Режа: Кириш Асосий қисм


Стратегияни амалга ошириш энг мас’улиятли жараёнлар



Download 79,49 Kb.
bet3/6
Sana14.10.2022
Hajmi79,49 Kb.
#853086
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Harakatlar strategiyasi1

2.Стратегияни амалга ошириш энг мас’улиятли жараёнлар.
Стратегияни амалга ошириш энг мас’улиятли жараёнлар aгар у реал вазиятни тўлиқ қамраб олган яхлит ва бир бутун режа бўлса, унинг муваффақияти та’минланади. Давлатимиз стратегик режалари аниқ ва ўзгармас тамойилларга бўйсундирилиши муҳим. Улар ислоҳотларнинг бир маромда, изчил йўналишини таьминлашга хизмат қилади. Жумладан, раҳбар ўз вазифаларини амалга оширишида турли илмий соҳалардаги маьлумотлар ва хулосалар билан қуролланмоғи, бундан ташқари, қўйилган вазифалар ечимини топишда индивидуал ва креатив ёндашувларни ташкил этиши лозим. Мазкур тамойиллар олдин қабул қилинган қарорни ўзгартириш эҳтимоли ёки ўзгарувчан вазиятдан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиш имкониятини бериши зарур.
Стратегик дастур ва режанинг уйғунлиги ҳамда турли даражадаги қарорларнинг мустаҳкам боғлиқлиги стратегик муваффақиятнинг кафолати. Мазкур бирлик давлат органларнинг структуравий бўғинларида стратегик ҳаракатларни бирлаштириш, барча функсионалц бўлим режаларининг келишуви билан таьминланади. Айни пайтда стратегияни амалга ошириш имкониятларини туғдиради. Стратегик бошқарув жараёнида дастур ва режани амалга ошириш учун ташкилий ва ҳуқуқий шароитлар яратилиши лозим. Мазкур тамойиллар ҳокимият органлари фаолиятидаги ижро интизомининг паст сурьатларига, шахсий мас’улятсизлигига барҳам беради. Кадрлар лаёқати даражасини оширишни талаб қилади, мураккаб ва чигал иш тартибларини сода ҳамда тезкор ёндашувлар билан ўзгартиришга хизмат қилади. Энг муҳими, стратегик йўналишларни аниқ ва пухта ишлаб чиқишни белгилаб беради.
Мамлакатимиз стратегияси нафақат ички ва ташқи сиёсатдаги ислоҳотлар сари ташланган қадамда, балки, энг аввало, давлатнинг халққа, халқнинг давлатга бўлган муносабатини ўзгараётганлигида намоён бўлмоқда. Юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон миллати, тили ва динидан қатъий назар, эркин, тинч ва бадавлат умр кечириши, бугун ҳаётдан рози бўлиб яшаши давлатнинг бош мақсади сифатида стратегик йўналишлар белгиланмоқда.Улар,аввало, ривожлантирилаётган ижтимоий соҳаларда ўз ифодасини топмоқда. Ёшларга муносиб та’лим бериш, замонавий касб-ҳунарлар билан қуроллантириш, аҳолининг саломатлигини та’минлаш, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман, кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш давлатимиз раҳбарининг 2018-йил 28-декабрьи куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ўз тасдиғини топди.
ХХI асрда инсон ва инсоният тақдири билан боғлиқ бўлган глобал муаммолардан келиб чиқиб ривожлантиришни даврнинг ўзи тақазо этмоқда. Бу, бевосита жамиятнинг барча соҳаси ва йўналишларини қамраб олган ялпи янгиланишларни талаб қилаётган ҳаётий эҳтиёждир. Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда мамлакатимиз олдида турган буюк мақсадларга етиш, улкан вазифаларни ҳал этишда дастуруламал вазифасини бажармоқда.
Халқимизнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у адолатга, муросага, очиқкўнгиллик ва самимий муносабатга мойил халқдир. У фаол ва онгли бошқариш орқали янгидан-янги имкониятларни намоён қила оладиган, ўзининг юксак ма’навий-аҳлоқий, ма’рифий-руҳий ва интеллектуалсалоҳиятини кўрсата оладиган бунёдкор халқ. Айни ана шу кайфият, халқ фе’л-атвори, миллий руҳият очиқ жамият қурилаётганини, халқ билан давлат ўртасидаги муносабатни соғлом ва ўзаро ишончли, аниқ мақсад ва умуммиллий манфаат асосида қурилаётганини катта мамнуният билан қабул қилиши лозим.
Ана шундай ижобий ҳаётбахш маьнавий-руҳий вазият тобора чуқурлашиб бораётгани сайин жамиятда улкан тараққиётга, сифат жиҳатидан янгиланишларга ва Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратишга қаратилган амалий ҳаракатларимиз ҳам кучайиб бориши йўлида Ҳаракатлар стратегиямизнинг устувор йўнишлари ва бу йўналишда қўйилган мақсад сари вазифаларни тўла адо этишга қаратилган.
Халқимиз ва жамиятимизда ижтимоий онгнинг ўзгариши билан ижтимоий муносабатлар орқали мамлакатимизда барча соҳалар ҳам ривожланиб боради. Фуқаролар қандай эзгу амаллар ма’рифати билан қуролланган бўлса, ана шу руҳий қудрат истакларининг ҳосиласини олади. Бу жараён Улкан тўлқин сифатида миллатнинг муштарак мақсадларида намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикасида янгиланишлар стратегиясининг замон талабларига мос ва узоқни кўзлаган, аниқ мақсадларга таянган тараққиёт даври бошланмоқда, деб айтишга ҳар томонлама хақлимиз. Мамлакатимиз тарққиёт ривожланиш йўлига эришишда стратегиямизда белгиланган асосий мақсад ва шу мақсад йўлидаги улкан вазифаларни барча устувор йўналишларимизда кўришимиз мумкин. Барча қилинаётган юксалиш ва янгиланишлар, биз кўриб ўтадиган барча устувор йўналишдаги амалий ишлар барча-барчаси албатта, халқимизнинг талба ва эҳтиёжаларидан келиб чиққан ҳолда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон республикасинин янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг асосий мақсадлари бу, албатта:
Қилинаётган ислоҳатлар, ҳар бир катта ва кичик соҳдаги янгиланишлар халқимиз ва аҳоли учун қулай ҳаёт шароитларини яратиш, шу борада халқимиз орзу-умидлари, интилишлари давлат тимсолида гавдаланиши;
Замонавий кадрлар тайёрлаш орқали ҳар бир соҳага замонавий технологиялар жалб қилиш, иқтисодий, сиёсий барқарорликни та’минлаш ва мана шу билимли кадрли, етакчи ривожланаётган соҳалар орқали Ўзбекистон Республикасини бутун дунё давлатларига танитиш, мавқейини кўтаришдан иборат.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бойича қо’йилган мақсад ва мана шу мақсад ёлидаги вазифалар ҳар бир устувор ёналишда келтириб о’тилган.
Бундан беш йил муқаддам Президентимиз томонидан халқимиз билан бамаслаҳат ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси қабул қилган эди.Ўтган давр мобайнида ушбу Стратегия асосида мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Бугун бу ўзгариш ва янгиланишларни одамлар ўз кундалик ҳаётида ҳис этмоқда.Агар ўтган даврда Ўзбекистон эришилган марралар ҳақида сўз юритсак, уларни санаб адоғига етолмаймиз. Чунки бу шиддатли ислоҳотлар улкан бунёдкорлик, ободончилик ишлари, инсон манфаатлари улуғлангани ва халқ билан мулоқотнинг янги тизими жорий этилгани билан ҳаётда ўзининг ёрқин ифодасини топди.Таьбир жоиз бўлса, Ҳаракатлар стратегияси доирасида йигирма беш йилда қўлга киритилмаган натижаларга, ютуқларга эришдик.
Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва экспертлар томонидан кенг ўрганилиб, қизғин муҳокама қилинаётган “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасида бу борадаги ишлар кўламини янада ошириш, Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг фаровон яшашини та’минлаш, одамларни ҳар бир кунидан, ҳаётдан рози қилишдек эзгу мақсадлар ўз ифодасини топган.Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегиясининг узвий давоми бўлиб, лойиҳанинг умумхалқ муҳокамасига қўйилиши муҳим ишларда халққа таяниш ва халқ билан бамаслаҳат иш олиб боришдек асосий демократик тамойиллар ҳаётимиздан чуқур ўрин олганидан далолат беради.Шу жиҳатдан, юртдошларимиз мамлакатимиз келажаги тўғрисида қайғуряпти, Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнашини, жаҳондаги энг илғор давлатлар сафига киришини истаяпти ва муҳокама жараёнларига фаол иштирок этиб, ўз таклифларини, тавсияларини бермоқда. Зеро, ушбу ҳужжатда ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини та’минлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида кун тартибига қўйилди.Стратегия лойиҳаси билан танишар эканмиз, унинг ҳар бир бандида юртимизда яшаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг олий қадрият этиб белгиланганига, бу миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб беришига ишонасан киши. Мазкур ҳужжат лойиҳаси “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил асосида ишлаб чиқилгани алоҳида э’тиборга молик. Тараққиёт стратегиясининг биринчи йўналиши инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, дея белгилангани бежиз эмас. Кейинги йилларда амалга оширилган янгиланишлар, ислоҳотлар самараларини ҳар бир юртдошимиз ўз турмушида яққол ҳис этди.


Download 79,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish