Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология



Download 0,57 Mb.
bet52/58
Sana26.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#465519
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   58
Bog'liq
Хронология. Ўқув қўлланма

Савол ва топшириқлар.

  1. Пойтахт вақтлари тўғрисида маълумот беринг.

  2. Қайси илмий тадқиқотларда вақт минтақалари тўғрисида маълумотлар берилган?

  3. Вақт минтақалари тўғрисида Интернет веб-саҳифаларидан маълумотлар тўпланг.



КЎШИМЧА ЎҚИШ УЧУН


Число ўзгарадиган, сутка бошланадиган чизиқ
Фараз қилайлик, Гринвинч меридианида 30 апрель шанбадан 1 май якшанбага ўтар кечаси соат 0 бўлсин. Худди шу пайтда биринчи минтақанинг ўрта меридианида 1 май соат 1, йигирма учинчи минтақада эса ҳали 30 апрель соат 23 бўлади. Шу тарзда шарқ ва ғарб томонга минтақаларнинг асосий меридианларида сурилиб бораверсак, ўн иккинчи минтақанинг асосий меридианларига икки томондан бир вақтда келамиз, шу билан бирга худди шу меридианда (Гринвинчдан 180 градус узоқликда) 30 апрел шанба ҳамда 1 май якшанба кундузги соат 12 эканлигини кўрамиз. Шундай қилиб, бу меридианнинг икки томонида икки хил число ва ҳафтанинг икки хил куни бўлганлиги аниқланади. Бу, мисол учун тўқилган афсона эмас, ҳақиқатдан ҳам худди шундай. XVIII асрда рус казаклари шарққа томон юриб, Беринг бўғозидан ўтганлар ва Аляскани ишғол қилганлар. Бу ерда улар Атлантик океанидан ўтиб, ғарб томонга юриб Аляскага келган инглизлар билан учрашганлар. Ҳар иккала гуруҳ ҳам ўз сафарлари давомида ҳафта кунларини ва ой числоларини хато қилмай санаб, ўз борт-журналларига ёзиб борганларига қарамай, ажойиб ҳодисага дуч келган: руслар якшанба кунини инглизлардан бир сутка олдин белгилаганлари маълум бўлади. Географик кашфиётлар тарихида ҳам мана шундай қизиқ ҳодиса юз берганлиги тарихий ёзувлардан маълум. Дунёни биринчи марта кемада (шарқдан-ғарбга) айланиб чиққан Магеллан экспедицияси 1521 йилда Испанияга қайтиб келганида шу экспедиция аъзоларининг (Магелланнинг ўзи йўлда ҳалок бўлган эди) ҳисобларича пайшанба куни бўлса-да, Испанияда шу куни жума эканлигини биладилар. Улар ўз сафарлари давомида ҳамма диний маросимларни нотўғри нишонлаб гуноҳкор бўлган ҳисобландилар ва черковда тавба қилишга мажбур этилган эди. Буни қуйидагича тушунтириш мумкин: фараз қилайлик, Магеллан экспедицияси сайёҳларининг саёҳати давомида Ер ўз ўқи атрофида ғарбдан шарққа томон марта айланган бўлсин. Демак, Испанияда қолган кишилар учун сутка ўтди. Сайёҳлар Ер айланишига тескари томонга юрганлигидан Ердан бир марта кам айланиб чиқишади, яъни улар Қуёшга нисбатан марта айланишади, шу сабабли ҳисобдан 1 сутка йўқотишган. Мисол учун сутка деб олсак (Магеллан экспедицияси шунча кун давом этган эди) сайёҳлар учун 999 сутка ўтган. Энди сайёҳлар Ер айланаётган томонга, яъни ғарбдан шарққа томон сафар қилсинлар, у ҳолда тескари ҳодиса юз берган бўлар эди, чунки сайёҳлар Ердан бир марта ортиқ айланган бўлиб, уларнинг ҳисобида (1001) сутка ўтар ва жума эмас, балки Испанияга шанба куни келган бўлиб ҳисоблашар эди. Шунга ўхшаган тушунмовчилик бўлмаслиги учун халқаро битимга асосан Ер юзида число ўзгарадиган, янги сутка бошланадиган чизиқ (уни демаркация чизиғи ҳам дейишади) ҳақида шартлашилган. Бу битимга асосан, число ўзгарадиган чизиқнинг кўп қисми Гринвинч меридианидан 180 градус узоқда Тинч океанида жойлашган меридиандан ўтади. Бу демаркацион чизиқ қуруқликдан ўтмаслиги (чунки қуруқликда яшовчи одам шу чизиқни кесиб, қўшни шаҳар ёки қишлоққа борганида ҳам числони ўзгартириши керак бўлар эди) учун баъзи жойларда ўша меридианнинг бир оз шарқ томонидан (Осиё қитъасининг қирғоғи, Фиджи, Самао, Тонгатабу, Кермадек ва Чатам ороллари ёнида), гоҳ бир оз ғарб томонидан (Врангель ва Алеут ороллари районида) ўтади. Келишув бўйича, демаркация чизиқини кесиб ўтадиган кемалар қуйидаги қоидага риоя қилишлари керак:
а) бу чизиқни ғарбдан шарққа кесиб ўтган кема число ва унга мос ҳафта кунини икки матра ҳисоблайди(юқоридаги мисолимизда икки марта 1 май якшанба);
б) бу чизиқни шарқдан ғарбга кесиб ўтган кема бир число ва унга мос ҳафта кунини ҳисобдан ташлаб кетади (Масалан, 30 апрель шанбанинг эртасига 2 май душанба ҳисоблайди).
Шуни айтиб ўтиш керакки, саёҳат кундуз билан тун алмашинувини эътиборга олмасдан бир минтақадан иккинчи минтақага ўтганда соат милларини силжитмай давом эттирилса, демаркация чизиғини кесиб ўтганда юқорида келтирилган (а ва б) шартларга риоя қилмаса бўлади, у ҳолда ҳеч қандай хато рўй бермайди. Масалан, авиация ва айниқса космонавтикада шундай қилинади. Ҳақиқатдан ҳам 1 сутка давомида демаркация чизиғини 16 марта кесиб ўтувчи космонавтлар ўз соатларини 16 суткага орқага сурмайди, албатта. Улар Москва вақти билан старт олиб ва шу вақт бўйича парвозларини давом эттирадилар, Ерга қўнган пайтларида сана ҳисобида ҳеч қандай фарқ бўлмайди, хато юз бермайди. (Қодиров А. Вақт ва календар. -Т.: Ўзбекистон. 1977)



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish