаниялар билан шартномалар туздилар, шаҳар автобекатлари, клиникаларини хусусийлаштириш амалга оширилди, кўчаларнинг ёритилиши ва уларни жорий таъмирлаш бўйича таъмирлаш ишлари хусусий секторга топширилди. АҚШ да муниципал хусусийлаштиришнинг кенг ёйилиши маҳаллий солиқлар кўпаймаган, федерал молиялаш эса анчагина ишончсиз манба бўлиб қолган бир пайтда, бюджет харажатларини камайтиришга интилиши билан боғлиқ эди. Бундай ҳолатларда аҳолининг шаҳар атрофига миграциясини келтириб чиқариши мумкин бўлган маҳаллий солиқларни кўпайтириш ўрнига, шаҳар ҳокимликлари хусусийлаштирилган манбаларга мурожаат қилдилар. Муниципал мулкни хусусийлаштиришнинг икки хил шакли энг кўп тарқалди. Биринчиси - маъмурият ва тадбиркор ўртасида контракт тузилади, унда томонлар муниципал мулкни топшириш шартлари, шунингдек, маъмурият томонидан назоратнинг шакллари ва муддатлари тўғрисида келишиб оладилар. Аҳоли фикрини билиш учун 1987 йилда ўтказилган сўров шуни кўрсатадики, жавоб берувчиларнинг 74 фоизи шартнома бўйича ишлаётган корхоналарда сарф - харажат камайганлигини, 33 фоизи бундай корхоналарнинг ошганлигини таъкидладилар. Иккинчи шарти, муниципал мулкларни - маҳаллий аэропортларни, муниципал корхоналарни сотиш - бу бир томондан уларни бу объектларни сотиб олган компаниялар даромадларини ва кўчмас мулклардан олинадиган солиқ базасининг (асосининг) кенгайиши ҳисобидан маҳаллий бюджетга маълум миқдордаги маблағларни тушириш имконини беради. Буюк Британияда хусусийлаштириш 1981 йилда бошланган. Ўн йил ичида Британия ҳукумати хусусийлаштиришдан 35 млрд. фунт стерлинг ёки 50 млрд. доллар даромад олган. Олдин миллийлаштирилган мамлакат машҳур компанияларининг кўпчилиги яна хусусий қўлларга ўтказилган. Булар - «Бритиш стил», «Бритиш Петролеум» (Роллс - Ройс). Уларниг кўпчилиги ўз самарадорликларини сезиларли даражада оширдилар. Бунда иш ташлаш ҳаракати даражаси кескин пасайган. Хусусийлаштириш қимматли қоғозлар бозорининг ривожланишига янги туртки (импульс) берган, у акцияларни (хусусан «Бритиш Петроелум» ёки «Бритиш Эйруэйз» акцияларини) улгуржи сотиш шарофати билан Европада энг ликвидли бўлиб қолган, бу Лондоннинг Европанинг молия маркази сифатидаги позициясини мустаҳкамлади. Бироқ 1991 йилдан бошлаб хусусийлаштиришнинг самарадорлиги камая бошлаган. Ҳукуматнинг темир йўллар ва кўмир саноатини хусусий қўлларга беришга уриниши ҳеч қандай натижа бермади. Англияда сув таъминоти соҳасининг хусусий эгаликка ўтиши билан сув истеъмоли нархи кескин ошиб кетгандан кейин, Шотландияда сув билан таъминлашни хусусийлаштириш режасини фақат 4 фоиз аҳоли қўллаб - қувватлаган. Ҳозирги вақтда, Буюк Британияда хусусийлаштириш жараёни ўзининг самарали тарқалиш чегараларига етгач, бутунлай тўхтаган. Шуни назарда тутиш лозимки, рақобат мавжуд бўлган - нефть саноати, авиация соҳаларидаги компанияларни хусусийлаштириш ўртасида муайян фарқ мавжуддир. Сув ва газ билан таъминлаш тармоқларидаги хусусий монополистлар баҳони мавжуд бўлган инфляция даражасидан кўра юқорироқ кўтарадилар, бунинг натижасида эса истеъмолчилар зарар кўрадилар. Бундан ташқари, осон хусусийлаштириладиган барча тармоқлар хусусий эгалариинг қўлларига ўтдилар. Темир йўллар ёки кўмир шахталари эса давлат субсидияларига эҳтиёж сезадилар ва шунинг учун ҳам хусусий инвесторлар хўжаликнинг бу тармоқларига ўз пулларини қўйишга шошилмайдилар. Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларида, (Буюк Британиядан ташқари) хусусийлаштиришга анча эҳтиёткорона ёндашув мавжуд эди. Ҳукуматлар давлат тасарруфига ўтказилган мулклар билан ажралишга шошилмадилар. Аммо Буюк Британия ва АҚШнинг хусусийлаштиришни ўтказиш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириш бўйича муҳим муваффақиятлари уларни ҳам бу йўналишда кенг қамровли иш олиб боришга ундади. Францияда конценваторларнинг 1986 - 1988 йилларда хусусийлаштиришни ўтказишга уринишлари ижтимоийистларнинг олдинги ҳукумати давридаги миллийлаштириш жараёнидан кам бўлмаган тортишувларни келтириб чиқаради. Франсуа Миттеран 1988 йилдаги сайловолди компанияда ҳеч қандай миллийлаштиришни ўтказмасликка ва ҳеч бир компанияни хусусийлаштирмасликка ваъда берган. Шунга қарамай, вақт ўтиши билан бу жараён бироз жадаллашди. 1993 йилнинг октябрида Париж миллий банкининг умумий қиймати 43 милрд. франк ёки 7,6 млрд. доллар бўлган давлат акциялари сотилди. Ялпи инвесторларга ва акция эгаларининг максимал кенг доирасига қаратилган хусусийлаштиришнинг Британия моделидан фарқли равишда, француз моделида асосий диққат - эътибор фонд бозорида чуқур иш тажрибасига эга. Бундан ташқари, уларда хусусийлаштириш миллий йирик институтционал инвесторларга қаратилган. Бироқ, амалда француз миллатига мансуб инвесторлар сотиб олинадиган давлат мулкига нисбатан алоҳида қизиқиш кўрсатмадилар ва уни ўзларига фойда қиладиган қилиб қайта сотиб юбордилар, айни пайтда эса кўзга кўринарли муваффақиятлари хорижлик йирик ҳаридорлар билан боғлиқ бўлиб қолди. Италияда давлат мулкини энг кўп ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Хусусий секторни кенгйтириш Британия ва француз моделларини ўрганиш асосида ишлаб чиқилган катта давлат дастури доирасида олиб борилмоқда. Бу соҳада амалга оширилган энг йирик лойиҳалардан «Италия кредити» ва «Италия тижорат банки» - давлатнинг йирик банкларини хусусийлаштириш бўлиб ҳисобланади. Германияда хусусийлаштириш жараёни анча секинлик билан юз берди. Масалан,1982-1992 йилларда унча аҳамиятли бўлмаган обьектларни хусусийлаштиришдан бор - йўғи 10 млрд. марка ёки 4,2 млрд. доллар олинди. Лекин собиқ Германия демократик республикасини қайта тиклаш харажатлари ҳукумат қарзларини 1992 йилда 1300 млрд. маркадан 1995 йилда 1900 млрд. маркагача кўпайтириш мумкинлигини назарда тутиб, 1993 йилда Германия ҳукумати томонидан «Люфтганза» компаниясидаги ўз пайларини (51 фоиз) сотиш тўғрисида эълон берилди ва биржада қиймати 50 - 70 млрд. марка атрофида баҳоланаётган «Дойче телеком» ни сотиш истаги билдирилди. Айни пайтда Германиянинг шарқий ерларидаги собиқ давлат корхоналарини хусусийлаштириш кенг миқёсда олиб борилмоқда. Белгияда хусусийлаштириш жараёнлари фақат 1991 йилдангина бошланди. Ўша пайтда давлат корхоналарини сотишга рухсат берувчи қарор қабул қилинган эди, бироқ бу қонунда сотилган давлат корхоналарида 50 фоизли давлат сармояси иштирокининг сақланиб қолиниши айтилган эди. 1993 йилда хусусийлаштиришдан тушган даромад 15 млрд. Белгия франкини, 1994 йилда эса 25 млрд. Белгия франкини ташкил этди. Грецияда консерваторлар ҳукумати 1993 йилда, иккита халқаро инвестицион банклар томонидан таклиф қилинган, давлатнинг йирик «ОТЕ» телекоммуникацион корпарациясини хусусийлаштириш дастурини қабул қилган, унга кўра компаниянинг 49 фоиз акцияларини асосан трансмиллий телекоммуникацион корпорацияларга сотиш режалаштирилган эди, ҳукумат тепасига ижтимоийистларнинг келиши билан бу келишувнинг ҳаракати тўхтатиб қўйилган. Бироқ миллий валюта инқирози ва давлат бюджетининг сезиларли танқислиги 1994 йилда ҳукуматни бу компаниянинг 25 фоиз акцияларини Афина фонд биржасида, асосан, хорижий инвесторларига сотишга ва агар грек драҳмасининг курси барқарорлашмаган тақдирда «ОТЕ»ни бутунлай хусусийлаштириш вариантларини кўриб чиқишга мажбур қилган. Бундан ташқари, таркибига мамлакатнинг иккита йирик нефтни қайта ишлаш комбинати кирувчи яна бир давлат компаниясини қисман хусусийлаштириш тўғрисидаги масала қўйилди.


Хулоса
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳозирги рақобат кучайиб бораётган шароитда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларида инновацияларни қўллаши, уларга йирик корхоналар билан ҳамкорлик қилиш ва бозорга янги товар ҳамда технологияларни киритишга имкон яратади. Бунда кичик бизнес корхоналарининг бошқарув фаолиятига ҳам инновацион менежмент усуллари ҳамда технологияларини татбиқ этиш, амалдаги бошқарув усулларини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш кичик бизнес субъектининг келгусида муваффақиятга эришишини таъминлайди.



Download 43,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish