Режа: Бухгалтерия баланси ҳақида тушунча, унинг тузилиши, мазмуни ва аҳамияти



Download 1,89 Mb.
bet1/4
Sana21.04.2022
Hajmi1,89 Mb.
#571131
  1   2   3   4
Bog'liq
3 Бухгалтерия баланси тахлили мазмуни ва вазифалари (1)


Мавзу: Бухгалтерия баланси тахлили мазмуни ва вазифалари.
Режа:
1. Бухгалтерия баланси ҳақида тушунча, унинг тузилиши, мазмуни ва аҳамияти.
2. Хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбааларини таснифи.
3. Хўжалик муомалалари таъсирида балансда содир бўладиган ўзгаришлар.
Корхона ва ташкилотларда хўжалик фаолиятини бошқариш бевосита маблағларнинг ҳолатига, улардан фойдаланиш даражасига, маблағларнинг айланиш тезлигига боғлиқдир.
Балансни иқтисодий жиҳатдан олганда хўжалик маблағларини жойланиши ва ташкил топиш манбалари бўйича бир-бирга тенглигини таъминлайди деб айтиш мақсадга мувофиқдир.
Маблағлар ҳолатидаги ўзгаришлар уларнинг турлари бўйича бухгалтерия ҳисоби счётларида ўз ифодасини топади ва ҳар ойнинг охирида ҳар бир маблағнинг ой давомидаги ўзгариши, ой охирига бўлган қолдиғи ҳисоб-китоб қилинади. Демак, бухгалтерия ҳисоби счётлари маблағ турлари бўйича мулк эгасига етарли маълумотларни беради. Лекин бу маълумотларда маблағларнинг жойланиши уларни моддий жавобгар шахслар бўйича тақсимланганлигини кўрсатиб беради, аммо уларнинг қайси маблағлар ҳисобига ташкил қилиниши ҳам мулкдор учун зарурияти юқори. Корхона ва ташкилотлар мулкчилик шаклидан қатъий назар тегишли фаолият кўрсатиш жараёнида хом ашё бир турдан иккинчи бир турга айланади.
Бухгалтерия ҳисобида ҳар бир маблағнинг ҳаракати турлари бўйича ҳисоб-китоб қилинади ва ҳисобот даври охирига маблағлар ҳолати бўйича тўлиқ маълумотни олиш имкониятини беради. Бухгалтерия ҳисобида ифода қилинган маблағлар ҳаракати бўйича маблағларнинг жойланиши ва ташкил топиш манбалари бўйича маълумотларни умумлаштириш мақсадида баланс тузилади.
Бухгалтерия баланси – пулда ифодаланган ва муайян санага хўжалик маблағларининг турлари ва ташкил топиш манбалари бўйича иқтисодий гуруҳлаштириш ва умумлаштириш усулидир.
Баланс ёрдамида корхона ва ташкилотларнинг ўзига тааллуқли маблағлари, қарзга олинган маблағлари, вақтинчалик фойдаланишга олинган маблағлари тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлиш мумкин, иккинчидан маблағлар ҳолатини назорат қилиш имкониятини берса, учинчидан маблағ турларини ўрганиш учун асос ҳисобланади. Корхона ва ташкилот маблағларининг жойланиши ва ташкил топиш манбаларини ўрганишда баланс алоҳида ахамиятлидир.
Бухгалтерия баланси ёрдамида корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолиятини, иқтисодий ҳолатини баҳолаш имконияти яратилади. Бухгалтерия балансини тузиш, унда иқтисодий маълумотларни умумлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан белгиланади ва тартибга солинади. Бухгалтерия балансида корхона ва ташкилотларнинг маблағлари жойланиши ва ташкил топиш манбалари бўйича тартибга солинади. Демак, бухгалтерия баланси ёрдамида корхона ва ташкилотлар тасарруфида бўлган маблағлар ҳаракати икки жиҳат билан, яъни маблағларни жойланиши ва уларни ташкил топиш манбалари билан таққосланган ҳолда ўрганилади.
Бухгалтерия баланси икки томондан, унинг чап томони актив, ўнг томони эса пассив деб айтилади. Бухгалтерия балансини тузилишини қуйидаги схемада кўриш мумкин.

1-чизма
Бухгалтерия баланси ёрдамида корхона маблағларининг жойланиши ва уларининг ташкил топиш манбалари бир-бирига тенглиги таъминланади, яъни баланс суммаси актив ва пассив томонлари бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
Бухгалтерия баланси 60-йилларда актив ва пассив томонлари бўйича беш бўлимдан ташкил топган бўлса, 80-йилларда 3 бўлимдан ва ҳозирги пайтда икки бўлимдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 27 декабр №140 сонли буйруғига биноан (АВ 24.01.2003 йил №1209) мулкчилик шаклидан қатъий назар тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган барча юридик шахслар (банк, суғурта ва бюджет ташкилотларидан ташқари) ягона шаклдаги бухгалтерия балансини тузадилар. Баланснинг актив ва пассив қисмлари бўлимларга, бўлимлари гуруҳларга, гуруҳлари эса моддаларга бўлинади. Бухгалтерия балансининг моддалари корхонанинг айрим мулк тури, унинг ташкил топиш манбаи ва мажбуриятларни тавсифловчи сатр кўрсаткичидир. Баланснинг актив ва пассив қисмлари иккитадан бўлимдан иборат.
“Актив” - фаолиятли, амал қилиш, мавжуд бўлиш деган сўзлардан келиб чиққан. Шундан келиб чиқиб, актив деганда маблағлар қандай амал қилаётганлигини, ишлаётганлигини кўрсатувчи маблағлар гуруҳланишини тушуниш керак. Активлар – бу олдинги амалга оширилган муаммоларни ёки олдин содир бўлган воқеалар натижасида корхонага келиб тушган, ва улардан фойдаланиш келажакда фойда келтирадиган иқтисодий ресурслардир.
Активлар уч хил хусусиятга эга бўлиши керак:
а) келажакдаги иқтисодий нафни ўзида мужассамланиши, бевосита ёки билвосита пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентиларини кўпайтириш имконияти;
б) бу иқтисодий нафларни назорат қилиш қобилиятини мужассамлаш;
в) олдинги битимлар ёки бошқа воқеаларнинг натижаси бўлиши.
“Пассив” – фаолсиз, холис (бетараф) турмоқ, тушунтириш каби сўзларнинг илдизидан олинган. Тарихан бу атама дастлаб фақат қарзга олинган маблағларга нисбатан, яъни учинчи шахслар олдидаги мажбуриятларга нисбатан қўлланар эди. Бу билан мулк эгаси қарзга олинган маблағларга бўлган муносабатда ўзбошимчалик (бемалоллик)дан ўзини тутиши кераклиги таъкидланган эди. Кейинчалик «пассив» атамаси манбааларнинг бошқа моддаларига ҳам тарқатилган бўлиб, фақат корхона мажбуриятларини тавсифлабгина эмас, маблағлар турларини қандай мақсадларга мўлжалланганлигини ҳам тавсифлаш учун ишлатиладиган бўлди. Манбааларнинг таркибий қисмини мажбуриятлар ташкил этади. Субъектнинг мажбуриятлари – бу олдинги амалга оширилган муаммоларни натижаси ёки келажакда ўзида мужассамланган иқтисодий нафни чиқиб кетиши ёки янги мажбуриятларни вужудга келиши билан якунланади.
Мажбуриятларни уч хил хусусиятга эга бўлиши керак:
а) активларни чиқиб кетиши ёки хизмат кўрсатиш йўли билан тўлашни вужудга келтирадиган мавжуд доимий мажбуриятни ўзида мажассамлаштириши;
б) субъект учун мажбуриятни бажарилиши мажбурийлиги ва қарийиб муқаррарлиги.
в) олдинги битим ёки олдинги воқеалар натижаси бўлиши.
Баланс кўрсаткичларидан қуйидаги иқтисодий кўрсаткичларни аниқлаб олиш мумкин. Хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари активларидан мажбуриятларини айирганига тенг.
Бухгалтерия балансининг хусусияти бўлиб, унинг актив қисми бўйича умумий суммаси пассив қисми бўйича умумий суммасига тенг келишидир.

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish