- Тасаввурларни, табиат ва ҳаёт манзараларини, шунингдек, товушларни, ҳидларни, таъмларни эсда олиб қолишдан иборат хотира
Эйдетик хотира - Ташқи қўзғатувчи билан ҳис-туйғу аъзоларининг қўзғатилиши натижасида тасаввур асосида кўргазмали тарзда вужудга келадиган хотира
КАСБИЙ ХОТИРА - Касбга доир нарса ва ҳодисаларни, фикр, мулоҳаза, ҳиссиёт, ҳаракатларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва эсга тушириш
КЎРУВ ХОТИРАСИ - Кўрув органи ёрдамида идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ҳамда эсга туширишдан иборат хотира
ЭШИТИШ ХОТИРАСИ - Товуш қўзғовчиларини сезиш, идрок қилиш натижасида ҳосил бўлган эшитиш образларини эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва эсга тушириш
МУСИҚА ХОТИРАСИ - Аввал идрок қилинган мусиқа образларини эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва кейинчалик уларни қайта эсга тушириш
Do'stlaringiz bilan baham: |