Одатда инженер-қидирув ишлари икки стадияда бажарилади. Бироқ йўл қурилишини бажаришда бу стадияларга кирмаган, яъни техник-экономик асослаш (ТЭО) ишидан бошланади. Бу босқичнинг асосий мақсади релъеф, гидрография, геология, гидрогеология, физикавий геология воқийликлар кабиларни назарда тутган ҳолда трасса йўналиш вариантларини шлаб чиқишдан иборатдир. Бу иш одатда энг қийин шароитдаги йирик қурилишларда олиб борилади. Шунинг учун ҳам у камерал усулда бажарилади. Материаллар архивдан олинади.
Трассани белгилашда аввало масштаби 1:1.000.000 обзор топографик картадан фойдаланилади. Бундан бошланғич ва охирги пунктлар белгиланади. Трасса йўлини аниқлаш, релъефни ўрганиш ва бошқа ишлар камерал усулда масштаби 1:2500 ёки 1:50.000 масштабли картада, агар булар йўқ бўлган ҳолда 1:100.000 масштабли картада бажарилади.
Трасса маълум бўлакларда белгиланган пунктлар оралиғида берилган қияликка асосланган ҳолда олиб борилади. Трасса қиялиги релъеф характери ҳамда ўтиладиган йўл категориясига қараб берилади. Чунки ҳар бир узала иншоотнинг ўзига хос қиялик қийматлари бор.
Темир йўлларда бу қиймат 10% дан ошмаслиги, маҳаллий йўлларда 20%, тоғ йўлларида 30%. Автомобиль йўлларида чекли қиялик 40-90% гача ўзгаради. Энг кичик қиялик ирригация ва сув каналларида бўлиб, у сувни ювиб кетмаслиги ҳисобидан олинади. Яъни қиялик 0,01-0,2% бўлади.
Маълум масштабли карта (1:М) ҳамда кесим баландлигига кўра қиялик бўйича трасса қуймаси (проекцияси) - л қуйидагича топилади:
iтр - трасса қиялиги
m - карта масштаби.
Масалан, 1:50.000 масштабли картада кесим баландлиги h=10 м ва iтр =20% бўлсин
қуйма қийматига кўра картада икки хил йўл - эркин (вольнўй) йўл ва қийин (напряженний) йўлларга ажратиш мумкин. Биринчи хил йўлда трассани мумкин қадар пунктлар орасида қисқа йўлдан олиб бориш мумкин.
Иккинчи хил йўлда эса маълум қиялик бўйича трассани ўтказиш жуда мушкул. Шунга кўра картада иш қиймати нолга тенг бўлган нуқталар топиш ва шулар орқали трасса ўтказишга тўғри келади.
қиймати нол бўлган чизиқ деб трасса ўтиш давомида хеч қандай кўтарма ва ўйилма ишлар бажарилмайдиган йўлга айтилади.
Бу йўналиш картада циркулни қадами маълум л узунликка қилиган ҳолда горизонталлараро нуқталар белгиланиб улар ўзаро бириктирилишдан ҳосил бўлади.
Нол отметкага эга бўлган чизиқ ўз-ўзидан бўлажак йўлнинг ўқи вазифасини бажаролмайди, чунки у бир қанча қисқа чизиқлар туркумидан ташкил топган бўлади. Шунга кўра бу синиқ чизиқли эгри йўлларни гоҳо умумлаштириб тўғрилашга тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |