Масштаб - ер юзидаги масофалар горизонтал проекцияларининг кичрайтирилган даражасидир. Рақамлар билан сонли масштаб ифодаланади ва каср тарзида ёзилади 1:М - м - масштабнинг кичрайтириш даражаси (М 1:100; 1:5000).
Сонли масштаб сўз билан ифодаланса - сўзли масштаб деб аталади (1см да 1м; 1см да 1 км...).Масштаб график шаклда иифодаланса - чизиқли масштаб дейилади.
Чизиқли масштаб битта чизиқдан ёки икки параллель чизиқдан иборат бўлиб, чизиқлар маълум узунликдаги кесмаларга бўлинади; кесма масштаб асоси дейилади (1 ёки 2 см). Кесмалар устига унинг юзидаги узунлиги ёзилади.
Чизиқли масштабнинг чап томонидаги биринчи кесма тенг 10 бўлакка бўлинади - 1 бўлаги - график аниқлиги дейилади (1-чизма).
Картадан ўлчанган чизиқларнинг жойдаги узунлигини аниқроқ ўлчашда кўндаланг масштабдан фойдаланилади (2-чизма).
21- Шакл
Карта номи
|
Сонли масштаб
|
Сўзли масштаб
|
Масштаб аниқлиги
|
Беш юзли
Мингли
Икки мингли
Беш мингли
Ўн мингли
Йигирма мингли
Эллик мингли
Юз мингли
Икки юз мингли
Уч юз мингли
Беш юз мингли
Миллионли
|
1 : 500
1 : 1 000
1 : 2 000
1 : 5 000
1 : 10 000
1 : 25 000
1 : 50 000
1 : 100 000
1 : 200 000
1 : 300 000
1 : 500 000
1 : 1 000 000
|
1 см да 5 м
1 см да 10 м
1 см да 20 м
1 см да 50 м
1 см да 100 м
1 см да 250 м
1 см да 500 м
1 см да 1 км
1 см да 2 км
1 см да 3 км
1 см да 5 км
1 см да 10 км
|
0,05
0,1
0,2
0,5
1
2,5
5
10
20
30
50
100
|
Назорат саволлари:
1. Номенклатура нима?
2. Топографик карталарини математик элементлари
3. Топографик карталарни географик элементларни
4. Топографик карталарни ердамчи элементлари
5. Карта ва план уртасидаги асосий фарқ
4- МАЪРУЗА
МАВЗУ: ЕР ЮЗАСИНИНГ РЕЛЬЕФИ ВА УНИ ПЛАН ВА КАРТАЛАРДА ТАСВИРЛАШ
РЕЖА:
Топографик карталарнинг рельефи.
Жой релъефини топографик карталарда тасвирланиши.
Бирор жойдаги нотекисликлар, яъни паст-баландликлар йиғиндисига шу жойнинг релъефи дейилади.
Ер юзи релъефининг шакллари, уларнинг келиб чиқиши, ривожланиши ва тарқалишини ўрганадиган фан геоморфология деб аталади. Релъеф шаклларини келиб чиқиши, катта-кичиклиги, характери, денгиз сатхидан баландлиги, ташқи кўриниши ва бошқа хусусиятларига қараб бир неча хил бўлиши мумкин. Геодезияда релъеф шаклларини ташқи кўриниши жихатидан турларга ажратиш қабул қилинган. Релъеф шакллари ташқи кўринишига қараб қавариқ, яъни бўртиб чиққан ва ботиқ бўлади. Бўртиб чиққан шакллари - дўнг, тепа, гряда, тоғ тизмаси; ботиқ шаклига - водий, жар, балка, чуқурлик, пастлик, қозонсой, сой ва бошқалар киради. Атрофдаги текис жойдан гумбазсимон ёки конуссимон кўтарилиб турган баландлик тепа дейилади. Тепанинг нисбий баландлиги 200 м гача бўлади. Нисбий баландлиги 100 м гача бўлган тепа дўнг дейилади. Узунасига давом ЭТган қатор тепаликлар - гряда дейилади, нисбий биландлиги 200 метргача бўлади.
Тоғ - атрофдаги текисликдан қад кўтарган баландликдир. Нисбий баландлиги 500 метрдан ошади, гумбазсимон, конуссимон, пирамида шаклида бўлиши мумкин. Тоғнинг энг баланд нуқтаси - тоғ тепаси, чўққи. қаторасига давом ЭТиб кетган тоғлар - тоғ тизмаси.
Релъефнинг ботиқ шаклларидан энг каттаси - водийдир. Водийларнинг тагидан дарё, сой оқса - дарё, сой водийси деб аталади. Водийнинг хамма вақт дарё оқиб турадиган қисми - дарё ўзани (русло), тошқин вақтида сув босадиган жойлар қайир (пойма) дейилади.
Вақтинча оққан сув ўйиб кетган узун чуқурлар жар дейилади. Одатда жарларнинг ён бағри тик бўлиб, унда ўсимлик ўсмайди. Жарларнинг узунлиги бир неча метрдан ўнлаб киломертгача, чуқурлиги 50 метргача бориши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |