Ўзбекистонда сайлов тизимини ислоҳ этилиб, бир мандатлиликдан кўп мандатли сайлов тизимига ўтилиши фуқароларга сиёсий эркинликларини, ҳуқуқларидан атрофлича фойдаланиш имкониятини берди. Жамият ҳаётини ислоҳ этишга, шаклланган эски тизим ўрнида тамомила янги сиёсий қадриятларни қарор топишга шарт-шароитни вужудга келтирди. - Ўзбекистонда сайлов тизимини ислоҳ этилиб, бир мандатлиликдан кўп мандатли сайлов тизимига ўтилиши фуқароларга сиёсий эркинликларини, ҳуқуқларидан атрофлича фойдаланиш имкониятини берди. Жамият ҳаётини ислоҳ этишга, шаклланган эски тизим ўрнида тамомила янги сиёсий қадриятларни қарор топишга шарт-шароитни вужудга келтирди.
- Бу инсонлар онги, тафаккурида жамият сиёсий ҳаётига қарашда янгича ёндошувга, "тоталитар онг ва тафаккурни" барҳам топиб боришига муҳим туртки бўлди. Фуқароларнинг давлат ҳокимиятида иштироки жараён сифатида янгича мазмун билан бойиб бормоқда. Бу жамиятда вужудга келган хилма-хил демократик институтлар билан бевосита боғлиқ. Шу нуқтаи назардан ёндашганда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг вазифалари ўзгараётганлигини кузатамиз.
Фуқароларнинг давлат ҳокимиятини бошқаришда иштироки, демократиянинг икки асосий кўриниши орқали, яъни бевосита ва ваколатли тарзда амалга ошириб борилади. Бевосита демократияда барча сайлаш ёки сайланиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сайланган ёки тайинланган расмий вакиллар воситачилигисиз жамиятни бошқариш ишларига, қонунлар ишлаб чиқиш, қабул қилишда қатнашишлари мумкин. Бу жараён ташкилий жиҳатдан қараганда реалликни, бугунги воқейликни аниқ ҳисобга олишни тақазо этади. Бугунги сиёсий воқейликда уни ҳаётга тадбиқ этиш ўзининг муҳим амалий жиҳатига эга. Давлатнинг бош стратегик вазифаларини ишлаб чиқишда, мамлакат олдида турган энг долзарб вазифаларга нисбатан умумхалқ фикрини, муносабатларини аниқ ифодалаш лозим бўлганда, мурожаат этилади. Халқ ўзининг хоҳиш-иродасини ифодалайди. Фуқароларнинг давлат ҳокимиятини бошқаришда иштироки, демократиянинг икки асосий кўриниши орқали, яъни бевосита ва ваколатли тарзда амалга ошириб борилади. Бевосита демократияда барча сайлаш ёки сайланиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сайланган ёки тайинланган расмий вакиллар воситачилигисиз жамиятни бошқариш ишларига, қонунлар ишлаб чиқиш, қабул қилишда қатнашишлари мумкин. Бу жараён ташкилий жиҳатдан қараганда реалликни, бугунги воқейликни аниқ ҳисобга олишни тақазо этади. Бугунги сиёсий воқейликда уни ҳаётга тадбиқ этиш ўзининг муҳим амалий жиҳатига эга. Давлатнинг бош стратегик вазифаларини ишлаб чиқишда, мамлакат олдида турган энг долзарб вазифаларга нисбатан умумхалқ фикрини, муносабатларини аниқ ифодалаш лозим бўлганда, мурожаат этилади. Халқ ўзининг хоҳиш-иродасини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |