Қисқача хулосаси
Иш жойидаги муаммолар ишнинг сифациз бажарилиши, хизматчининг шахсий ҳислатлари ёки уларнинг маданий даражаси асосида юзага келиши мумкин. Биринчи ҳол ходим шахсияти муаммолари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу номуносиб иш вазиятини юзага келтириши мумкин. Иккинчи ҳолда, ходимнинг ўзи хушфеъл шахс бўлсада, бажарилувчи ишнинг сифати паст ёки ўз вақтида бажарилмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Раҳбар муаммонинг ходим шахсияти ёки бажарилувчи иш билан боғлиқлигини аниқлаши зарур.
Яна бир муҳим масала - бу келишмовчиликларни бартараф қилишдир. Келишмовчиликларнинг тўрт хили мавжуд.
Мотивация - меҳнат унумдорлигини ошириш усулидир. Мотивация – бу кишида ишни сиз хоҳлаган йўсинда бажариш истагини шакллантиришга эришиш маҳоратидир. Мотивациянинг уч томони мавжуд: иш, ходимлар ва раҳбар.
Do'stlaringiz bilan baham: |