Режа: Демократик институтлар ривожи фуқаролик жамияти талаби


биринчидан, фуқаролик жамияти институтларининг муҳим давлат қарорларини қабул қилишдаги ўрни ва таъсирини кучайтириш; иккинчидан



Download 200 Kb.
bet5/7
Sana21.02.2022
Hajmi200 Kb.
#24894
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
demokratik institutlarni rivozhlantir

биринчидан, фуқаролик жамияти институтларининг муҳим давлат қарорларини қабул қилишдаги ўрни ва таъсирини кучайтириш;

  • иккинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг фаровонлигини, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожланишини юксалтириш;

  • учинчидан, ННТларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга йўналтирилган комплекс чораларни амалга ошириш, ННТлар ва бошқа фуқаролик институтларини институционал ривожлантириш, уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга йўналтирилганлигини таъкидлаш мумкин.

    4. Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг тадрижий ривожи ва ҳуқуқий асослари.Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида кўппартиявийликни шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар жамиятда демократик тараққиётнинг келгусидаги истиқбол ривожини белгилаб беришда катта аҳамият касб этди. Бу борада 1991 йилнинг 15 февралида "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши фуқаролик жамиятини барпо этиш ғоясининг дастлабки ҳуқуқий пойдевори бўлди. Қонуннинг аҳамияти шундаки, унда жамоат бирлашмаларининг давлатдан мустақил фаолият юритадиган тузилма эканлиги, улар фаолиятига мансабдор шахсларнинг аралашиши мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилди. Айнан шу қонунда биринчи бор сиёсий партиялар ва жамоат ташки­лотларининг мамлакат тақдиридаги масъулияти давлат ташки­лотларига тенглаштирилди.
    Ўзбекистонда Президент сайловлари биринчи бор (1991 йил декабрь) ташкилий уюшқоқлик, сиёсий ҳамжиҳатликда муқобиллик асосида ўтказилди. Бу сайловларнинг тарихий ва сиёсий аҳамияти шундан иборатки, у миллий заминимизда илк бор демократиянинг асосий талабларидан бири сиёсий ҳокимият лигитимлигини таъминлади. 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Консти­туциясининг қабул қилиниши биз танлаган демократик йўлнинг ҳуқуқий асосларини яратиб берди. Конституциянинг XIII бобида республикада ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш ва бунда кўппартиявийлик тизимини шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари ўз ифодасини топди. Жумладан, Конституциянинг 60-моддасида "сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар" деб сиёсий партияларнинг вако­латлари белгилаб берилди. Айни пайтда, 57-моддада "Консти­туциявий тизимни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилувчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсиз­лигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиги ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек, ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, мил­лий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти таъқиқланади" деб уларнинг масъулияти ҳамда жавобгарлиги кўрсатилди.
    Дастлабки ислоҳотлар ривожи ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзгариши билан1991 йил 1 ноябрда Ўзбекистон Халқ демократик партиясига асос солади. Ўзбекистонда айрим мамлакатлардаги "демократия"дан фарқли ўлароқ, ўз фуқароларини янги демократик жамият қуриш йўлига сафарбар қилиши мумкин бўлган сиёсий ташкилот моҳиятан бутунлай бошқа тузилмага айланди.
    Бозор иқтисодиёти ва демократик жамият қуриш бораси­даги ислоҳотлар, мулкчилик муносабатларининг чуқур­лашуви жамиятда бу жараёнлар ифодачиси ва бундай манфаат­ларни уйғунлаштирувчи ҳаракатга бўлган эҳтиёжни тақозо эта бошлади. Шу тариқа, 1994 йил 24 майда "Ватан тараққиёти" партияси вужудга келиб, у ўз дастурида асосан ишбилармон, тадбир­корларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириб, мамла­катимиз имкониятларини тўла юзага чиқариш ва шу йўл билан Ўзбекистон халқининг фаровон турмушга эришмоғини таъмин­лаш, эркин бозор муносабатлари асосида мамлакатни жаҳоннинг ривожланган давлатларидан бирига айлантириш каби ғояларни илгари сурди. "Ватан тараққиёти" партияси 2000 йилга келиб ўз мақсади ва вазифалари билан яқин бўлган, 1998 йил 28 декабрда ташкил топган Ўзбекистон Фидокорлар Миллий Демократик партияси билан бирлашди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг ривожланишида ўзига хос воқеа бўлди. Фидокорлар партиясининг вужудга келиши жамиятдаги сиёсий тараққиёт натижаси бўлиб, ислоҳотчилик ғояларини рўёбга чиқаришда жамиятнинг шижоаткор, тадбиркор ва ёш қатлам кучларини ифодалашга бўлган интилиш сифатида намоён бўлди.
    Одамлар ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар, янги турмуш тарзи, баъзан унинг мураккаб ижтимоий муносабатлари ватан­парварлик, бағрикенглик, юрт тинчлиги, социал адолат, фикрлар хилма-хиллиги каби масалаларни тобора устувор вазифага айлантирди. Бу ўзгаришлар Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг (1995 йил 17 февралда) ташкил топишига ижтимоий шароит яратади. Партия низомига мувофиқ мустақилликни мустаҳкамлашнинг бош масаласи сифатида инсоннинг озод бўлиши, унинг имкониятларини йўналтириш, фуқароларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини, бурчларини таъмин­лаш, барча миллатлар ва халқларни, жамоат ташкилотларини бирлаштирадиган етакчи куч – ҳуқуқий демократик давлат ғояларини илгари суриш унинг бош мақсади этиб белгиланди. Шу ғояларга ҳамоҳанг Ўзбекистон “Миллий тикла­ниш” демократик партияси 1995 йилнинг 3 июнида ташкил топиб, дастурий мақсадлари миллатнинг маънавий бирлиги, Ватан – ягона оила, кучли демократик давлат, миллий қадриятлар, илмий-техникавий тараққиёт ва умумжаҳоний интеграция, замон кишиси, миллий истиқбол каби ғоялар партия фаолиятининг мазмун-моҳиятини ташкил этди.
    Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини барпо этиш, демокра­тик ислоҳотларни чуқурлаштириш, кўппартиявийлик тизимини такомиллаштиришда 1996 йилнинг 29-30 августида бўлиб ўтган Олий Мажлиснинг VI сессияси янги бир даврни бошлаб берди, дейиш мумкин. Президент Ислом Каримовнинг "Ҳозирги босқичда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари тўғрисида"ги маърузаси жамиятга янгича демократик руҳ бағишлади. Маърузада ҳақиқий демократиянинг зарур ва қонуний белгиси бўлган туб маънодаги кўппартиявийликни шакллантириш учун жамият сиёсий тизимини янгилашнинг назарий асослари белгилаб берилди.
    Мамлакатда бозор иқтисодининг ривожланиши, молиявий инфраструктура тизимининг қарор топиши, ишлаб чиқаришнинг такомиллашуви, хусусий мулкдорлар қатламининг ўсиши натижасида жамиятда янги сиёсий қатлам вужудга келди. Бу қатлам жамият ривожини модернизация қилишга қодир бўлган ишбилармонлар ва тадбиркорлар эди. Улар иннавацион ғояларни умумлаштирадиган, ўз мақсадларини жамият манфаат­лари билан уйғунлаштирадиган сиёсий бирлашманинг вужудга келишига замин яратади. Шундай қилиб, 2003 йил 15 ноябрда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Лебирал Демократик партиясига асос солинади.
    Собиқ маъмурий-буйруқбозлик тизими сиёсатининг оқибатида атроф-муҳитга беписанд муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан ваҳшиёна фойдаланиш оқибатида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг генофон­дига салбий таъсири, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, катта ҳажмдаги саноат ва бошқа тур чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, чўлланиш, ер ва сув ресурсларининг деградацияси, Орол денгизи ҳалокати каби минтақавий ва глобал миқёсда ечилиши зарур бўлган экологик муаммолар ўз ечимини кутиб ётган эди. Айнан шу каби муаммоларни ҳал этишга қаратилган сиёсий куч сифатида 2008 йилнинг 2 августида Ўзбекистон экологик ҳаракати ташкил этилади. Таъкидлаш лозимки, ташкил топган ҳар бир сиёсий ташкилот ва мазкур Ҳаракат давр ва ижтимоий шароит тақозоси ва жамият талаблари асосида вужудга келганлигини кузатамиз. Яъни, унда ўзиб ҳам, ортда қолиб кетмаслик - бу эволюцион йўлнинг шарти.
    Мамлакатда кўппартиявийлик тизимининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашда сайлов институти ва уни ҳуқуқий жиҳатдан ривожлантиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар алоҳида ўрин тутади. 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида", 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Вилоят, туман, ва шаҳар халқ депутатлари кенгашига сайловлар тўғрисида"ги ва "Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар негизида Олий Мажлисга демократик ва кўппартивийликка асосланган илк сайловлар 1994 йил 25 декабрда ўтказилиши ўзбек парламен­таризми тарихида янги даврни очиб берди.
    Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг қарор топиши ва сиёсий партиялар такомиллашувида 1996 йил 25 декабрда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонун катта аҳамиятга эга бўлди. Қонун 17 моддадан иборат бўлиб, унда сиёсий партияларнинг демократик қонунлар асосида фаолият юритишлари учун етакчи ва илғор мамлакатлар мезонлари талабларидаражасидаги ҳуқуқий асослар киритилди. Масалан, қонуннинг 12-моддасида сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари аниқ ва равшан кўрсатиб берилган. Ушбу қонун сиёсий партияларни тузиш, уларнинг фаолият кўрсатиши, партияга аъзолик, партия фаолиятининг кафолатлари, унинг уставини рўйхатга олиш, партияларнинг мулкий муносабатларига доир барча ҳуқуқий мақомларининг мужассамлашгани Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимини қарор топтиришда муҳим ўрин тутди.
    Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг тадрижий ривожи шундан далолат бермоқдаки, мустақиллик йилларида мамлакатда демократик сайловларнинг ҳуқуқий асослари яратилди ва сайловлар тўғрисидаги қонунлар ҳаётда ўз ифодасини топмокда. Шу билан бирга, сайлов кампаниялари даври сиёсий партиялар учун сиёсий кенгликлар сифатида фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятлари юксалишига сезиларли таъсир кўрсатди.
    Ўзбекистонда ҳокимият бўлиниши тамойилларига амал қилган ҳолда 2002 йил 27 январида ўтказилган референдумга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси икки палатали парламент тизимига ўтказилди. Бундай ўзгариш тўғрисидаги қарор мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида янги саҳифани очиб берди. Унинг натижаларига биноан Олий Мажлиснинг VIII сессиясида «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги консти­туциявий қонун қабул қилинди. Бу ҳужжатлар асосида «Ўзбе­кистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги конституциявий қонунлар қабул қилинди. Мазкур қонунлар Олий Мажлис палаталарининг мақомини, уларни шакллантириш тартибини, ваколатларини, ўзаро ҳамда бошқа ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш механизмларини аниқлаб берди. Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ҳоки­миятлар ўртасидаги мувозанатнинг ташкил этилиши таъминланди. Қонун чиқарувчи вакилларнинг нафақат масъулияти, балки профессионал даражаси ошди. Ҳудудий манфаатлар ва уларнинг аниқ ҳимоячилари вужудга келди. Ҳокимиятнинг монопол ва маъмурий усулидан ўзаро тенг ҳамкорлик механизмлари яратилди. Ижро ҳокимияти устидан депутат назорати қонунга мувофиқ ўрнатилди. Сенатор ва депутатни чақириб олиш, айни пайтда, унинг мақоми тўғрисида қонунлар қабул қилинди.
    2006 йил 9 ноябрда қабул қилинган “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонун бу йўлда ташланган дастлабки қадамларнинг табора кенгайишига шароит яратди. Унга мувофиқ Халқ депутатлари вилоят, шаҳар кенгашларидаги сиёсий партияларнинг депутатлик гуруҳлари билан маслаҳатлашиб, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари Президент томонидан халқ депутатлари Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Бунда ҳоким фаолиятини назорат қилиш ва қониқарсиз деб топилган ҳолларда вазифасидан озод қилиш бўйича тавсия киритиш ҳуқуқлари берилади. Мазкур концепция конституцион қонуннинг узвий давоми, уни ривожлантирувчи кейинги босқич сифатида такомиллашиб келаётганлигини кузатамиз. Бу ўз ўрнида Ўзбекистонда давлат ҳокимиятини шакллантиришда сиёсий партияларнинг бевосита иштирокининг ошишига олиб келди.
    Юртбошимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида давлатимизнинг яқин ва узоқ истиқболига мўлжалланган эволю­цион ривожланишнинг мантиқий давоми бўлиб, бу янги бир даврни бошлаб берди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонун­чилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан таклиф этилиши демократик ислоҳотлар йўлидаги ҳаракатларимизнинг изчил­лигини яна бир бора тасдиқлайди. Бунда сиёсий партия­ларнинг ҳокимият учун курашиш ва уларни шакллантириш борасидаги фаолиятлари учун жамиятда реал сиёсий майдоннинг ҳуқуқий асослари яратилади. Айни пайтда, сиёсий партиялар ўз дастурий вазифаларини амалга оширишда партиялараро рақобат муҳити­нинг янада кучайишига, соғлом сиёсий мухолифатларнинг вужуд­га келишига ҳамда демократик ислоҳотларни янада чуқур­лати­ришга хизмат қилади.
    Мазкур Концепциянинг 5-бўлими фуқaролик жaмияти институтлaрини шaкллaнтириш вa ривожлaнтиришга бағишланди.
    Юртбошимиз таъкидлаганидек, “Биз учун фуқаролик жамияти – ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча, ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади. Айни вақтда, бошқа одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўйилмайди. Яъни, эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амал қилади”10.

    Download 200 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish