Режа Кириш а


Минтақа (ҳудуд) агросаноат корхонасининг таркиби ва



Download 177,5 Kb.
bet5/10
Sana11.07.2022
Hajmi177,5 Kb.
#775555
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
boshlang\'ich sinfda o\'quvchilar

Минтақа (ҳудуд) агросаноат корхонасининг таркиби ва
уларнинг алоқалари



Агросаноат мажмуасининг мақсадидан келиб чиққан ҳолда унинг ишлаб чиқариш жараёнида ўзаро узвий боғланган қуйидаги босқичлар мавжуд:



  • агросаноат мажмуаси таркибидаги тармоқлар учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш;

  • қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

  • мажмуа такрор ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш, техникавий ва технологик хизматларни амалга ошириш;

  • қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан озиқ-овқат ҳамда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш;

  • озиқ-овқат ҳамда халқ истеъмоли товарларини истеъмолчиларга етказиб бериш.

Масалани тўғри ва самарали ҳал этиш учун барча босқичлар ўртасидаги муносабатлар ҳамма турдаги қонунлар асосида самарали амалга оширилишини таъминлаш лозим. Бу муносабатларни уларнинг мазмун ҳамда шаклини эътиборга олган ҳолда қуйидагича гуруҳлаштириш мумкин: ҳуқуқий, ташкилий, техникавий, технологик, иқтисодий ва ижтимоий.
1-чизма

Республика агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи тармоқлар



Бозор иқтисодиёти шароитида барча турдаги эркин муносабатларнинг ҳуқуқий асоси яратилиши зарур. Шунинг учун ҳам республикамизда бу масалага алоҳида эътибор берилмоқда. Бунга мамлакат Олий Мажлиси томонидан қонунлар босқичма-босқич қабул этилаётганлиги яққол далил бўлади. Уларга агросаноат мажмуаси таркибидаги барча хўжаликлар, албатта, риоя этишлари лозим. Шунинг учун улардаги раҳбар ва мутахассислар барча қонунларнинг мазмунини ҳамда уларни амалга ошириш йўлларини яхши билишлари керак. Лекин ҳаётда доимо ҳам шундай эмас. Чунончи, бир корхона иккинчисидан зарур бўлган маҳсулотни шартнома асосида сотиб олиб, унинг ҳақини вақтида тўламайди.


Бундай ҳол қонун талаби тўлиқ бажарилмаётганлигидан далолат беради. Ҳуқуқий давлатда қонун устуворлиги таъминланиши керак.
Қишлоқ хўжалик корхоналари ўз ишлаб чиқаришларининг ривожланишини ва самарадорлиги юксалишини таъминлаш мақсадида сифатли, арзон, экологияга салбий таъсир кўрсатмайдиган зарур қишлоқ хўжалик машиналарини, кимёвий воситаларни, ёқилғи, ёнилғи материалларини бевосита саноат тармоқларидан сотиб олиш учун шартнома тузадилар. Улар шунингдек, техникаларини таъмирлатиш, ерларини ҳайдатиш, ҳосилни йиғиб-териб олиш мақсадида ихтисослашган машина-трактор парклари билан, ҳашаротларга ҳамда зараркурандаларга қарши кураш мақсадида эса кимёвий хизматларни амалга оширадиган ташкилотлар билан, экинларнинг сувга бўлган талабини қондириш учун сув хўжалиги ташкилотлари билан шартномаларни расмийлаштирадилар. Шартномаларнинг шартилари бажарилишини томонлар, албатта, таъминлашлари керак. Шунда буюртмачининг ҳам, бажарувчининг ҳам фаолияти самарали бўлиб, яхши натижаларга эришилади. Лекин амалиётда буюртмани бажарувчилар шартномада кўрсатилган муддатда техникаларни, минерал ўғитларни, кимёвий воситаларни, ёқилғини, озуқа моддаларини истеъмолчиларга етказиб бермаяптилар, уларни сув билан тўлиқ таъминламаяптилар. Бундай камчиликлар аксарият ҳолларда шу тадбирлар тўғри ташкил этилмаганлиги оқибатида юз бермоқда. Мажмуадаги муносабатлар мақсадга мувофиқ ташкил этилмаганлиги етиштирилаётган маҳсулот миқдорига, унинг сифатига салбий таъсир этади. Чунончи, талаб этилган сув экинга вақтида берилмаслиги оқибатида аввало, унинг ўсиши сусайиб, ҳосил тўплаши камаяди, талаб этилган техника вақтида бориб, ҳосилни териб олмаса, ҳосил салмоғи камайиб, сифати пасаяди. Шунинг учун шартномада кўрсатилган шартлар муддатида, сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган барча чора-тадбирларни кўриш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун томонлар жуда интизомли, масъулиятли, бир-бирига ҳурматда, маданиятли бўлишлари керак. Бу бозор иқтисоди муносабатларининг энг муҳим талабидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида хўжаликлар фаолиятининг ривожланиши ва самарали бўлиши иқтисодий муносабатлар амалга оширилишига ҳам бевосита боғлиқ. Масалан, мажмуа таркибидаги тармоқлар ўртасида товар айирбошлаш жараёнида пул-товар муносабатларини амалга оширишда эквивалентликни, яъни мутаносибликни сақлашга алоҳида эътибор бериш лозим. Гап бу ерда баҳо ҳақида бормоқда. Бунда талаб ва таклиф қонунларининг талаблари ҳам инкор этилмаслиги шарт.
Давлат қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг мавсумийлигини эътиборга олган ҳолда корхоналар фаолияти бир меъёрда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида йилнинг биринчи чорагидаёқ давлат эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотлар қийматининг 50 фоизи миқдоридаги маблағни қишлоқ хўжалик корхоналарига ўтказиб бермоқда. Бунинг учун Республика Молия Вазирлиги қошида давлат буюртмаларига керак бўлган маҳсулотларни сотиб олиш мақсадида махсус фонд ташкил этилган. Бу фонддан ўтказилган маблағ эвазига қишлоқ хўжалик корхоналари ёқилғи, ёнилғи, ёғловчи материаллар, минерал ўғитлар, кимёвий воситалар ҳамда қишлоқ хўжалик техникалари учун бутловчи материаллар сотиб олишлари керак. Чунки бу маблағ айнан шундай харажатлар учун сарфланиши қатъий белгиланган, уни хўжаликлар бошқа мақсадларга сарфлай олмайди. Буни махсус банк назорат қилади. Республикада шу масала билан асосан акциядорлик- тижорат «Пахтабанк»и ва «галлабанк»и шуғулланмоқда.



Download 177,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish