Режа: Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон томонлари


халқаро иқтисодий ташкилотларнинг тартибга



Download 331,69 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/19
Sana30.03.2022
Hajmi331,69 Kb.
#518437
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
1-мавзу Jаhоn хo`jаligi vа uning evоlyutsiyasi. 020222151546

халқаро
иқтисодий ташкилотларнинг тартибга 
солувчи роли ривожланади. 
Жаҳон хўжалиги
 
субъектларининг ўзаро алоқаси 
ҳамда ўзаро боғлиқлигининг кенгайиши ва кучайиши глобал муаммоларни ҳал 
этишда тобора кўпроқ давлатларнинг иштирок этишини тақозо этади. Бу 
муаммоларнинг мураккаблашуви уларнинг ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал 
этилишида ҳукуматлараро ва ноҳукумат (ишлаб чиқарувчилар, компаниялар ва 
фирмалар, илмий жамиятлар ва бошқа ташкилотларнинг бирлашмалари) 
халқаро иқтисодий ташкилотларининг фаолиятини заруриятга айлантиради. 
Шунингдек, жаҳон хўжалиги глобаллашуви жараёнларининг 
зиддиятли 
томонлари
ҳам мавжуд. Бу зиддиятларнинг асосийлари қуйидагилардан 
иборат: 
1) турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишнинг бир текисда 
бормаслиги. 
Иқтисодий ўсишнинг жадаллашувида илмий-техника инқилоби (ИТИ) 
ҳал қилувчи роль ўйнайди. ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб янги техника ва 
технологияларга «сакраб» ўтилиши ўзига хос «туташ занжир» ҳосил қилди. 
Глобал миқёсдаги ахборотлаштириш натижасида турли мамлакатларнинг 
технологик жиҳатдан бараварлашуви тенденцияси кучайди. Ахборот, алоқа ва 
транспорт воситалари ривожланишидаги техникавий тўнтариш ер шарининг 
барча минтақаларида ИТИ ютуқларини тезлик билан ўзлаштириш имконини 
берди. Натижада, бир мамлакатда яратилган янги техника ва технологиялар, 
сунъий тўсиқларни бартараф этган ҳолда, жаҳон бўйича тезлик билан 
тарқалмоқда. Бироқ, ХХ асрнинг охирига келиб, жаҳон хўжалигидаги 
иқтисодий ўсиш суръатларида жиддий тафовутлар сезилмоқда. Биринчидан, 


ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқаришнинг кўпайиш тезлиги жуда 
ўсиб кетди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиш тенденциясига эга бўлган 
ривожланаётган мамлакатлар сони кўпайди. Иккинчидан, иқтисодий 
ривожланиш суръатларидаги тафовутлар натижасида ғарб мамлакатлари 
иқтисодий қудратининг секин-аста, бироқ мунтазам равишдаги нисбатан 
пасайиш тенденцияси кузатилмоқда. Баъзи мамлакатлар ўзларининг 
иқтисодий ўсиш суръатларини сезиларли даражада оширган ҳолда замонавий 
саноатлашган ишлаб чиқаришнинг энг юқори даражасига эришишга ҳаракат 
қилмоқдалар. 
Масалан, 
1970-1980 
йилларда 
янги 
индустриал 
мамлакатларнинг «дастлабки авлоди» – Корея Республикаси, Тайвань, 
Сингапур ва Гонконг анча тез суръатларда ривожланди. 1990 йилларнинг 
охирига келиб янги индустриал мамлакатларнинг «иккинчи авлоди» – 
Индонезия, Филиппин, Малайзия, Таиланд жадал суръатда тарақий этди. Улар 
ривожланган мамлакатлар билан нафақат анъанавий ишлаб чиқариш соҳалари, 
балки мураккаб техника маҳсулотлари, жумладан ишлаб чиқариш воситалари 
бозори бўйича рақобатлаша бошладилар. Бироқ, ҳали жаҳон хўжалиги 
таркибида ишлаб чиқаришнинг саноатлашуви даражасига етмаган, 
тараққиётда илгарилаб кетган мамлакатларга етиб олиш учун зарур 
ресурсларга эга бўлмаган кўплаб мамлакатлар ҳам мавжуд. 

Download 331,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish