V. ЯГОНА ПОРТАЛ ВА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТЛАРИ 24. Ягона портал давлат органлари томонидан тақдим этиладиган электрон давлат хизматларидан ягона фойдалана олиш манбаи ҳисобланади. Ягона портал электрон давлат хизматлари олиш учун ариза берувчилар учун шароитлар яратиш ва имкониятларни кенгайтириш учун мўлжалланган.
25. Давлат органларининг расмий веб-сайтлари тегишли давлат органларининг электрон давлат хизматларидан ягона фойдалана олиш манбаи ҳисобланади ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юритилади.
Тегишли ҳавола (гиперҳавола)ни жойлаштириш йўли билан Ягона порталда мавжуд бўлган электрон давлат хизматини давлат органларининг расмий веб-сайтига жорий қилишга йўл қўйилади.
26. Ягона порталнинг асосий тили давлат тили ҳисобланади, шунингдек қорақалпоқ, рус, инглиз ва бошқа тиллардаги версиялари ҳам бўлиши мумкин.
27. Ягона портални техник кузатиш Вазирлик ҳузуридаги "Ўзинфоком" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш маркази томонидан амалга оширилади.
28. Ягона порталнинг ахборот ва методологик кузатуви Вазирлик ҳузуридаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади.
29. Давлат органлари расмий веб-сайтларининг ахборот-техник кузатуви тегишли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
30. Ягона порталнинг асосий вазифалари:
электрон давлат хизматларининг рўйхатини, шунингдек уларни тақдим этиш тартибини эълон қилиш;
электрон давлат хизматлари олиш учун зарур бўлган аризаларни ва бошқа ҳужжатларни ариза берувчилардан электрон шаклда қабул қилиш;
давлат органлари учун электрон шаклда олинган аризаларни қайта ишлаш имкониятини яратиш ва натижани ариза берувчига юбориш;
электрон давлат хизматлари кўрсатишга сўровларни қабул қилиш, идоравий ахборот тизимларига узатиш, улар бўйича натижаларни олиш ва ариза берувчиларга тақдим этиш;
электрон давлат хизматлари кўрсатиш ҳолатини кузатиш;
электрон ҳужжатларни шакллантириш, сақлаш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш;
асосий давлат хизматлари кўрсатиш;
ариза берувчиларнинг сўровларини ҳисобга олиш, шунингдек давлат органлари томонидан электрон давлат хизматларининг ўз вақтида ва сифатли тақдим этилиши мониторингини амалга ошириш.
31. Ариза берувчиларнинг Ягона порталдан фойдалана олишлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ Ягона идентификация қилиш тизими воситасида амалга оширилади.