Сув ўтказувчанлик – тоғ жинсларининг босим тушиб кетганда ўтказиш қобилияти. Тоғ жинсларида сув асосан ламинар оқим режимида ҳаракатланади ва линявий филтрланиш қонунига - Дарси қонунига бўйсинади. Унинг оқимининг тезлиги формуласи бўйича аниқланади, бунда -филтрланиш тезлиги: к – филтрланиш коеффитсиенти, И – босим градиенти (филтрланиш Л йўлининг узунлигига оқим ҳаракати йўналиши бўйича икки нуқта орасидаги босимлар фарқининг нисбатига тенг, яъни ). Ушбу ифодадан кўриниб турибдики, сув ўтказувчанликни тавсифловчи филтрлаш к коефифитсиенти, босим градиенти И=1 бўлганда филтрлаш тезлигига тенг ва кўпинча турли ўлчамдаги м/сут тезлигига эга бўлади.
Коеффитсиент катталиги ғовакли бўшлиқнинг геометрик параметрларига боғлиқ ва ғоваклар ўлчамлари катталашиб бориши билан ортиб боради.
Совуққа чидамлилиги – тоғ жинсларининг салбий ҳароратлар таъсирига қаршилик кўрсата олиш қобилияти. Тоғ жинсларига паст ҳарорат таъсир қилганда икки сабаб таъсири остида: биринчиси қўшилувчан минералларнинг ҳажмли кенгайиши коеффитсиентлари ҳисобига юзага келадиган ички кучланишлар сабабли; иккинчиси эса – тоғ жинслари ғовакларида мавжуд бўлган музлаб қоладиган сувнинг эмирувчи таъсири натижасида, уларнинг пишиқлиги пасаяди.
Майда доначалардан иборат бўлган қаттиқ боғланмали зич жинслари юқори совуққа чидамлилик тавсифига, намлик даражасига эга бўлган очиқ ғовакли йирик доначали жинслар эса – анча паст совуққа чидамлилик тавсифларига эга бўлади. Бошқа барча шароитларда тоғ жинсларининг совуққа чидамлилилиги ҳароратнинг ўзгариш тезлигининг ортиб бориши билан кескин пасаяди.
Тоғ жинсларининг физика-кимёвий хусусиятлари.Улардан тоғ жинсларининг ҳаракатини белгилаб берувчи асосийлари қуйидагилардир: эрувчанлик, эгилувчанлик, консистенсия, бўртиши ва сувга чидамлилиги.
Тоғ жинсларининг эрувчанлиги деб уларнинг эр ости ёк эр усти сувлари таъсири остида эриш қобилиятига айтилади. Эриш жараёнида сувнинг молекулалари минералларнинг панжарасини бузади, панжарадаги ионлар сувли эритма ҳосил қилиб сувга ўтади, ва бунинг натижасида жинслар турли ўлчамдаги бўшлиқларни ҳосил қилади. Якуний натижада минралларнинг бир қисмининг эриши жинснинг пишиқлигининг пасайишига ва сув ўтказувчанлигининг ошишига олиб келади.
Барча турдаги тоғ жинслари эрувчанликка эга, бироқ массив турғунлигининг амалий аҳамияти фақат галоидли ва карбонатли минераллар таркибидаги жинсларнинг эрувчанлигига эга бўлади. Бундай жинсларнинг эрувчанлиги ҳарорат, босимнинг ортиши ва уларнинг қўшилувчан минерал заррачалари ўлчамларининг пасайиши билан ортади. Карбонатли минералларнинг эрувчанлиги эр ости сувларида карбонат ангидрид гази мавжуд бўлганда кескин равшда ортади.
Эгилувчанлик – бу жинснинг ташқи шароитлар таъсири остида бузилмасдан ёки узилмасдан ўз шаклини ўзгартириш ва уни ташқи кучлар ҳаракати бартараф этилгандан сўнг сқлаб қолиш қобилиятидир. Бундай хусусиятлар намлик чегаралари турлича бўлганда лойли заррачаларнинг маълум миқдоридан иборат бўлган жинсларда кузатилади. Ушбу чегаралар эгилувчанлик чегаралари деб аталади. Устки эгилувчанликчегараси жинс ўзининг эгилувчанлик хусусиятларини йўқотиб, жорий ҳолатга ўтадиган намликни намоён этади. Пастки эгилувчанликчегараси эса жинс яхлитлилигини (ёйилиш чегарасини) бузмасдан деформацияланиши мумкин бўлган минимал намликни тавсифлайди. Оқувчанлик ва ёйиш чегараларидаги намлик чегаралари ўртасидаги фарқ эгилувчанлик рақами (кўрсатгичи) деб аталади ва қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Лойли жинсларнинг консистенсияси ташқи механиқавий таъсир ёки ўзининг оғирлик кучи таъсири остида улар заррачалари ҳаракатланувчанлик даражаси билан аниқланади.Консистенсиянинг қаттиқ, эгилувчан, ҳамда оралиқ кабиучта асосий шакли қабўл қилинган.
Боғланма жинслар консистенсиясини баҳолаш учун, амалиётда қуйидаги формула бўйича аниқланадиган консистенся кўрсатгичи қабўл қилинган:
бўлса - жинслар қаттиқ жинсларга, бўлса - эгилувчанларга, бўлса –жорийларга киради.
Бўртиш – лойли тоғ жинсларининг улар сув билан тўйинтирилганда ҳажмини ошириш хусусияти.
У юқори солиштирма юзага эга бўлган гидрофил минералларнинг мавжудлиги билан боғлиқ, ва тоғ жинсида суст боғланган сув ҳосил бўлишига сабаб бўлади.
Тоғ жинсларининг бўртишга бўлган қобилияти қуйидаги кўрсатгичлар билан тавсифланади:
Бўртиш деформацияси билан ,б
Бўртиш намлиги билан ,
Бунда - тегишинча намунанинг бўртишгача ва ундан кейинги баландлиги, мм;
- тегишинча қуруқ намунанинг ва бўртган намунанинг массаси, г;
- жинснинг бўртиш жараёнида ҳажмли деформациялар бўлмаганда ривожланадиган бўртиш босими билан .
Бўртувчанлик – юмшоқ боғланувчан жинслар билан юзага келадиган, Карьерлардаги қияликлар турғунлиги таҳлил қилинганда ҳисобга олиш арур бўлган муҳим хусусият.
Сувга чидамлилик – тоғ жинсларининг сув билан ўзаро боғланганда механиқавий пишиқлиоини сақлаб қолиш қобилияти. Сув ўтказувчанлик ҳўлланиш ва юмшалиш билан тавсифланади.
Ҳўлланиш– тоғ жинсларининг тинч сув билан ўзаро муносабатида ўзининг боғланувчанлигини йўқотиш ва юмшоқ массага айланиш қобилияти тушунилади. Миқдорий жиҳатдан ҳўлланиш сувга жойлаштирилган тоҳ жинси намунаси ҳўл бўлоиб қоладиган, ўзининг боғланувчалгинини йўқотадиган ва структуравий элементларга парчаланш вақти баҳоланади. Агар намуналар босим остида турган бўлса, ҳўлланиш вақти сезиларли даражада камаяди.
Юмшалиш – қияликлар тоғ жинсларининг сув билан тўйинтирилганда мустаҳкамлигини пасайтириш қобилияти. У жинснинг сувга тўйинган ва юмшалиш коеффитсиенти қуруқ ҳаво ҳолатида бир ўқли сиқилишига вақтинчалик қаршилиги нисбатини намоён этувчи юмшалиши билан тавсифланади, яъни
Ушбу аломати бўйича қияликлар тоғ жинслари юмшатувчи ва юмшатмайдиган турларга.
Ювилувчанлик – тоғ жинсларининг сувнинг юзаси бўйлаб ҳаракатланадиган агрегатлари ёки элементар минерал заррачаларини бера олиш қобилияти. Ушбу хусусиятни тавсифлаш учун икки кўрсатгичдан фойдаланилади: сув оқимини ювувчи тезлигини ва ювилиш жадаллиги (мазкур ювилиш тезлигида ювилган қатламнинг ўртача қалинлигининг ювилиш узоқлигига нисбати ). Боғланма ва алоҳида доначали майда ва ингичка доначали тоғ жинслари анча кескин ювилади.
Тоғ жинсларининг физика-механиқавий хусусиятлари –бу уларнинг ташқи механиқавий таъсирларга қаршилик қобилияти. Ташки кучланишлар статик, ўзгармас ёки вақт бўйича (масалан, жинсларнинг қалинлик, уйимлар, биноларнинг массаси) секин-аста ўзгарувчан, ҳамда вақтда турли тезликларда ўзгарадиган динамик, масалан эр қобиғининг Карьерлар портлатилганда тебраниши ёки жинсларнинг кон-транспорт ускуналари ҳаракатлангандаги силкиниши а ҳ.к. бўлиши мумкин.
Физика-механиқавий хусусиятлари тоғ массивларини қўшадиган тоғ жинслари турғунлиги ва деформацияланиш ҳисоблари учун зарур бўлган кўрсатгичлар билан тавсифланади. Ушбу кўрсатгичларнинг катталиклари бир томондан, тоғ жинслари хусусиятларининг ўзига, бошқа томондан эса – ташқи кучланиш тавсифига боғлиқ.
Умумий ҳолатда, тоғ жинсларининг юсиб борувчан юкланиш таъсирига реакцияси уч жараён кўринишида юзага келади: таранг деформацияланиш, пластик деформацияланиш ва бузилиш. Иккала биринчи жараён тоғ жинсларининг деформатсион хусусиятларини, яъни уларнинг кучланишлар остидаги, бузилишга эмас, балки тоғ жинслари намуналарининг шаклини ўзгартирувчи ҳаракатини тавсийлаб беради. Учиниси эса: тоғ жинсларининг ташқи кучлар таъсири остида бузилишга қаршилик қобилиятини белгиловчи мустаҳкамлик хусусиятларини тавсифлаб беради.
Тоғ жинсларининг реологик хусусиятлари – бу уларнинг вақт оралиғидаги ёки сарфланадиган кучларнинг турли тезликларида деформацияланиш қобилияти. Жинсларнин қуйидаги реологик хусусиятлари қуйидагиларга ажратилади: силжувчанлик ва узоқ вақт давомидаги мустаҳкамлик.
Силжувчанлик деб тоғ жинсларининг доимий кучланганда вақт оралиғидаги деформацияларининг ўсиб бориш ҳодисасига айтилади.Тоғ жинсларинин силжувчанлиги билан уларнинг узоқ вақт давомидаги мустаҳкамлиги – деформациянинг тезлиги нолга интиладиган, унинг катталиги эса якуний қийматга интиладиган кучланишига тегишли бўлган максимал катталиги боғланган. Агар массивда тегиб турувчи кучланиш максимал кучланишидан паст бўлса, силжувчанлик бузилмасдан сўниб қолади, акс ҳолда бу амалдаги кучланиш қанчалик катта бўлса, га массивнинг шунчалик тез бузилишига олиб келади.
Хулоса
Ер қобиғининг геологик қонуниятларини - геологик жинсларнинг шаклини ва фазовий жойлашувини, тоғ жинсларининг моддий таркибини ва тузилишини, уларнинг гравитатсион тектоник майдонлар билан шаклланган табиий кучланган ҳолати белгилаб беради.
Очиқ усулда кон ишлари шароитларига нисбатан қўлланиладиган тоғ жинслари массив деганда эса, фойдали қазилмани фазиб олиш жараёни туфайли юзага келадиган барча муҳандислик-геологик ҳодисалар маҳаллийлаштириладиган, Карьер, техноген уюмлар ва чегараланган зоналарни жойлаштирган эр қобиғининг бир қисми назарда тутилади.
Муҳандислик-геологик ҳодисалар – бу бортлар ва қазилмалар қияликларининг турли хил деформациялари (ўпирилишлар, кўчкилар, оқовалар, чўкишлар ва бошқалар).
Фойдали қазилмалар қазиб олинганда тоғ жинслари массивинингҳаракати, хусусан унинг турғунлиги табиий ва техноген каби икки гуруҳда бирлашиши мумкин бўлган кўп сонли омилларнинг қўшма ҳаракатига боғлиқ.
Омилларнинг табиий гуруҳи учта кичик гуруҳларга ажратилади:
1. Муҳандис-геологик – уларга тоғ массивининг кучланган ҳолати, тоғ жинсларининг табиий турлари ва хусусиятлари киради.
2.Гидрогеологик – гидростатик тортиш, гидродинамик босим, ғовакли босим, суффозия, эриш ва карст.
3.Физика-географик – об-ҳаво ёғингарчиликлари, ҳаво ва жинснинг ҳарорати, шунингдек жойнинг релефи.
Адабиётлар
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бусагасида. Т.: 1997.
Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси. Т.: «Шарк», 1999.
Каримов И.А. «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т.: 1994 й.
Баклашов И.В., Картозия Б.А. Механика горных пород. М.: Недра, 1975. –214 с.
Новик Г.Я., Кузяев Л.С. Сборник задач и упражнений по основам физики горных пород. М.: МГИ, 1983. –246 с.
Новик Г.Я. Лабораторные работы по физике горных пород. М.: МГИ, 1983. –36 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |