Техноген характердаги фавқулодда ҳолатларнинг содир бўлиши
Техноген ҳалокатлар. Катта ҳудудларда портлаш, ёнғин, радиоактив, химиявий ва биологик зарарланишларни ҳамда инсонлар ҳаётига хавф солиб, гуруҳли ўлимларга олиб келувчи, ишлаб чиқариш жараёнғининг кескин ишдан чиқиши билан кечадиган ҳодисалар, яъни машина ва механизмларни қўққисдан, кутилмаганда фойдаланиш даврида ишдан чиқиб авария ҳамда ҳалокатларга олиб келиши техноген ҳалокатлар деб аталади.
Техноген ҳалокатларга саноат объекгларидаги, ққурилиш, темир йўл, ҳаво ва автомобил транспорти, сув транспортидаги қувурлар, газ-нефть қувурлари ва бошқа шу каби объектлардаги авариялар мисол бўлади. Бундай авариялар натижасида ёнғинлар ва портлашлар келиб чиқиши, аҳоли яшаш ва саноат биноларининг бузилиши, радиацион, химиявий ва биологик заҳарланишлар вужудга келиши, ҳар хил авариялар оқибатида нефть маҳсулотлари ва заҳарли моддаларни оқиши билан ер, сув ва ҳавонинг ифлосланиши, аҳоли ҳаётига ва атроф-муҳитга катта хавф туғилиши рўй беради.
Техноген ҳалокатлар ташқи табиий омиллар таъсирида, жумладан, табиий офатлар оқибатида, бино ва иншоотларни лойиҳавий ва ишлаб чиқариш нуқсонлари, камчиликлари ва ишлаб чиқариш технологиясини бузилиши натижасида рўй бериши мумкин.
Антропоген ҳалокатлар - инсониятнинг хўжалик фаолияти туфайли юзага келувчи антропоген омиллар таъсирида биосферанинг сифат жиҳатидан ўзгариши ва натижада инсонлар ҳаётига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳамда атроф-муҳитга таҳдид солувчи ва катта хавф туғдирувчи ҳодисалардир.
Бундай экологик ҳаракатердаги антропоген ҳалокатларга тупроқни интенсив равишда деградацияланиши ва оғир металлар (кадмий, қўрғошин, симоб, хром ва бошқалар) ҳамда бошқа зарарли моддалар билан ифлосланиши, атмосферани зарарли химиявий моддалар, шовқин, электр магнит майдони ва ионли нурланишлар билан ифлосланиши, кислотали ёмғирлар, озон қатламини емирилиши, йирик саноат шаҳарларида ҳарорат инверсиясининг юзага келиши, сув ресурсларини ифлосланиши ва шу каби инсоннинг турмуш тарзи сифатига таъсир этувчи, уларнинг ҳаётига таҳдид солувчи ҳодисалар киради.
Ижтимоий-сиёсий ва ҳарбий-сиёсий можаролар, икки давлатнинг ўзаро қарама-қаршилиги натижасида урушларнинг келиб чиқиши, урушда оммавий қирғин қуролларидан фойдаланиш хавфининг туғилиши ва шунга боғлиқ ҳолда бошқа турдаги муаммолар, масалан, ҳарбий можаролар вақтидаги қочоқлар муаммоси, юқумли касалликларни келиб чиқиши ва уларни катта ҳудудларда тарқалиш хавфларини ортиши ҳамда миллий кризислар, минтақавий можароларни юзага келиш ҳолатларидир.
Фавқулодда ҳолатлар хавфи тарқалиш тезлигига кўра қуйидаги турларга бўлинади: кутилмаганда (ер қимирлашлар, портлашлар, транспорт авариялар ва бошқалар), шиддатли (ёнғинлар, гидродинамик авариялар ва бошқалар), ўртача (сув босишлар, вулқонлар отилиши, радиоактив моддалар чиқиши билан кечадиган авариялар ва шу кабилар), аста-секин тарқалувчи хавфлар (қурғоқчилик эпидемия, саноаттозалаш иншоотларининг авариялари, тупроқларни ифлосланиши ва сувларни зарарли химиявий моддалар билан ифлосланиши ва бошқалар).
Фавқулодда ҳолатлар тарқалиш масштабининг кўрсаткичларига унинг тарқалиш ҳудуди ўлчамидан ташқари, хавфли омилларни ташкилий, ижтиомий, иқтисодий ва шу каби муҳим боғланишларга бевосита таъсир этиши ҳам киради. Бундан ташқари таърифлаш белгиларига фавқулодда ҳолатлар оқибатларининг даражаси, яъни, унинг асоратлари ҳам муҳим кўрсаткичлардан ҳисобланади. Чунки фавқулодда ҳолатлар кичик ҳудудларда, кичик масштабда содир бўлсада, унинг оқибати жуда аянчли ва трагедияли бўлиши мумкин. Шу сабабли, фавқулодда ҳолатлар категориясини аниқлашда фавқулодда ҳолатлар юз берган майдон (ҳудуд) ҳолатини ва фавқулодда ҳолатларнинг оқибатларини баҳолаш талаб этилади. Фавқулодда ҳолатлар оқибатларини ўрганиш ва баҳолаш, уни бартараф этишга қанча куч ва ресурс ажратиш лозимлигини аниқлашга асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |