Режа Cунъий интеллект тушунчаси Эксперт тизимлар Cунъий интеллект тушунчаси



Download 161,91 Kb.
bet2/2
Sana21.05.2022
Hajmi161,91 Kb.
#605314
1   2
Bog'liq
6-Мавзу,,,

Эксперт тизимлар
Маълумотлар омборидан керакли сатр (устун)ни танлаш маълумотни саралаш асосида олиб борилади. Маълумотларни саралаш жараёнининг назарий асосларини мантикий алгебра амаллари ташкил этади. Мантикий амалларни бажариш техникаси эса аллакачон йулга куйилган.
Мантикий алгебранинг асосий элементларини сизга яхши таниш булган оддий алгебра тушунчалари ёрдамида ёритамиз.
Бирор куринишдаги алгебраик тенгликни ёзайлик:
c=a+3b — 7
Тенгламанинг ўнг томонида арифметик ифода жойлашган. Арифметик ифодалар арифметик амаллар (кушиш, айириш, булиш ва купайтириш) оркали богланган узгармас ва узгарувчи катталиклардан ташкил топади. Келтирилган мисолда операндлар — бу икки узгармас катталик (3 ва 7), шунингдек а ва Ь узгарувчилар. а ва Ь га аник Киймат бериб, арифметик ефода Кийматини хисоб- лашимиз ва натижани тенгликнинг чап томонида ёзилган с ra киймат килиб беришимиз мумкин.
Масалан, а =2 ва b=5 булса, с =10 бўлади. Информатика тилида „=" белгиси ўзлаштиришни билдиради. Ифоданинг ўнг томонида ўзлаштирилувчи, чап томонида ўзлаштирувчи туради.
Энди куйидаги тенгликни ёзамиз:
с=а<Ь
Бу тенгликнинг ўнг томонида мантилий ифода турибди. Бу холда тенгликнинг чап томонида хам мантиқий ўзгарувчи турган хисобланади. Унинг аниқланиш сохаси факат иккита сон: 1 („рост" ёки ,,ха") ва 0 („ёлгон" ёки „йук,"). а<Ь мантилий ифоданинг натижаси ёки 1 (,да") ёки 0 („йук,") бўлади ва у мантиқий ўзгарувчи с томонидан узлаштирилиши мумкин.
Мантилий ифодадаги операидлар сонли, матнли, белгили ифодалар булиши мумкин. Юкоридаги мисолни куйидагича ифодалаш мумкин:
С = муаммолар = =,Ойбек'
Бу ёзувдаги „=" — узлаштириш белгиси, „= =" комбинация эса, муносабат белгиси. Апостроф (') белгиси ахборот тизимида белгили маълумотларнинг аниқ қийматини билдиради. Компьютер маълумотлар омборидан навбатдаги қийматни олиб,Ойбек' билан солиштиради. Унинг қиймати «1» га (агар омбордаги киймат,Ойбек' қийматига мос келса) ёки «0» га (агар киймат мос келмаса) тенг бўлади.
Шартлар қуйидаги муносабат белгилари орқали белгиланади: = = (тенг)
> (катта) < (кичик)
! = (тенг эмас)
> = (катта ёки тенг)
< = (кичик ёки тенг)
Мантиқий ифода операндлари «ва» (конъюнкция), «ёки» (дизьюнкция) хамда «эмас» (инкор) мантилий амал белгилари билан бирлаштирилади.
Мантикий амаллар билан урта мактаб 9- синф «Информатика ва хисоблаш техникаси асослари» фанидан таниш булганлигингиз учун улар хакида батафсил тухталмасдан, амалларнинг ростлик кийматлар жадвалини бериш билан чекланамиз.
6-жадвал

Билимлар омборини яратишнинг асосини ахборотлар, коидалар ва дастурлар ташкил этади. Уларнинг динамикасини куздан кечирадиган булсак, ахборотлар — суст, харакатсиз, коидалар — воситачи, дастурлар эса фаол фаолият курсатади. Фойдаланувчининг максади улар воситасида билимлар омборидан инги билим олишдир.
Хозирги кунда билимлар омборидан амалиётда фойдаланиш, тинимсиз ривожланмокда. Мантилий — лингвистик моделлардан фойдаланиш, автоматлашган тизимлар самарасини бир суз билан
айтганда «сакраб» узгаришига олиб келмокда ва «интеллектуал интерфейс»ни яратиш имконини бермокда. «Интерфейс» («inter- face») икки суз «inter» — халкаро ва «face» — ходим, шахс деган сузлар бирикмасидан олинган булиб, универсал таржимон маъносини англатади. У мулокот воситалари, билимлар омбори ва дастурчи тушунчаларини узида мужассамлаштиради. Интерфейс ёрдамида компьютер билан бевосита мулокот килиш имкониятига эга булинади. Эксперт тизимлари ёрдамида компьютерда мавжуд билимлардан фойдаланган холда мураккаб тизимлардаги жараёнларни англаш, ташхис килиш, ечимларни кабул килиш, турли ишларнинг режаларини, фаразларини ишлаб чикиш ва текшириш, шунингдек, математик моделларни ишлатиш мураккаб булган холларда маълум ечимларни ва коидаларни ишлаб чикиш мумкин булади.
Билимлар омборини унда кулланиладиган интерфейсга кура шартли равишда учга ажратиш мумкин.
Биринчиси — интеллектуал ахборотли излаш тизимлари. Бу тизим оркали иш жойидан туриб билимлар омборидан керакли ахборотни излаш ва тармок кутубхоналаридан фойдаланиши мумкин. Иккинчиси — хисоблаш-мантилий тизимлар. Улар ёрдамида моделларнинг мураккаблигига Карамасдан бошлангич маълумотлар асосида бошкаришнинг илмий масалаларини режалаштириш ва лойихалаштириш масалаларини хал килиш мумкин. Учинчиси — эксперт тизимлар.
Эксперт тизимлар — хулоса чикариш коида ва механизм- «лари йигиндисига эга булган билимлар омборини уз ичига олган сунъий интеллект тизими.
Интеллектуал ахборотли излаш тизимлари мулокотни табиий тилга жуда якин куринишда олиб бориш имконини беради.
Хисоблаш-мантикий тизимлар эса дастурларни туплашни ташкиллаштириш принципига асосланган.
Интеллектуал интерфейснинг асосий ютукларига билимлар омборининг кенг таркалиши, маълумотларнинг дастурлардан ажратилиши ва компьютер билан ишлашда мулокотнинг янги тартиби хосил булганлиги киради.
Интеллектуал интерфейсни бошкача ном билан хам аташ мумкин. Масалан, фойдаланувчи интерфейси ёки фойдаланувчи мухити (воситаси). Унинг вазифаси хотирадаги ахборотлар ва фойдаланувчининг калай мулокотини таъминлашдан иборат.
Фойдаланувчи интерфейсини яратишда куйидаги боскичлар амалга оширилади:
1) ахборотлар (объектлар) билан амалларни бажариш, файллар билан ишлаш ва жараёнларни амалга оширувчи буйруклар тилини яратиш;
2) ахборотлар (файллар) ва барча ташки курилмаларнинг ягона буйрукдар тизимини ташкил этиш;
3) ахборотларни киритиш ва чикариш дастурларининг универсаллиги, фойдаланишнинг соддалиги, ихчамлигини таъминлаш;
4) хотирадаги маълумотларни тахлил килиш ва кайта ишлаш имкониятларини яратиш
Хозирги замон жамиятида ахборотлар окими кун сайин купайиб бормокда. Айникса, бозор иктисодиёти шароитида баъзи турдаги ахборотларнинг долзарблиги янада ошмокда. Масалан, жахон бозоридаги бир баррель нефтнинг бахоси канча ёки бир тонна олий сифатли пахтанинг нархи канча, каби саволларга тез ва тугри жа воб топиш катта ахамиятга эга булади.
Билим олиш ва билим бериш сохасида хам жиддий узгаришлар руй бермокда ва бу сохадаги ахборотлар купчиликда кизикиш уйғотмокда. Хуллас, бирор сохада тез ва қиска вакт ичида энг керакли билимларни узлаштириш, яъни билимлар бозоридаги муносабатлар жиддий узгарди.
Бу борада педагогик дастур воситаларини тузиш ва ундан дарс жараёнида фойдаланиш билим олиш сифатини тубдан узгартиради. Шундай экан, дарсдаги уев материалини тушунтиришдан бошлаб, уйга вазифаларни беришгача булган барча жараёнларни автоматлаштириш эхтиёжи тугилади.
Педагогик дастур воситаларини тузиш учун кандай техник ускуналардан фойдаланилади?
Педагогик дастур воситаларини шартли равишда учта: ускунавий дастур воситалари, назорат килиш дастур воситалари ва ургатишни такомиллаштирувчи дастур воситалари каби асосий гypухларга ажратиш мумкин.
Улардан хар бирининг мазмунига кискача тухталиб утамиз.
Ускунавий дастур воситалари фойдаланувчининг кандайдир бир йуналишдаги масалаларни ечишга мулжалланган дастур қобикларидир (масалан, Power Point дастури). Бундай дастурлар укитувчи томонидан маълумотлар омборидаги маълумотларни кайта ишла- ган холда маълум дарсларни яратиш (савол ва жавоблар тупламини ифодалаш, чизма ва расмларни носил килиш хамда харакатлантириш, овозли ва рангли эффектларни намойиш этиш) имконини беради.
Назорат қилиш дастур воситалари, асосан, тест дастурларидан иборат булади ва маълумотлар омборидаги саволлардан фойдаланган холда ёки укитувчи томонидан тузилган тестлар асосида укувчилар билимини назорат килиш имконини беради.
Ўқитишни такомиллаштирувчи дастур воситаларига предмет укитувчиси, психолог, дастурчи, дизайнер каби катор мутахассислар гурухи томонидан ишлаб чикилган дастурлар киради. Укитувчи улар асосида предметдаги тегишли мавзулар буйича дарс жараёнини олиб бориши мумкин. Бундай дарсларни ташкил килиш укувчиларда шахсей кобилиятларни, яъни диккат, кузатувчанлик, мантик„фикрлаш тезлиги, хулоса чикариш кобилияти каби катор ижобий хусусиятларнинг ривожланишига ва дарс самарадорлигининг ошишига олиб келади.
Билимлар омбори ёки педагогик дастур воситаларидан дарс ёки дарсдан ташкари жараёнларда фойдаланиш катта дидактик ахамиятга эга. Бундай дастурлардан фойдаланишнинг афзаллик томонлари сифатида куйидагиларни курсатиш мумкин:
• укувчиларда керакли техникавий куникмаларни хосил килиш вакти цискаради;
• бажартиришга мулжалланган топшириклар сони ва топширикни мустакил бажариш кулами ортади;
• талабанинг ишида оптималлаш табиий равишда хосил қилинади;
• укитишда табакалаштириш фаоллашади;
• талаба таълимнинг субъектига айланади, чунки дастур ундан фаол бошкаришни талаб килади;
• компьютер аннимацияси дарсларни жонли олиб бориш имконини беради;
• укишга нисбатан мотивлар ошади — дастур билан мулокот укувчиларда дарсга иштиёкни оширади;
• дарсда маълумотлар омборининг узокдаги манбаларидан (Е- mail, интернет ва х.к.)' маълумот олиш ва шу асосда дарс мазмунини бойитиш таъминланади.
Педагогик дастур воситаларининг камчиликларига укувчиларда нутк маданияти, график ва ёзиш маданиятини ривожлантиришга етарли эътибор берилмаслиги мисол булади.
Ўкув жараёнида компьютерлардан фойдаланиш кенг кулоч ёймокда ва бу оркага кайтмайдиган жараён. Шундай экан, таълим жараёнида педагогик дастур воситаларидан фойдаланиш имкониятларини урганиш ва мавжуд муаммоларни тадкик Килиш лозим. Зеро, замонавий укитиш технологияларисиз ишда юкори самарага эришиб булмайди.
Савол ва топширқлар
1. Эксперт тизимларнинг асосини нима ташкил этади?
2. Мантикий ифодалар какида гапириб беринг.
3. Мантикий амаллар ва уларнинг бажарилиши хакида маьлумот беринг?
4. Интерфейс нима? Унинг кандай номлари мавжуд?
5. Интеллектуал ахборотни излаш тизимлари ҳақида гапириб беринг.
6 .Ҳисоблаш-мантикий тизимлар ҳақида гапириб беринг.
7. Эксперт тизимлар хакида гапириб беринг.
8. Фойдаланувчи интерфейси қандай босқичлар асосида яратилади? Уларнинг мазмуни хакида гапириб беринг.
9. Педагогик дастур воситалари нима?
Download 161,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish