Режа: Ернинг қисқа тўлқинли антенналар йд кўрсатадиган таъсири


Қисқа тўлқинли оддий антенналар



Download 455,95 Kb.
bet2/5
Sana10.07.2022
Hajmi455,95 Kb.
#768366
1   2   3   4   5
Bog'liq
Қисқа тўлқинли антенналарнинг хоссалари

Қисқа тўлқинли оддий антенналар


Оддий антенналарга асосан симметрик ва носимметрик тебратгич, диапазонли Надененко тебратгичи, шунтли тебратгичлар ва Пистолькорснинг бурчакли антенналарини мисол қилиш мумкин. Дастлаб, горизонтал антенналарнинг конструктив тузилишини кўриб чиқамиз. Оддийлиги туфайли симметрик тебратгич ҚТ диапазонининг асосий антенналаридан хисобланади. Бу диапазонда горизонтал ва вертикал симметрик тебратгичлар қўлланилади. Горизонтал тебратгич диаметри 4…6 мм бўлган таранг тортилган бронза ёки биметалл симдан тайёрланади (1-расм). Бундай симнинг тўлқин қаршилиги 1000 Ом га етади. Тебратгич икки мачта (ёғочли ёки асбоцементли) оралиғида тортилган бўлиб, унинг учлари изолятор орқали маҳкамланади. Мачталарнинг ўзи хам симлар ёрдамида тортилади. Уларда токларнинг юзага келишини олдини олиш учун симлар λ/4 узунликдан катта бўлмаган бўлаклар билан уланади. Мачтанинг баландлиги h=λ/2...λ бўлганда, тўлқиннинг нурланиш бурчаги Δmах=30...150 бурчаклар оралиғида бўлади. Симметрик тебратгич танланган частотада ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, (0,2...0,25)< l/λ <(0,63...0,67) диапазонида ишлайди. Тебратгичнинг электрик узунлиги 0,63…0,67 дан ортганда унинг йўналганлик хоссалари ёмонлашади. Тебратгичнинг энг кичик электрик узунлиги линиядаги югурувчи тўлқин коэффициентининг (ЮТК) ўрнатилиши мумкин бўлган энг кичик миқдори билан аниқланиб, у тахминан 0,1…0,15 га тенг. Тебратгичнинг l/λ электрик узунлиги камайгани сайин ундаги актив қаршилик хам камаяди. Реактив қаршилик эса ортиб боради. Бунинг натижасида ЮТК камайиб боради. Агар тебратгичнинг ЮТК си 0,15 дан камайиб кетса, унда бундай антеннанинг мослашуви об-ҳаво шароити ўзгариши туфайли осон бузилиши мумкин.


Антенналар ГТ (l/h) каби белгиланади. Ўрнатилган частотада ишлаш пайтида симметрик яримтўлқинли тебратгичда шунтлаш усули билан яхши мослашишни хосил қилиш мумкин. Тўлқин қаршилиги =600 Ом бўлган фидер учун геометрик муносабатлар қуйидагича: 2l1 = 0,12λ, 2l2 = 0,47λ,
l3 = 0,15λ.. бундай тебратгич ГШТ (l/h каби белгиланади ва шунтланган горизонтал тебратгич маъносини англатади. Кенг диапазонда узлуксиз ишлатиш учун пасайтирилган тўлқин қаршиликли тебратгичлар (Надененко диполи) (2-расм), диапазонли шунтланган тебратгичлар (3-расм) ва ўз-ўзини тўлдирувчи тебратгичлар қўлланилади. Шунтланган тебратгичлар симдан ёки қаттиқ конструкция кўринишида тайёрланиши мумкин. Бундай тебратгичлар ёрдамида деярли 4 каррали диапазонда (0,16  l/λ  0,65) ЮТК>0,3 дан кам бўлмаган қийматга эришиш мумкин. Елкалари учбурчак шаклига эга бўлган тебратгичлар ҳам шу каби мослашувга эга.


Download 455,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish