Режа: Кириш катталигини баҳолаш



Download 65,5 Kb.
bet1/3
Sana12.03.2022
Hajmi65,5 Kb.
#491838
  1   2   3
Bog'liq
[4-mavzu-Kirish kattaligini baholash.Noaniqlik manbalari va turlari. ]


Мавзу: Кириш катталигини баҳолаш. Ноаниқлик манбалари ва турлари.
Режа:

  1. Кириш катталигини баҳолаш.

    1. Ноаниқлик манбалари.

  2. Ўлчашлар ноаниқлиги турлари.

2.1 Ўлчанадиган катталик спецификацииясининг ноаниқлиги
2.2 Методик ноаниқликлар


1 Кириш катталигини баҳолаш
Хi кириш катталигининг хi баҳоси бир марта ўлчашларда ўлчаш воситаларининг кўрсаткичидан, кўп марта ўлчашларда ўрта арифметик қийматдан ёки меъёрий ҳужжатлар, сертификат, гувоҳномалар, маълумотнома, ишлаб чиқарувчининг этикеткасидаги ва ҳ.к. катталиклардан иборат бўлиши мумкин.


1.1 Ноаниқлик манбалари
Ўлчашлар ноаниқлигини баҳолашга киришишдан аввал,ноаниқликнинг мумкин бўлган манбалари рўйхатини тузиш керак.Бу босқичда миқдорларни ҳисобга олиш шарт эмас; мақсад, айнан нимани кўриб чиқиш кераклигини ойдинлаштиришдан иборат.
Ноаниқликлар манбаъларининг рўйхатини тузишда натижани оралиқ катталиклардан ҳисоблаб топишда фойдаланиладиган асосий ифода, яъни ўлчаш математик моделидан бошлаш қулай бўлади. Бу ифодада барча параметрлар ўзининг ноаниқликларига эга бўлиши мумкин, шунинг учун ҳам булар ноаниқликнинг потенциал манбалари бўла олади. Бундан ташқари, ўлчанаётган катталикнинг қийматини топишда фойдаланиладиган ифодага очиқдан-очиқ кирмайдиган, аммо, шунга қарамай, натижага таъсир этадиган бошқа параметрлар (масалан, экстракция вақти ёки температура) ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Шунингдек, ноаниқликнинг яширин манбалари ҳам бўлиши мумкин. Бу манбаларнинг ҳаммаси рўйхатга киритилиши лозим. Ноаниқликнинг асосий манбалари спецификация, моделлаш, метод, ўлчаш воситалари, атроф муҳит, оператор ва ўлчанадиган объектдан иборат.


2.Ўлчашлар ноаниқлиги турлари
Ноаниқликни ташкил этувчи турлари уларнинг келиб чиқиш манбалари бўйича, ўлчанадиган катталик спецификацияси, моделлаш, метод, ўлчаш воситалари (асбоблар), атроф муҳит, оператор (шахс) ва ўлчанадиган объектга бўлинади.
Ноаниқлик манбаларидан бирорта ноаниқликни ташкил этувчиларни миқдор жиҳатдан тавсифлаш учун уларни, деярли ҳар доим, алоҳида-алоҳида кўриб чиқишга тўғри келади. Баъзи ҳолларда бундай жараён камдан-кам манбалар учун қўлланилади; бошқа, айниқса, методнинг самаралиги бўйича маълумотлар кам ёки бундай маълумотларнинг ўзи йўқ бўлган ҳолларда, ҳар қайси манба алоҳида ўрганишни талаб қилиши мумкин. Ноаниқликнинг индивидуал ташкил этувчиларини белгилашнинг бир нечта умумий усуллари бор:


– киришдаги ўзгарувчиларни экспериментал вариациялаш;


– техник ҳужжатдаги маълумотлардан, масалан, ўлчашлар ва калибрлаш сертификатларидан фойдаланиш;
– назарий принциплар асосида моделлаш;
– бундан аввалги тажрибага асосланган фикрлардан ёки тақлидий моделлашдан фойдаланиш.
Ноаниқликнинг алоҳида ташкил этувчилари қуйида кўриб чиқилади.

Download 65,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish