Режа: Кириш Асосий қисм



Download 39,15 Kb.
bet1/3
Sana08.02.2023
Hajmi39,15 Kb.
#909270
  1   2   3
Bog'liq
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASIDA SUG‘URTA FAOLIYATI uz-assistant.uz



Мавзу:Ўзбекистон Республикасида Суғурта фаолияти


РЕЖА:
Кириш
Асосий қисм
1. Суғурта муносабатларини тартибга солишда ҳуқуқнинг аҳамияти, суғурта ҳуқуқи ва унинг мазмуни.
2. Суғурта қонунчилиги, суғурта фаолиятини тартибга солувчи қонунлар.
3. Суғурта фаолиятини қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солиш.
4. Суғурта ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар

 


КИРИШ


Суғурта деганда юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта мукофотларидан шунингдек суғурталовчининг бошқа маблағларидан шакллантириладиган пул фондлари ҳисобидан муайян воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берганда ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади.
Суғурта қуйидаги соҳаларга бўлинади:

  • ҳаётни суғурта қилиш (жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти ва пул таъминоти билан боғлиқ манфаатларини суғурта қилиш, бунда шартнома бўйича суғуртанинг энг кам муддати 1 йилни ташкил этади ҳамда суғурта пулларининг суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган оширилган фоизни ўз ичига олувчи бир марталик ёки даврий тўловларини (аннуитетларни) қамраб олади);

  • умумий суғурта (шахсий, мулкий суғурта, жавобгарликни суғурта қилиш ҳамда ҳаётни суғурта қилиш соҳасига тааллуқли бўлмаган бошқа суғурта турлари).

  • Тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс суғурталовчи деб эътироф этилади.

Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • қонунчиликда белгиланадиган тартибда ва шартларда суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари тузиш;

  • ўз мажбуриятларини белгиланган тартибда қайта суғурта қилиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида қайта суғурта қилиш;

  • махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган тартибда ва шартларда инвестиция фаолиятини амалга ошириш ва бошқалар.

Суғурталовчининг номидан ва топшириғига биноан суғурта шартномасининг тузилиши ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолият юритувчи юридик ёки жисмоний шахс суғурта агенти ҳисобланади.
Суғурталовчининг бошқарув органлари раҳбарлари суғурта агенти бўла олмайдилар.
Қуйидагилар тақиқланади:

  • суғурта агентининг тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган суғурталовчилар номидан суғурта шартномалари тузишига;

  • агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта бўйича суғурта агентининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган чет эл суғурта ташкилотлари номидан суғурта шартномалари тузиш билан боғлиқ бўлган воситачилик фаолиятига йўл қўйилмайди.

  • Суғурта агентининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда махсус ваколатли давлат органи берадиган лицензиялар асосида амалга оширилади.
Лицензия суғурталовчига ёхуд ҳаётни суғурта қилиш соҳасида, ёхуд умумий суғурта соҳасида, ёхуд фақат қайта суғурта қилиш бўйича суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилади. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас, умумий суғурта соҳасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим турлари (класслари) бундан мустасно. Умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас. Фақат қайта суғурта қилиш бўйича суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи суғурта шартномаларини тузишга ҳақли эмас.


1. Жамиятда фуқаролар ва уларнинг жамоаси ўз фаолиятлари жараёнида бир-бирлари билан тегишли ижтимоий муносабатда бўладилар. Ушбу муносабатларни бир қолипга солиш учун уларни тартибга келтириш зарур, яъни фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳатти-ҳаракат қилиш доирасини белгилаш зарур. Баён этилганлар тўлалигача суғуртага ҳам тааллуқлидир. Суғурта ижтимоий-иқтисодий қонуният сифатида ҳуқуқий томондан мустаҳкамланишни талаб этади. Суғурта фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинади.
Суғурта соҳасида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар таркибига киради. Бундай муносабатлар фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг, шартнома мажбуриятларини, шунингдек мулкий ҳамда шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади.
Суғурта соҳасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар қуйидаги йўналишларда намоён бўлади:
· фуқаролар ва суғурта ташкилотлари ўртасида шаклланадиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар;
· суғурта ташкилотлари ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлар;
· фуқаролар ва махсус давлат органлари ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар;
· суғурта ташкилотлари ва махсус ваколатли давлат органи ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар.
Фуқаролар ва суғурта ташкилотлари ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар тегишли шартнома қоидаларига асосланади. Бунда бир томондан суғурта ташкилотининг фуқаро олдида, иккинчи томондан фуқаронинг суғурта ташкилоти олдидаги бурч ва мажбуриятлари пайдо бўлади. Яъни, тузилган шартномага кўра, фуқаро ўз вақтида суғурта мукофотини тўлаши шарт. Суғурта ҳодисаси рўй берганда эса, суғурта ташкилоти суғурта шартномасида қайд этилган шарт ва муддатларда суғурта қопламаси (суммасини) фуқарога тўлаб бериши лозим. Кўриниб турибдики, шартнома –фуқаролик-ҳуқуқий ҳужжат сифатида тарафларнинг ўзаро муносабатини ҳуқуқий тартибга соляпти.
Суғурта ташкилотларининг бир-бирлари ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари суғурта пулини ва қайта суғурта қилиш билан боғлиқ тузилган шартномалар доирасида шаклланади. Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, суғурта ташкилоти молиявий барқарорликни таъминлаш, бинобарин, суғурталанувчилар олдида ўз мажбуриятини бажаришини таъминлаш мақсадида суғурта пулида иштирок этиши ёхуд бошқа суғурта ташкилотлари ёки ихтисослашган қайта суғурта ташкилотлари билан шартномавий муносабатларга кириши мумкин. ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 959-моддасида «суғурта шартномаси бўйича суғурталовчи ўз зиммасига олган суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлаш хавфи унинг томонидан тўлиқ ёки қисман бошқа суғурталовчида (суғурталовчиларда) у билан тузилган қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталаниши mumkin» деб алоҳида қайд этилган.
Қайта суғурта қилиш шартномасига нисбатан, агар қайта суғурта қилиш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Фуқаролик кодексининг тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш борасида қўлланиши лозим бўлган қоидалари татбиқ этилади. Қайта суғурта қилиш шартномасини тузган суғурта шартномаси (асосий шартнома) бўйича суғурталовчи кейинги шартномада суғурта қилдирувчи ҳисобланади.
Фуқаролар ва махсус давлат органлари ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар махсус ваколатли давлат органининг суғурталанувчилар бўлган – фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя этиш билан боғлиқдир. Амалиётда шундай ҳолатлар бўладики, суғурта ташкилоти суғурталанувчига суғурта ҳодисаси туфайли кўрилган зарарни қоплашдан асоссиз воз кечиши мумкин. Бундай пайтда ўз манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя этиш мақсадида суғурталанувчи махсус ваколатли давлат органига мурожаат этиши мумкин.
Суғурта ташкилотлари ва махсус ваколатли давлат органи ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади. Махсус ваколатли органнинг суғурта ташкилотларига нисбатан пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва «Суғурта faoliyati» тўғрисидаги Қонунда ўз аксини топган. Махсус ваколатли давлат органи қонунда белгиланган тартибда суғурта ташкилотларининг фаолиятини назорат этиб боради. Зарурият бўлганда эса, суғурталанувчиларнинг манфаатини ҳимоя этиш мақсадида ундан суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олиш ҳуқуқига эга.
Суғуртани ҳуқуқий тартибга солиш давлат томонидан суғурта муносабати қатнашчиларининг ҳатти-ҳаракатини ҳуқуқий нормалар воситасида амалга оширилади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳар хил олдиндан кўриб бўлмайдиган суғуртавий ҳимоя қилиш учун кўпчилик шахслар томонидан ташкил этиладиган махсус фонд ҳисобидан амалга ошириладиган суғурта фаолияти жараёнида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатлар мавжуд. Ушбу муносабатларни тартибга соладиган нормалар йиғиндисига суғурта ҳуқуқи дейилади.
 
2. Суғурта фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини икки турга бўлиш мумкин:
· суғурта фаолиятини тартибга солувчи махсус қонунлар;
· суғурта фаолиятини тартибга солувчи умумий қонунлар
Суғурта фаолиятини тартибга солувчи махсус қонунларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2002 йилнинг 5 апрелида қабул қилинган ва шу йилнинг 28 майида амалиётга жорий этилган «Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 апрелда қабул қилинган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунлари суғурта фаолиятини тартибга солувчи махсус қонунлар ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, суғурта муносабатларида иштирок этувчи томонларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя этиш мақсадида 1993 йили Олий Мажлис “Суғурта тўғрисида” Қонун қабул қилган эди. Ўтган йиллар мобайнида мазкур қонунга икки марта қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Табиийки, бу қонун ўша пайтда мавжуд бўлган иқтисодий жараёнларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган. Бошқача сўз билан айтганда, ушбу қонун суғурта муносабатлари қатнашчилари учун бироз юмшатилган ҳолатда амал қилди. Жумладан, унда суғурта ташкилотлари тугатилган тақдирда уларнинг суғурталанувчилар олдидаги мажбуриятини бажариш тартиби тўлиқ ёритилмаган. Шунингдек, бу қонунда қонунчилик талабларини бузганлик учун томонларнинг жавобгарлиги ўз аксини топмаган ҳамда давлат суғурта назорати органининг суғурта ташкилотларига нисбатан таъсир қилиш имконияти кескин чегараланган эди.
Баён этилган ҳолатлар мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг ҳозирги босқичи талабларини ҳисобга олган ҳолда, амалдаги “Суғурта тўғрисида”ги Қонунни янгилаш ва такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқарди. Шуни эътиборга олиб, 2002 йилнинг 4-5 апрел кунлари бўлиб ўтган иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг саккизинчи сессиясида “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги янгидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди ва қабул қилинди.
Маълумки, суғурта соҳасини ҳуқуқий тартибга солувчи 2002 йил апрел ойигача амалда бўлган қонун “Суғурта тўғрисида” деб аталади. ҳолбуки, биз фикр-мулоҳаза юритмоқчи бўлган қонуннинг номи эса “Суғурта фаолияти тўғрисида” дейилади ва шубҳасиз, бу ҳолат диққатимизни ўзига жалб этди. Кўпчилик муҳтарам талабаларимизда ҳақли савол туғилиши мумкин: суғурта ва суғурта фаолияти тушунчалари ўртасида фарқ борми? Саволга жавобан биз мутахассислар айтамизки: фарқ бор. Суғуртанинг моҳиятини оддий тил билан ифодалайдиган бўлсак, олдиндан кўриб бўлмайдиган ҳар хил ҳодисалар рўй бериши оқибатида юридик ва жисмоний шахслар кўрадиган зарарларни суғурта ташкилоти томонидан қоплаш билан боғлиқ муносабат. Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, суғурта ташкилоти ўз хизматини мижозларга тегишли ҳақ - суғурта мукофоти тўлаш эвазига кўрсатади. Суғурталовчи мижозлардан келиб тушган суғурта мукофотлари ҳисобидан мақсадли пул жамғармаларини ташкил этади ва бу жамғарма маблағлари фақат суғурта ҳодисалари туфайли кўрилган зарарларни қоплайди. Эътибор берган бўлсангиз, суғурта муносабатларида иккита томон иштирок этяпди: суғурта ташкилоти (суғурталовчи) ва юридик ҳамда жисмоний шахслар (суғурталанувчилар). Энди, суғурта фаолияти тушунчасига келсак, қонунда таъкидланишича, у суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти. Суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари фақатгина суғурталовчи ва суғурталанувчидан иборат эмас. Унда қайта суғурталовчилар, қайта суғурталанувчилар, суғурта брокерлари ва агентлари ҳам иштирок этади.
Янги қонуннинг эътиборга молик томонларидан бири, унда, аниқроқ айтадиган бўлсак, унинг 4-моддасида суғурталовчиларнинг суғуртани амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмаслиги қайд этилган. Қайд этиш жоизки, суғурта фаолияти ҳам тадбиркорликнинг бир кўриниши. Мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнлари кечаётган ва тадбиркорлик ҳаракатларига кенг йўл очилаётган бир пайтда, тадбиркорлик тизимининг муҳим бўғинларидан бўлган-суғурталовчилар учун бундай чекловнинг қонун йўли билан белгиланишига сабаб нима? ўтган йиллар тажрибаси шундан далолат берадики, кўпгина суғурта ташкилотлари “суғурталовчи” ниқоби остида турли тижорат операцияларини, хусусан, савдо-воситачилик ишларини амалга оширдилар. Юридик ва жисмоний шахсларни суғурта қилиш ҳисобига келиб тушган суғурта мукофотлари, қоидага кўра, суғурта қопламаларини тўлашга мўлжалланган заҳира жамғармаларини ташкил этишга сарфланмасдан, балки суғурта фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга сарфланган ҳолатлар ҳам бўлган. Суғуртанинг энг асосий принсипларидан бири-суғурталовчиларнинг ўз зиммаларига олган мажбуриятларини бажаришни таъминлайдиган суғурта заҳираларига эга бўлишидир. Таассуфки, баъзи суғурталовчиларимиз, бундай заҳираларни шакллантирмаганликлари оқибатида мураккаб молиявий ҳолатни бошидан кечирганлиги сир эмас. Айниқса, бу кўп минг сонли суғурталанувчилар учун ноқулай вазиятни вужудга келтириши мумкин.
«Суғурта фаолияти тўғрисида” Қонуннинг диққатга сазовор жойларидан яна бири, унинг 10-моддасида суғурта ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини аниқ кўрсатиб қўйилганлигидир. Маълумки, қонун ҳужжатларига мувофиқ, акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган суғурта ташкилотлари ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганлар. Аммо, узоқ вақт, аниқроғи, 1998 йилнинг биринчи ярмигача суғурта фаолиятини тартибга солиш ваколати берилган давлат суғурта назорати органининг ташкил этилмаганлиги ва илгари Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган ташкилотларнинг фаолияти ҳеч ким томонидан назорат қилинмаганлиги оқибатида янги ташкил этилган суғурта ташкилотларини давлат рўйхатига олишда муаммолар пайдо бўлган.
«Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонун 29 та моддадан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52-боби суғуртавий ҳуқуқий муносабатларга бағишланган. Унда жами 47 та модда мавжуд. Кодекс суғурта ташилотлари билан суғурталанувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солса, «Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонун суғурта ташкилотлари ва давлат ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
3.Қонун ости ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари киради.
Мустақиллик даврида суғурта фаолияти билан боғлиқ бир қанча Президент фармонлари қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида”ги 631-сонли қарори билан солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгиланди.
Солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммаси тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 80 бараварини ташкил этади. Суғурта мукофоти Давлат солиқ қўмитаси (суғурта қилдирувчи) томонидан вакил қилинган суғурталовчига суғурта қилиниши керак бўлган суғурта қилдирувчининг ҳар бир ходимига тўлаш пайтида амал қилган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 20 фоизи миқдорида тўланади.
"Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртасини амалга оширишни 2002 йил 31 декабргача давом эттириши, 2003 йил 1 январдан бошлаб "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (ваколатли суғурталовчи) юқиридаги қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни амалгам ошириши белгиланди.
1995 йилнинг 26 июлида ташкил этилган «Мадад” суғурта агентлиги фаолияти билан боғлиқ Президент фармонидир. Ушбу фармонга кўра, агентликнинг фаолият йўналишлари кўрсатилган ҳамда уни 3 йил муддатга даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод этилганлиги таъкидланган. Шу ерда қайд этиш керакки, «Мадад” суғурта агентилигини ташкил этиш билан боғлиқ Президент Фармонини ижросини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилган.
Шу билан бир қаторда 1997 йил 18 февралда «Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясини, 1997 йилнинг 25 февралида эса «Ўзагросуғурта” давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил этиш бўйича Президент фармонлари қабул қилинган. Бу фармонларда қайд этилган компаниялар 5 йил муддатга даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 31 январдаги «Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони билан 2002 йилнинг 1 февралидан бошлаб, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, суғурта ташкилотлари 3 йил муддатга даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилиниши ва бунинг натижасида бўшайдиган маблағлар аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда мазкур ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга, минтақаларда кенг тармоқли агентлик шахобчаларини ташкил этишга, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, шу жумладан, чет элларда тайёрлаш ва қайта тайёрлашга йўналтирилиши аниқ белгилаб қўйилган эди.
"Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 31 январдаги ПФ-3022-сон Фармонига мувофиқ ҳамда суғурта тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш, суғурталовчиларнинг моддий-техника базасини ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг минтақавий ваколатхоналарини кенгайтириш ва аҳолининг суғурта ташкилотларига бўлган ишончини ошириш мақсадида 2002 йил 27 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 413-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги суғурта фаолиятини тартибга солувчи ва назорат қилувчи махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди. Шунингдек қарор билан Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Шу билан биргаликда юридик шахслар учун суғуртанинг ихтиёрий турлари бўйича йиллик харажатлар нормативи маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган тушум йиллик ҳажмининг икки фоизи миқдорида белгиланди.
Суғурта хизматларининг рақобат бозорини янада шакллантириш, суғурта фаолиятининг замонавий турларини ривожлантириш ва сифатини ошириш, суғурталовчиларнинг капиталлашув даражасини кўпайтириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш, уларнинг минтақавий тармоқларини кенгайтириш, шунингдек суғурталашни тартибга солиш усулларини такомиллаштириш мақсадида
2007 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-618-сонли Қарори билан “2007 - 2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш Дастури” ҳамда “Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисидаги Низом” тасдиқланди.
Шунингдек мазкур қарорга мувофиқ қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 27 декабрдаги 111-сонли буйруғи билан (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 29 январда 2190-сон билан рўйхатга олинган) “Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги НИЗОМ” тасдиқланди.
2012 йил 17 декабрда хусусий банк ва бошқа хусусий молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-339-Қонуни қабул қилинди.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари хусусий банк ва молия институтларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашдан, банк-молия соҳасига хусусий капитални жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратишдан, банк хизматлари ва бошқа молиявий хизматлар бозорида рақобатни кенгайтиришдан ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги “Суғурта фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 298-сонли Қарори билан:
1. Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низом;
2. Суғурталовчиларнинг суғурта захираларини хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларига жойлаштиришни келишиҳс тартиби тўғрисидаги Низом;
3. Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш тартиби тўғрисидаги Низом;
4. Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш тартиби тўғрисидаги Низомлар тасдиқланди.
 
4. Суғурта фаолиятини юритишда суғурталовчиларнинг хизмати каттадир. Чунки суғурта иши уларнинг асосий фаолиятидир. Шунинг учун суғурталовчи атамасига қуйидагича тариф берамиз:
Суғурталовчи – суғурта хизматларини кўрсатишга ихтисослашган ва тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар. Тадбиркорлик фаолиятининг муҳим бўғини. Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунига кўра, суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи юридик шахс суғурталовчи деб ҳисобланади. Суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини таъминловчи унсурлардан бири унинг устав капиталидир.
Суғурта фаолиятини янада такомиллаштириш, суғурталовчиларнинг капиталлашуви ва молиявий барқарорлигини ошириш, уларнинг ҳудудий тармоқларини кенгайтириш ва суғурта компанияларининг инвестицион жараёнлардаги иштирокини рағбатлантириш, шунингдек, суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-872-сонли Қарори билан 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидаги соҳаларда фаолиятни амалга оширадиган суғурталовчилар учун устав капиталининг энг кам миқдорлари белгиланди:умумий суғурта соҳасида - 750 минг еврога эквивалент суммада; ҳаётни суғурта қилиш соҳасида - 1000 минг еврога эквивалент суммада; мажбурий суғурта бўйича - 1500 минг еврога эквивалент суммада; фақат қайта суғурта қилиш бўйича - 4000 минг еврога эквивалент суммада.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 2010 йил 26 ноябрдаги пқ-1438-сонли қарорига мувофиқ ҳамда суғурта фаолиятини янада такомиллаштириш, суғуртачиларнинг капиталлашуви ва молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек суғурта хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 31 майдаги "Суғуртачиларнинг молиявий барқарорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1544-сонли Қарори эълон қилинди ва мазкур Қарорда суғурта фаолияти турларига қараб, суғуртачиларнинг устав капитали минимал миқдорларини 2012-2014 йиллар мобайнида босқичма-босқич, табақалаштирилган тарзда ошириб бориши белгилаб қўйилди.
 Суғуртачилар учун устав капиталининг энг оз
МИҚДОРЛАРИ (эквиваленти минг евро)

Суғурта фаолияти турлари

2012 йил 1 июлдан

2014 йил 1 июлдан

Умумий суғурта соҳасида

1 125,0

1 500,0

Ҳаётни суғурталаш соҳасида

1 500,0

2 000,0

Мажбурий суғурталаш бўйича

2 250,0

3 000,0

Фақат қайта суғурталаш бўйича

5 000,0

6 000,0

Хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, аввалам бор қишлоқ жойларда кўрсатилаётган хизматларнинг турини кенгайтириш ҳамда сифатини яхшилаш ва бунинг асносида мамлакат иқтисодиётини барқарор ва шиддатли ривожлантиришда, аҳолининг бандлигини таъминлаш, даромадини кўпайтириш ва фаровонлигини юксалтиришда хизмат кўрсатиш соҳасининг роли ҳамда аҳамиятини ошириш мақсадида 2012 йил 10 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги ПҚ-1754-сонли Қарори қабул қилинди. 2012 йил 15 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-1756-сонли Қарори, 2012 йил 16 июлда «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4453-сонли, 2012 йил 18 июлда «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4455-сонли, 2014 йил 7 апрелда “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-4609-сонли, 2015 йил 15 майда “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли, 2015 йил 24 апрелда “акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чара-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармонлари ҳамда 2015 йил 28 апрелда “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли, 2014 йил 15 апрелда “Тадбиркорлик фаолиятини амалгам ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2164-сонли Қарорлари эълон қилинди.
Шунингдек, 2015 йил 20 августда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-391-сонли Қонуни қабул қилинди.
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармонига асосан хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, хусусий тадбиркорликни (ўз навбатида суғурта бозорида фаолият кўрсатаётган суғурталовчи ва суғурта брокерлик компанияларини ҳам) ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш борасида белгилаб берилган янги меъёрларнинг ҳуқуқий асосларини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
1. Қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат органлари мансабдор шахсларинииг жавобгарлигини кучайтириш мақсадида:
1.1. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси “Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик, ғайриқонуний равишда аралашганлик ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик” номли янги ХВИ1- боб билан тўлдирилиб, қуйидаги моддалар киритилди:
2411-модда. Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш
Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, оз миқдордаги талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, –энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
2412-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш, –мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
2413-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, –мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
2414-модда. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш
Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, –энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
 2415-модда. Лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларини бузиш, шу жумладан лицензияларнинг ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турларини қонунга хилоф равишда жорий этиш, –мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
2416-модда. Имтиёзлар ва преференсияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш
Тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференсияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш, –мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
2418-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш
Қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олиш, – мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
2419-модда. “Давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузиш”
Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби ва муддатларини бузиш, шу жумладан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини бузиш, худди шунингдек давлат хизмати кўрсатишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёхуд уни кўрсатишдан бўйин товлаш, – мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
24110-модда. “Тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларини бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш”
Тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиб олиш, худди шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш, – мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –
мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
1.2 Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-мадда (Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш)си қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди:
“Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарорини олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санктсиялар тарзида давлатга этказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилинади”
“Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилувчи бошқа жиноятлар” номли янги ХИИИ1-боб билан тўлдирилиб, қуйидаги моддалар киритилди:
1921-модда. Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш
Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум этиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, –энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
 1922-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, –энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1923-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, –энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1924-модда. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш
Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағларини ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
1926-модда. Имтиёзлар ва преференсияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш
Тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференсияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1928-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш
Қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
1.3. Шунингдек, Жиноят кодексининг 184-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилиб, унга кўра биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарорини олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санксиялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиниши белиланди.
2. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш борасида қонун ҳужжатларига қуйидагича ўзгартиришлар киритилди:
2.1. Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 39-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилди:
Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан режали тартибда кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар эса кўпи билан уч йилда бир марта, фақат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан ўтказилиши мумкин.
Хусусий банк ва бошқа хусусий молия институтларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан беш йилда бир марта амалга оширилади.
Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилмайди, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг бюджет маблағларидан ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилмайди.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш муддатлари ўттиз календар кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда бу муддат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас.
Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувларни ўтказиш муддатлари ўн календар кундан ошмаслиги керак.
Назорат қилувчи орган режали текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календар кун олдин тадбиркорлик субъектини текширув ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан, улар текширувлар давомида солиқ ва валютага оид жиноятлар аломатларини аниқлаган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъекти белгиланган тартибда тақдим этган молия
ва солиқ ҳисоботини, шунингдек тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида ўтказиладиган камерал назорат натижалари бўйича қоидабузарликлар аниқланган ҳоллардагина давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ўтказилаётган текширувлари уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун тўсиқларни юзага келтирмаслиги керак.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектларининг сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида амалга оширилиши мумкин.
Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича текширувлар уларни ўтказишнинг барча босқичларида тадбиркорлик субъектлари томонидан жалб этилган адвокатлар албатта иштирок этган ҳолда (тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу ҳуқуқнинг рад этилиши ҳоллари бундан мустасно) амалга оширилади.
Текшириш бошланишидан олдин, текширувни амалга оширувчи мансабдор шахс томонидан тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакилига унинг текширишда иштирок этиш учун адвокатни жалб этиш ёки унинг иштирокини рад этиш ҳуқуқи ёзма шаклда тушунтирилади, бу ҳақда баённома тузилади. Бунда адвокат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқининг рад этилиши тадбиркорлик субъекти томонидан адвокатни текширувнинг кейинги босқичларига жалб этиш учун монелик қилмайди.
Қўзғатилган жиноят ишининг мавжудлиги Ўзбекистон Республикасининг прокуратура, ички ишлар ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш учун асос бўлади. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектининг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолиятигина текширув билан қамраб олиниши мумкин, бу ҳақда текширув тайинланганлиги тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши керак.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари текширув ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текширув ўтказишига йўл қўймаслик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича қўйган талабларини бажармаслик ҳамда текширув предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик ҳуқуқига эга.
Текширувлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилиб, текшириш тугаган куни унинг бир нусхаси текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектида қолдирилади.
2.2. Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилди:
Хусусий корхоналарнинг – кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини режали текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан белгиланган тартибда кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа хусусий корхоналарнинг фаолиятини текширишлар эса кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.
Янги ташкил этилган хусусий корхоналарнинг – кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган хусусий корхоналар – кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек хусусий корхоналар – кичик тадбиркорлик субъектларининг бюджет маблағларидан ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди.
2.3. Солиқ кодексининг:
- 89-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди:
Солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг ижроси суд томонидан тўхтатилган тақдирда, солиқ текширувини ўтказиш муддатини ҳисоблаш ҳам тўхтатилади.
- 91-моддасининг ўн биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилди:
Бунда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақат охирги режали текширишдан кейинги, лекин янги текшириш ўтказилаётган йилдан бевосита олдинги беш календар йилдан кўп бўлмаган даврни қамраб олади.
3. Тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган имтиёзлар (преференсиялар) фойдаланишни енгиллаштириш ва назорат қилишнинг ягона механизмини белгилаш мақсадида:
3.1. Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:
кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференсиялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ваколатли органларга ва ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органларига, давлат статистика органларига, банкларга ва бошқаларга) ёзма равишдаги мурожаатларсиз қўлланилади.
Шунингдек, Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференсияларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференсияларнинг ягона реестрида эълон қилинади ҳамда доимий равишда янгилаб борилади.
Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференсияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда доимий равишда янгилаб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
3.2. Мазкур Қонуннинг 301-моддасига мувофиқ давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида берилган имтиёзлар ва преференсияларни қўллаш тартибини ўз ваколатлари доирасида тушунтириши, шунингдек уларнинг қўлланилишини таъминлаши шартлиги белгиланди.
4. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича:
4.1. Кодекснинг 44-моддасида Солиқ ҳисоботини тузиш солиқ тўловчи томонидан имзоланиши керак, шунингдек агар у кичик тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахс бўлса, унинг муҳри билан тасдиқланиши, агар ҳисобот электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши белгиланди.
4.2. Кичик тадбиркорлик субъектлари учун думалоқ муҳрга эга бўлиш мажбурияти бекор қилинганлиги муносабати билан, Солиқ кодекснинг 64-моддаси еттинчи қисм олтинчи хатбошига киритилган ўзгартиришда, солиқ тўловчи билан унинг дебитори ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак: солиқ тўловчи ва унинг дебиторининг тарафлар муҳри билан тасдиқланган (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) имзолари, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно деган мазмунда;
4.3. Солиқ кодекснинг 95-моддасига киритилган ўзгартиришда ҳам ҳужжатларни ва предметларни олиб қўйиш тўққизинчи қисм ҳужжатлар асл нусха ёки солиқ тўловчининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) кўчирма нусхалар кўринишида олиб қўйилиши деган мазмунда қўшимчалар киритилди.
4.4. Кодекснинг 108-моддасининг
- саккизинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилди:
Солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, жарима тарзидаги молиявий санксиялар унча оғир бўлмаган молиявий санксияни оғирроқ жарима билан қамраб олиш ёхуд тайинланган жарималарни тўлиқ ёки қисман қўшиш орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича қўлланилади. Бунда жариманинг узил-кесил миқдори жариманинг юқори миқдори назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган энг кўп миқдордан ошиши мумкин эмас.
- қуйидаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилди:
Агар солиқ тўловчи биринчи иш бўйича қарор чиқарилгунига қадар солиққа оид яна бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги иш бўйича қарор чиқарилганидан сўнг аниқланса, ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган қоидалар бўйича жарима қўлланилади. Бу ҳолда, суд томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича тайинланган жарима миқдорида биринчи қарор бўйича тўланган жариманинг суммаси ҳисобга олинади.
4.5. Кодекснинг 112-моддасига киритилган тўртинчи қисмга мувофиқ, қўлланиладиган молиявий санксия ҳуқуқбузарликнинг оқибатларига номутаносиб бўлган, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, шунингдек ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олиб, суд ушбу Кодекснинг 17-бобида назарда тутилган молиявий санксиянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ, бироқ белгиланган санксия энг кам миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, сабаблар ва асосларни албатта кўрсатган ҳолда молиявий санксия қўллашга ҳақли эканлиги белгиланди.
4.6. Кодекснинг 114-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди:
Кирим қилинмаган товарлар қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши доирасида давлат даромадига ўтказилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган санксия қўлланилмайди.
4.7. Кодекснинг 180-моддаси 9-бандига мувофиқ Якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлганлар – якка тартибдаги тадбиркор билан тузилган меҳнат шартномасига кўра бажарган ишлари учун олган даромадлари бўйича, солиқ солишдан тўлиқ озод қилинади.
4.8. Солиқ кодексининг 276 ва 291-моддаларига киритилган ўзгартиришларда жисмоний шахс ёки оилавий корхона турар жойдан ёки ер участкасидан унда истиқомат қилиш билан бирга товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун ҳам фойдаланган тақдирда, мол-мулк ва ер солиқларини жисмоний шахслар учун белгиланган ставкалар бўйича тўлаш белгиланди.
4.9. Кодекснинг 311-моддасига мувофиқ Суғурта бадаллари солиқ тўловчининг календар ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, мажбурий тартибда қуйидагича тўланиши белгиланди:
1) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;
2) якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари деб юритилади) – ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
3) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан:
якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан – ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;
оиланинг бошқа аъзолари томонидан (ўн саккиз ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) – ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида.
Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари суғурта бадалларини ихтиёрийлик асосида йилига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди. Белгиланган миқдордаги суғурта бадалларининг тўланиши деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, шунингдек И ва ИИ гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун суғурта бадалининг миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Имтиёзга бўлган ҳуқуқ календар йил давомида вужудга келган ёки бекор бўлган тақдирда, суғурта бадалларини қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ вужудга келган ёки бекор бўлган ойдан эътиборан амалга оширилади.
Суғурта бадалларини тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан – ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;
юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари томонидан – ҳисобот йилининг 1 октябрьигача. Бунда суғурта бадалларининг миқдори тўлов кунига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан суғурта бадалларини тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади.
Суғурта бадалларини тўлаш мажбурияти қуйидагиларнинг:
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган оила аъзолари учун – оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш юритадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг;
якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари учун – ушбу ходимлар билан меҳнат шартномасини тузган якка тартибдаги тадбиркорнинг зиммасига юклатилади.
Тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, идентификация рақами ва тўлов тўланаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Бунда оила аъзолари – оилавий тадбиркорлик иштирокчилари ва ходим ёллаган якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича тўлов топшириқномаси (кирим ордери) ҳар бир оила аъзоси учун ва якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ёлланган ходими учун алоҳида-алоҳида ёзилади. Агар тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари учун – йил) учун тўланган деб ҳисобланади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар суғурта бадалларини жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, суғурта бадалларини тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида ихтиёрий равишда тўлайди.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан суғурта бадалларини тўлаш жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация маълумотлари бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддатларида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг зиммасига юклатилади. Суғурта бадалларини тўлаш ушбу Кодекс 310-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.
4.10. Кодекснинг 329-моддаси 37-банд билан тўлдирилиб, унга кўра мулкдорлар – хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан умумий юрисдиксия судларида давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланди.
4.11. Кодекснинг 330-моддаси 30 ва 31-бандлар билан тўлдирилиб:
30) мулкдорлар – хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан;
31) аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича Хўжалик судларида давлат божини тўлашдан озод қилинди.
5. Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзо калити сертификатига эга бўлган шахслар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдалана олиши белгиланганди.
Демак, мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар суғурта фаолияти билан шуғулланаётган юридик шахслар фаолиятини ҳам ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, ушбу фаолиятни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этишга хизмат қилади.


Хулоса



Download 39,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish