Режа: Бозор иқтисодиёти шароитида нарх тизими


Маъруза № 6 Смета хужжатларини тузишнинг замонавий услублари



Download 360,96 Kb.
bet8/36
Sana10.11.2022
Hajmi360,96 Kb.
#863711
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36
Bog'liq
UMK ЙХСИ

Маъруза № 6 Смета хужжатларини тузишнинг замонавий услублари
Режа:
1.Смета ҳисоб- китобларини базис- индекс услубида тузиш.
2. Локал(ички) ресурс қайтномасини тузиш.


Амалиётда смета ҳисоб-китобларни ишлаб чиқишда турли услублардан фойдаланилади. Уларга қуйидагилар кирада: ресурсли,ресурс-индекс,базис-индекс,базис- компенсация,олдинги лойиҳалар бўйича маълумотлар банки ва бошқалар.
Бу услублардан кўп фойдаланиладигани базис- индекс услубидир. Бу услубда жорий ва башоратли индекслардан фойдаланиб нархлар белгиланади . Ҳисобланган нархлар базис ва олдинги давр билан аниқланади.
Ресурсларнинг нархлар бўйича қийматини маҳаллий(локал) смета ҳисоб- китобларига киритишда меҳнат йўл - қурилиш машиналарининг иш вақти, қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар яримфабрикатлар сарфини мажбурий меъёрлаш, қурилиш ишчилари иш ҳақларини ҳисоблашга ягона таъриф тузилишини қўллаш, қурилиш материаллари. буюмлар, яримфабрикатларга ягона улгуржи нархларнинг белгилаш, қурилиш машиналаридан фойдаланишнинг смета нархларининг белгилаш, ягона транспорт тарифлари ва электр энергияга тарифларини ўрнатиш йўли билан амалга оширилади. Буни асосида локал(ички) ресурс қайдномаси тузилади.
Ресурслар харажатининг смета меъёрлари, оператив-ишлаб чиқаришни режалаштириши ва меъёрлаштиришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш меъёрлари (ЕНиР)дан шу билан фарққиладики, улар маълум бир йириклаштирилган ишлар мажмуига, ўртача технология ишларини бажаришнинг ўртача услубиёти, смета меъёрлари ишлаб чиқарилаётган пайтдаги техника тараққиётининг тавсиясини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа йўл иншоотларининг смета қийматини аниқлашда йириклаштирилган смета меъёрлардан фойдаланилади.
Йириклаштирилган смета меъёрлари (УСН) ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) ни тузиш учун фойдаланиладиган қурилиш конструкциялари ва ишлари учун элемент смета меъёрлари (ЭСН)қурилиш смета қиймати ҳисоб-китобининг тўғрилиги қўлланиладиган смета меъёрлари ва нархларининг ишончлилиги ва реаллиги бўйича аниқланади. Смета нормативларини ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш меъёрлари –қурилиш, монтаж ва қурилиш – таъмирлаш ишларининг ягона меъёрлари ва нархлари (ЕНиР), қурилишни ташкил этишнинг тежамли ва тараққийпарвар лойиҳа ечимларига асосланади.
қурилиш қийматининг йириклаштирилган кўрсатгичлар (УПСС) умумфойдаланиш автомобиль йўллари қийматини аниқлашга мўлжалланган бўлиб, ўз таркибига тўғридан-тўғри харажатлар, устама харажатлар ва режавий жамғармаларни олади. қурилиш-монтаж ишларининг қиймат кўрсаткичлари ЕРЕР нинг базис сифатида қабул қилинган биринчи ҳудудий райони учун ҳисоблаб чиқилган. қурилиш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичлари (УПСС) дан бошқа районларда фойдаланилганда тўғрилаш коэффициентлари қўлланилиши керак.
Маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланишни кўзда тутувчи, қурилиш конструкциялари ва ишлари ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР), фақат қурилишнинг маҳаллий шарт-шароитларига боғлангандан кейингина қўлланилади.
Боғлаш смета қийматининг тўғридан-тўғри харажатларини баҳолашда ҳисобга олинмаган маҳаллий материаллар, буюмлар ва конструкцияларнинг франко қурилиш майдони томонидан аввалдан калькуляция қилинган смета нархлари асосидаги смета қийматини қўшиш орқали амалга оширилади. қурилишнинг маҳаллий шароитларга боғланган ягона район бирлик қийматлари асосида вазирликлар ва идоралар бирлик қийматларнинг қуйидаги турлардаги каталогларини тузадилар:
-саноат - қурилиш зоналари ва алоҳида қишлоққурилиши районлари бўйича махсуслашмаган қурилиш учун умумтармоқбаҳолар каталоги;
-ихтисослашган қурилиш, шу жумладан линиявий қурилиш учун идораларга қарашли каталоглар;
-йирик қурилиш учун, аэродромларнинг учиш - қўниш поласалари ва автомобиль йўлларини қуриш учун уларнинг смета қийматидан қатъий назар қурилишни таъминловчи йўлларга, хўжаликлар ичидаги, қурилиш ҳудудидаги аҳоли яшаш пунктларидаги корхоналарга 3 км гача бўлган кириб-чиқиш йўллари бундан мустасно.
Хар бир смета меъёри норма, параграф, конструктив элемент ёки иш турининг номи, меъёр аниқлашган элементининг ўлчов бирлиги, меъёрида қисобга олинган қурилиш жараёни ва ишлар таркиби ҳамда сон кўрсатгичларига эга бўлган жадвалдан ташкил топган.
Элемент смета меъёрлари қурилиш ишлаб чиқаришнинг тармоқ бўйича ўртача технологик даражасини акс эттирганлиги сабабли, лойиҳа бўйича ишларни бажаришнинг ўзига хос шарт-шароитлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари (СНиП) нинг тегишли тўпламларида келтирилган тўғрилаш коэффицентлари ёрдамида қисобга олинади.
Хозирги вақтда инвесторлар ҳам ўз сметаларини таклиф қилишлари мункин. Бу вақтда пудратчилар ўзлари тузган смета маълумотлари билан солиштирилади ёки аввал қурилган объектлар-аналогларнинг қиймат тўғрисидаги маълумотлар билан таққосланади.



Download 360,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish