ТОҒ ЖИНСЛАРИ МАССИВЛАРИ ВА КАРЪЕР БОРТЛАРИ ВА ҚИЯЛИКЛАРИНИНГ ТУРҒУНЛИГИНИ БЕЛГИЛАБ БЕРУВЧИ ОМИЛЛАР
Режа:
Кириш
Асосий қисм:
1. Тоғ жинслари массиви ва Карьерлари бортлари ва қияликларининг турғунлигини белгилаб берувчи омиллар ҳақида тушунча.
2. Тоғ жинсларининг массивидаги ҳаракатини белгилаб берувчи физикавий ва физика-кимёвий хусусиятлар.
3. Тоғ жинсларининг геологик ва физика-механиқавий хусусиятлари - массив турғунлигини белгилаб берувчилар сифатида.
Хулоса
Адабиётлар
Кириш
Карьерларда кон ишларини хавфсиз олиб бориш борасидаги долзарб муммолардан бири –поғоналар, бортлар ва тупроқ уйилмалари деформациялари билан курашиш саналади. Бу муаммони муваффақиятли ҳал қилиш учун, тоғ жинслари массивининг ҳолатини бошқариш услубларини ўзлаштириб олиш зарур.
Барча фанлар фундаментал ва амалий турларга ажратилиш шартига қарамай, тоғ жинслари массивининг ҳолатини бошқаришни тоғ жинсларининг гидрогеомеханиқавий, физикавий, очиқ кон ишлари технологияси ва комплексли механизацияси, кончилик механизацияси, қияликларда ва дараларда (расм) иншоотлар қурилиши билан ўзаро боғлиқ бўлган физика-техникавий фан сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Барча замонавий карьерлар, поғоналар ва бортлар турғунлигининг ҳисоб натижаларидан фойдаланган ҳолда коннинг чуқур муҳандис-геологик ўрганилиши асосида қурилган. Ҳисоблар натижаларини қўллаш зарурати очиқ қазиш усулини ривожлантириш билан бир вақтнинг ўзида юзага келди. Карьер бортининг ва тупроқ уйилмасининг конструктив элементларини танлаш лойиҳачининг ички ҳиссиётига ва амалий тажрибасига асосланган бўлиб, бунинг ўзи етарли эмас. Биринчи навбатда тоғ жинслари массиви ҳолатини бошқариш бўйича бошланғич тамойилларни ишлаб чиқиш, кончилик геомеханиқаси, гидрогеомеханиқаси ютуқларидан, ҳамда карьерлар ва уйимларда қияликлар турғунлигининг бузилишлари билан курашиш тажрибасидан фойдаланиш керак эди.
Тоғ жинслари массивининг ҳолатини бошқариш бўйича бошланғич тамойиллар академик В. В. Ржевский томонидан шакллантириб берилган эди. Улар қуйидагилардан иборат:
Карьерлар бортлари қияликларининг қабўл қилинадиган бурчаклари кон ишларининг хавфсиз олиб борилишини ва конларнинг энг юқори қазиш тежамкорлигини таъминлаши керак;
Карьерлар бортларнинг турғунлик заҳираси коэффициентини карьер лойиҳаланганда, қурилганда ва ундан илк фойдаланиш даврида (кон-қурилиш ва фойдаланиш ишлари маълумотлари асосида), карьерлар ишчи ва оралиқ бортларининг турғунлиги таъминланганда, уларнинг чегаравий контурлари аниқланганда (узоқ вақт давомида фойдаланиш маълумотлари асосида) босқичма-босқич разведка маълумотлари асосида белгиланиши керак;
Мураккаб шароитларда, айниқса чуқур карьерларда, карьерлар бортларида жинсларнинг ҳолатини бошқариш юзасидан махсус чоралар кўриш зарур;
Карьерларда бортларнинг турғунлигини кузатиш ва ўтказилаётган муҳандислик тадбирларини назорат қилиш бўйича махсус хизматлар тузилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |