7-расм. Тўғри оқимли буғ қозонининг ишлаш схемаси
Ёқилғини ёниши натижасида ажралиб чиққан иссиқлик ҳисобига истеъмол сувидан буғ ҳосил қилинади ва бу буғ махсус қувур орқали буғ турбинасига узатилади.
3. Турбиналарнинг ИЭСдаги ўрни
Электр станциянинг ҳаракатланувчи кучи. Генерация қиладиган Электр станциялар электр энергияни ишлаб чиқариб уни электр узатиш линиялари, подстанциялар, ва тақсимлаш линиялари орқали истеъмолчиларга етказиб берилди. Генерация қиладиган электр станциялари уч фазали генератор(лар), шунингдек, энергия манбаи, диспетчирлик, ва подстанциядан иборат (генератор қисми олдин муҳокама қилинган). Бирламчи моторлар ва улар билан боғлиқ энергия манбалари ушбу бўлим марказида туради1.
Айланадиган роторни механик воситалари ҳаракатланувчи кучни асоси дейилади. Бирламчи энергия манбалари (хом-ашъё ёкилги кўмир) турбинани айлантирувчи мотор жараёнини ўз ичига олади.
Буғ турбинаси. Козонда юзага келган юқори босимли ва юқори ҳароратли, буғ генераторни буғ трубинаси орқали унинг энергияси айлантирувчи энергияга айлантиради у эса генератор ротори билан уланган.Вални айланиш частотаси қатъий назорат қилинади, чунки у ишлаб чиқилаётган электр энергия частотаси билан боғланган. Юқори ҳароратли, юқори босимли буғ турбиналарини охир-оқибатда генератор айлантириб у генератор роторини айлантиради. 1000°С ва квадрат дюймга (пси) 2000 фунт босим тартиби одатда катта қувватли иссиқлик электр станцияларида ишлатилади. Бу босим ва ҳароратдаги буғ киздирилган баъзан қуруқ буғ дейилади.
Сувли буғ босим остида ҳарорат фарқи биринчи лапотага урилади.Турбина лапаталари роторга нисбатан веер кўринишида бўлиб, буғ вални буради. Қиздирилган буғ турбинадан ўтгандан сўнг босим ва ҳарорат пасаяди. Камайган буғ турбинани иккинчи лапаткага урилиб қўшимча энергияни турбина валига берилади. Бир хил электр станцияларида биринчи босқичдан сўнг қозонга йўналтирилиб, қўшимча энергияни турбина валига беради. Бир хил электр станцияларида биринчи босқичдан сўнг қозонга йўналтирилиб қўшимча қиздирилади ва иккинчи босқич учун бошқатдан самарали энергия учун қайтадан йўналтирилади.
Буғ турбинани валига берилгандан сўнг, паст ҳароратли ва паст босимли буғ асосан ўзининг энергияси ишлатиб бўлди ва у қайта ишлатишдан олдин сувга тўлиқ айланган бўлиши керак. Буғни орқага сувга айлантириш учун жараёни конденсатор орқали амалга оширилади. фойдаланилган, буғ иссиқ сув қайтарилгандан сўнг, қозонхонага сув насослари ёрдамида (БПП) қайтадан қуйилади. Бу ёпиқ-жараёнлар ҳисобланади. Баъзан буғланиш туфайли сув туфайли йўқотилган сув қўшилиши керак.
Конденсатор совуқ сувни яқин кўллар, сув ҳавзалари, дарёлар, океанлар, чуқур қудуқлар, совутиш миноралар ва бошқа сув манбалардан совуқ сув олади ва қувурлар орқали ҳайдайди. Ишлатиладиган буғ нисбатан совуқ сув қувурлари орқали ўтиб томчиларни юзага келтиради. Тўпланган томчилар кондансатор (яхши) базасида тўпланади ва қайтадан қозонга қуйилади.
Буғни генерация қилиб уни иссиқлик энергияси ёқилғиси сифатида механик энергияга ва сўнгра электр энергияга айлантириш самарадорлиги 25-35% гача ФИКни паст бўлишига ўарамасдан буғ трубиналари жуда ишончли катта энергетика тизимларида базали юкламаларни генерация қилишда ишлатилади. Самарадор бўлмасликни асосий сабаби ёқиш жараёнида буғни катта қисмини атмосферага чиқиб кетишидир2.
Буғ қозонидан 6000С ҳароратда ва 30 МПа босимда олинган буғ буғқувури орқали соплога узатилади. Сопло буғ ички энергияси молекуласини тартибли ҳаракати кинетик энергиясига қайта ҳосил қилиб бериш учун мўлжалланган.
Агарда буғ соплога киришдан аввал маълум тезлик С га ва бошланғич босим Рга эга бўлса, соплода буғ кенгайиши натижасида унинг тезлиги С1 қийматгача ортади ва босими Р1 қийматгача камаяди, ҳамда буғ ҳарорати пасаяди.
Буғ соплодан чиқиб турбинанинг ишчи куракчаларига узатилади. Агарда турбина актив бўлса, у ҳолда ишчи куракчаларда буғ кенгайиши содир бўлмайди ва ўз навбатида буғ босими ҳам ўзгармайди. Буғнинг мутлоқ ҳаракат тезлиги С1 қийматидан С2 қийматига турбинани айлантириш тезлиги V ҳисобига ўзгаради (8-расм).
8-расм. Актив турбинанинг ишлаш схемаси
Турбина одатда конструктив жиҳатдан бир неча поғонали бўлади, уларнинг ҳар бири сопло куракчалари ва ишчи куракчалардан иборат бўлади. Сопло ва ишчи куракчалар бир хил радиусли айланаларга маҳкамланган бўлади.
Реактив турбинада буғ кенгайиши ишчи куракча каналида содир бўлади. Ишчи куракчалар каналида буғ кенгайиш кўрсаткичларига қараб реактивлик даражаси кўрсатилади.
Ҳозирги даврда турбиналар кўп поғонали қилиб ясалади, бир турбинанинг ўзида ҳам реактив, ҳам актив турбина жам қилиниши мумкин.
Турбинани реактив поғонасидаги буғ кўрсаткичларни кенгайиши 9-расмда кўрсатилган.
Турбина соплоларида буғ қисман Р11 босимгача кенгаяди. Буғ босимини Р2 гача кенгайиши куракчалар канали оралиғида содир бўлади. Буғнинг абсолют тезлиги соплода С11 қийматгача ортади, куракчалар канали оралиғида уларнинг айланиши ҳисобига С12 қийматгача камаяди.
Реактив турбиналарда марказдан қочма кучлардан ташқари куракчаларга буғ кенгайиши ҳисобига реактив кучлар ҳам таъсир этади (10-расм).
Реактив кучларни куйидаги мисолда кўришимиз мумкин. Аравачада жойлашган бўш идишга босим остида буғ келтирилган, 1 ҳолатда буғ идиш деворларига тенг таъсир этади. Агарда тирқични очсак, идиш мувозанати тезда бузилади. Ўнг деворга ўзгармас куч таъсир этган ҳолда, чап деворга таъсир этувчи куч камаяди, чунки атроф муҳитдаги босим идишдаги босимдан кичик. Буғ идишдан ташқарига ҳаракат қилади, аравача эса реактив куч таъсирида ўнгга ҳаракат қила бошлайди (2-ҳолат).
Do'stlaringiz bilan baham: |