Режа: Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон томонлари



Download 331,69 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/19
Sana30.03.2022
Hajmi331,69 Kb.
#518437
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1-мавзу Jаhоn хo`jаligi vа uning evоlyutsiyasi. 020222151546

маълум 
турларини 
ишлаб 
чиқариш 
бўйича 
ихтисослашувини ифодалайди.
Алоҳида мамлакатларнинг бундай 
ихтисослашуви маҳсулотлари устун даражада экспортга йўналтирилган 
халқаро ихтисослашган тармоқларнинг шаклланишига олиб келади. 
Дастлабки вақтларда халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши асосан 
табиий шароитлардаги тафовутларга асосланган эди. Бинобарин, фақат саноат 
тўнтаришидан кейин, яъни ишлаб чиқарувчи кучлар байналминал хусусият 
касб этиб, миллий хўжаликлар доирасидан ташқарига ўсиб чиқа бошлагач, 
уларнинг негизида барқарор меҳнат тақсимоти ва жаҳон бозори таркиб топади. 
Ҳозирги вақтда халқаро меҳнат тақсимоти турли ижтимоий тизимларни ўз 
ичига олувчи умумжаҳон хўжалиги доирасида ривожланмоқда. 
Халқаро меҳнат тақсимоти ва айирбошлашда қатнашаётган мамлакатлар 
бир хил шароитда эмас. Бу ҳол уларнинг турли географик аҳволи, табиий 
ресурсларининг таркиби ва миқдори, ривожланиш кўлами, даражаси ва 
иқтисодиётининг тузилиши, ички бозорнинг ҳажми билан белгиланади. 
Ана шу фарқлар сабабли айрим мамлакатларда бир хил товарларни ишлаб 
чиқаришдаги харажатлар даражаси ҳам турлича бўлади. Шунинг учун ҳар бир 
мамлакат ўзи нисбатан қулайроқ, камроқ харажат билан ишлаб чиқарадиган 
товарларни бошқа мамлакатларга сотишга ҳаракат қилади. Аксинча, ишлаб 
чиқариш нисбатан кўпроқ харажат талаб қиладиган ёки табиий ва бошқа 
шароитларга кўра умуман ишлаб чиқариб бўлмайдиган товарларни жаҳон 
бозоридан сотиб олишга интилади. 
Товарлар мамлакатлар ўртасида жаҳон нархлари асосида айирбошланади. 
Улар 
байналминал қийматга
асосланади. Бунинг маъноси шуки, 
ижтимоий 
зарурий байналминал меҳнат сарфлари
жаҳон бозорида эътироф қилинади. 
Умуман олганда, жаҳон нархларининг ташкил топиши одатда соф ҳолда амалга 
ошмайди. Байналминал қийматнинг ҳосил бўлишига тўсқинлик қилувчи махсус 
омиллар жаҳон нархларига таъсир қилади. Ташқи савдо ва валюта чекловлари, 
валюталар қийматининг ўзгариб туриши, халқаро монополиялар сиёсати, 
биржадаги чайқовчиликлар ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Шу сабабли 
айрим мамлакатларнинг жаҳон бозоридаги рақобатлашув қобилиятидаги 
фарқлар, пировард натижада меҳнат унумдорлигининг миллий даражадаги 
фарқларини акс эттиради. 
Ривожланган мамлакатларда кейинги ўн йилликларда янги технологик 
асосларга ўтиш жаҳон хўжалик алоқаларининг тез ўсиши билан бирга борди. 
Такрор ишлаб чиқариш жараёнларининг байналминаллашуви ўзининг ҳар 
иккала шаклида: 

Download 331,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish