2.Бошланғич таълимда шахс маънавий-ахлоқий тарбияси ва китобхонликни шакллантиришниниг ўзига хос хусусиятлари
Шахснинг маънавий-ахлоқий маданиятини шакллантиришга қўйиладиган ҳозирги замон талабларини амалга ошириш муаммолари динамик характерга эга бўиб, ижтимоий тузум тараққиёти билан боғлиқдир. Бу муаммони фалсафа, этнография, этика, эстетика фанлари тадқиқ этади. Маданият- арабча сўз бўиб, у жамиятнинг ишлаб чиқариш, ижтимоий ва маънавий ҳаётида қўга киритган ютуқлари мажмуидир. Демак, маданият-инсоният фаолияти маҳсули натижаси сифатида, инсонларнинг моддий ва маънавий фаолиятлари жараёнида вужудга келади.
Маданият жамият тараққиёти даражасини характерловчи, ижтимоий-тарихий амалиёт жараёнида мужассам бўадиган тизим бўиб, шахснинг ижтимоий ва маънавий-ахлоқий мазмунини ташкил этади.
Бундан маданият шахс ва унинг фаолияти ўртасидаги ўзаро таъсирга доир қонуниятлар, шу жумладан, шахс ва жамиятнинг борлиққа бўган маънавий муносабатларининг пайдо бўиши, ривожланиши шахснинг талаби, қизиқиш хоҳишига мос равишда унинг маданий фаолиятини ташкил қилиш йўлари, маънавий маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари тизими, шахснинг маънавий-ахлоқий ривожланиши ва маънавий маданиятни шакллантириш қонуниятлари мажмуидан иборат, деган хулоса келиб чиқади.
Маданият шахс камолотига моддий (техника, ишлаб чиқариш тажрибаси, моддий бойликлар) ва маънавий (фан, адабиёт, санъат, маориф, дин, умуминсоний ва миллий маънавий-руҳий қадриятлар) жиҳатдан таъсир этади. Моддий ва маънавий маданиятни унинг маънавий маданияти таъсирисиз, инсон онги ва фаолиятидан ташқари яратилмайди. Моддий ва маънавий маданиятнинг ўзаро алоқаси ва ўзаро таъсири натижасида ақлан етук, ахлоқан яхлит шаклланган шахс таркиб топади.
Инсон бирор моддий бойлик яратар экан, аввало, унинг қурилиши, ишлаб чиқариш жараёни ва таълим-тарбиявий натижасини ўз онгида тасаввур этади, амалий аҳамиятини олдиндан кўра билади.
Шахс ташқи олам, воқеа ва ҳодисаларни ақл, идрок руҳий ҳолат, ички кайфиятлар орқали қабул қилиб олиши жараёнида маънавий маданият ташкил топади. Юксак маънавий маданиятли инсонда ватанга муҳаббат, самимий дўстлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, мустаҳкам эътиқод, иймон, нафосат, ахлоқий маданият сингари фазилатлар мужассамлашади. Унинг сифат даражаси кишиларнинг умуминсоний ва миллий қадриятларга халқнинг маънавий меросига бўган муносабатларида намоён бўади. Маънавий-ахлоқий маданиятнинг негизи ҳисобланган умуминсоний ва миллий қадриятлар шахснинг ижтимоий тузуми устқурмаларига муносабати, турли маърифий-маданий ғоялар, тушунчалар, қарашлар, тасаввурлар тизимининг маҳсулидир. Маънавий-ахлоқий маданиятнинг моҳиятини намоён этувчи объект шахс ҳисобланади.
Шахс сифатида шаклланадиган ўқувчининг маънавий камолотида ахлоқий маданиятнинг аҳамияти бениҳоя катта. Ахлоқий маданиятга ахлоқий билимлар, малака ва кўникмалар, ахлоқ қоидалари ёрдамида ўқувчининг хулқ-атвори, ҳатти-ҳаракатларини бошқариш тизимидир. Ахлоқий маданият ўқувчининг кўп қиррали фаолияти давомида шаклланиб ва такомиллашиб боради.
Ахлоқий маданиятнинг кўринишлари, унинг қирралари ва намоён бўиш шакллари хилма- хилдир. Инсонпарварлик, ҳалоллик, ташаббускорлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, эрксеварлик, фаоллик, ижодкорлик, ҳақиқатгўйлик, масъулиятлик, сахийлик, камтарлик, поклик ва шу каби қатор муҳим тушунчалар ахлоқий маданият тушунчаларидир. Бу хислатлар фаолият жараёнида маънавий маданиятнинг бошқа маданият қирралари билан биргаликда ўқувчи онги ва хулқига таъсир этади.
Маънавий-ахлоқий мазмундаги таълим-тарбия ишини ташкил этиш таълим муассасаси педагогик жамоасининг умумий ишининг таркибий қисми бўиб, уларнинг ўтказилишида мактаб раҳбарияти, касаба уюшмаси аъзолари, тажрибали мутахассис ўқитувчилар, маҳалла кенгашлари, ота-оналар қўмитаси, ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари, шунингдек, жамоат ташкилотлари, ходимлари ҳам иштирок этадилар.
Таълим муассасаларида маънавий-ахлоқий тарбияни йўга қўйишнинг қуйидаги турлари алоҳида аҳамиятга эгадир: суҳбатлар, учрашувлар, эрталиклар, ҳафталиклар, ойликлар, кўриклар, конференция, бахс-мунозара ва бошқалар.
Маънавий-ахлоқий тарбияни ташкил этишда тарбиявий тадбирлар умумий тарбиянинг ажралмас қисми сифатида таълим муассасалари фаолиятини ташкил этишда ўз ўрни ва аҳамиятига эга. Маънавий- ахлоқий тарбиянинг қамрови кенг, шу боис, уларни қандай шакл ва услубда ўтказилиши мутахассис- ўқитувчининг тажрибаси, маҳорати ҳамда ўқув муассасаси раҳбарияти, жамоасининг, фан ўқитувчиларининг ташаббусларини қўлаб-қувватлаши, уларга ташкилий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш, шу билан бирга ўқувчиларнинг истак-хоҳишлари, қизиқишлари, эҳтиёжлари ва ижтимоий фаолликларига боғлиқ. Маънавий-ахлоқий мазмундаги тадбирларни ўтказиш ушбу тарбияни ташкил этишдаги кўзланган асосий мақсадга хизмат қилмоғи керак.
Инсон табиатда дунёга келиб, жамиятга камол топар экан, шубҳасиз, тарбиянинг турли воситаларидан фойдаланади. Маънавият тарбиясидаги эътиқод тушунчасини ана шундай тарбия воситаларидан деб кўрсатиш мумкин. Бунинг сабаби ўқувчи-ёшлар кимларгадир тақлид қилгиси келади. Ўз кўнглига ўтирадиган довюрак, ўктам, меҳнатга илғор кишиларга, тарихий шахсларга, бадиий асар қаҳрамонларига эътиқод қўядилар.
Шунга кўра тарбия воситаси бўган намуна кишиларнинг ижобий (баъзан ўта салбий) ҳатти- ҳаракатлари ва ижтимоий фойдали фаолиятнинг тарбияланувчилар онги ва ҳатти-ҳаракатига кўрсатадиган таъсири деб тушунган ҳолда ўқитувчилар ўз тарбиявий режаларини бойитиб боришлари керак. Чунки ҳар бир фан ўқитувчиси доимо учта вазифани: ўқувчиларга таълим ва тарбия бериш, уларни камол топтириш вазифаларини ҳал этиши лозим бўади шу билан бирга ўқувчиларнинг тарбияси ва камолоти таълим жараёнида ҳам амалга оширилиши режалаштирилади. Мазкур режалаштирилишларда, албатта, эътиқод тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Бугунги ёшларда замонамизнинг энг машҳур (ижобий маънода) кишиларига ўхшашлик хоҳишини туғдирадиган ижобий намунанинг тарбиявий кучи ўқувчиларнинг (болаларнинг) тақлид қилишга мойиллигига асослангандир. Ёшлар, кўпинча, ота-оналарига, маълум бир ижобий ютуқларга эришган қариндошларига, ўқитувчиларига ва машҳур қаҳрамонларга тақлид қиладилар.
Турли ёшдаги болаларга тақлид қилишга мойиллик турлича бўади. Масалан, кичик ёшдаги болалар ижобий намунага ҳам, салбий намунага ҳам бабаравар тақлид қилаверади. Бунинг сабаби уларнинг турмуш тажрибасининг жуда камлиги, ирода кучининг ниҳоятда заифлиги, ҳиссиётларининг ақл- идрокидан устун туришидадир. Уларда таҳлил қилиш ва ҳаракатларга танқидий кўз билан қараб баҳо бериш хислатлари ҳали шаклланмаган бўади. Болалар улғайиб борган сари ўз теварак-атрофидаги катта ёшдаги кишиларнинг ҳатти - ҳаракатларига тобора танқидий назар билан қарайдиган бўадилар. Шу ёшдаги болалар ўз нуқтаи назарларидан тақлид қилишга арзигулик деб билган кишиларнигина ўзлари учун намуна деб биладилар ва уларга эътиқод қўядилар.
Ўқувчиларда таркиб топтириладиган маънавий-ахлоқий сифатлар ахлоқий онг билан ҳатти - ҳаракат ўртасида бирлик бўишини тақозо қилади. Бунинг маъноси шуки, ҳаққонийлиги ўқувчиларга кунма- кун уқтириб борилган ахлоқий-маънавий тушунчалар уларнинг ҳатти - ҳаракатларида ҳам, улар қатнашган жамоадаги ўзаро муносабатларда ҳам қарор топмоғи лозим.
Ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тушунчалари фақат дарс жараёнидагина эмас, балки кундалик турмушда ҳам синовлардан ўтиб шакллана боради. Шунинг учун таълим-тарбия жараёнида шундай шароит яратмоқ керакки, ўқувчилар сабот-матонат, қунт, ташаббускорлик, чидам кўрсата оладиган, қиладиган ишларнинг жамият ва ватан учун зарурлигини қалбдан тушунадиган бўсинлар.
Ўқувчиларга бериладиган билимлар мажмуи, шубҳасиз, жуда катта тарбиявий кучга эгадир.
Ўқувчиларда чинакам илмий дунёқараш асосларини яратишда, тўғри ҳукм юритиш қобилиятини тарбиялашда маънавий-ахлоқий сифатларга таяниб иш кўрилади.
Бир сўз билан айтганда, эътиқод тарбияси баркамол шахсни тарбиялашдаги асосий омиллардан бири бўиб, шахсни ҳар томонлама гармоник тарбиялашга замин яратади. Бироқ, инсонни камолга етказишда ҳар бир шахсга ўзига хос муносабатда бўиш таълим-тарбиянинг асосий тамойиллари эканлигини унутмаслигимиз лозим.
Бошланғич таълимда китобларни мустақил ўқув эҳтиёжи ва қобилиятини шакллантириш – барчанинг эътиборини жалб этадиган муаммолардан бири бўлиб, уларни ҳал этишнинг аҳамияти барча учун шубҳасиздир, ечиш йўлларини эса ихтиёрий саводли инсон ўз тажрибасидан келиб чиқиб таклиф этиши мумкиндир. Аммо буларнинг барчаси бундай ҳолатларда бўлгани каби тадқиқотчининг қийинчиликларини нафақат енгиллаштирмайди, балки қийинчиликларни янада оғирлаштиради ҳам: муаммо одатийга айланади, одатий осон бўлиб туюлади, аммо ҳал этилмаганлигича қолади. Тадқиқотчи учун ушбу “осон” одат инерциясини енгиб (жумладан, ўзининг ҳам) ечимни топиши учун ирода кучи, фикрлар жамланганлиги, баъзан эса “соғлом ақлга қарши”... - “мураккаблаштириш”га тўғри келади.
Болани китобга ўргатиш жараёни кўпгина манбаларда бир неча бор ва етарлича бир хилда ифодаланган бўлганлигида мураккаблаштириш керакми?... Икки мисолни қиёслаймиз: “Она ўғлига китоб ўқияпти. Ўғли ҳали жуда кичик. У ўзи ўқишни ўргангунигача йиллар ўтади. Аммо у онаси ҳикоя қилаётганига қандай ҳаяжон билан қулоқ солади, сеҳрли саҳифаларга қандай қизиқиш билан назар солади. Улкан мўжизали дунё унинг олдида намоён бўлади ва бола сеҳрлангандек тинглайди. Шу тариқа инсон ҳаётига китоб кириб келади...”.
Биз томонимиздан келтирилган парча И.Е.Зильберман ва В.Д.Коркиннинг “Китоб дўстлари” рисоласидан келтирилди. Рисола китобнинг ижтимоий тарғиботчилари учун мўлжалланган? Ҳикоянинг бошида эмоцияларнинг концентрацияси журналистик усули бу ерда ўринли ва агар ҳақиқат бузилмаганида: агар унда исталган ҳақиқат сингари ифодаланмаганида мақсадга мувофиқ бўлар эди. Аммо ҳақиқат бузилганлигини ким ва қаерда исботлаган? Аксинча, ҳеч қаерда, ҳатто педагогик ОТМ талабалари учун махсус ўқув қўлланмаларида нафақат инкор этилмайди, балки шубҳа ҳам туғдирмайди, балки деярли бир хил такрорланади: “Боланинг мактабдаги таълимининг биринчи йилининг иккинчи ярмидан унинг ҳаётига бадиий китоб кириб келади – деб ёзади “Болалар психологияси” ўқув қўлланмасида педагогика фанлари доктори А.А.Люблинская. – Бола уни катталар қандай ўқиётганликларини нафақат тинглайди, балки ўзи ҳам ўқий бошлайди. Ўқиш техникасидаги қийинчиликлар енгиб ўтилиши биланоқ болалар улар учун янги фаолият турига кўпроқ қизиқа бошлайдилар”. Олимнинг мазкур фикрини келтириб, муаллиф у юзаки келтириб ўтган муаммонинг мураккаблик даражасини етарли англамаётганлигини умуман назарда тутмадик.
Фикрларни қиёслаш биз учун қўлланманинг ўқувчиси – бўлажак ўқитувчи ёки бошловчи тадқиқотчи мазкур мулоҳазани қандай идрок этиши даражасини кўрсатиш учун керак эди, чунки унинг олдига ҳеч қандай саволлар қўйилмаган ва унга ҳеч қандай шубҳалар билдирилмаган, катталар ўқиб берган асарларни тинглашнинг ёки ўқиш техникасини эгаллаш натижасидаги ажралмас оқибати сифатида юзага келадиган ўқишга қизиқишни шакллантириш жараёнини соддалаштирилган идрок этиш стереотипи муаммонинг одатийлиги билан ҳосил бўлган.
Фақатгина китобшунослик ва “инсоншунослик” бўйича ишларда, масалан психиканинг ривожланиши, китоб фалсафаси муаммолари ва санъатнинг ижтимоий роли муаммоларини ўрганувчи фундаментал тадқиқотларда мазкур ҳолатда барчаси мураккаброқ эканлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи мулоҳазалар учрайди ва далиллар таъкидланади. Масалан, Л.Й.Божович ва Л.В.Благонадежина муҳаррирлиги остидаги болалар ва ўсмирларнинг мотивацион соҳаларининг эксперимантал тадқиқотларига бағишланган тўпламда: “Янги эҳтиёжнинг туғилиши автоматик равишда амалга ошмайди... Масалан, бола яхши ўқишни ўрганиб олиши, кўпгина бадиий асарларни билиши ва ўқишга ҳам, ўзининг билимларини бойитишга ҳам эҳтиёж ҳис қилмаслиги мумкинлиги”ни учратамиз. Бу психологлар томонидан таъкидланган ўзига хос ҳодисадир.
Инсоннинг китоб билан ўзаро муносабати жараёнининг мураккаблиги тўғрисидаги фикр В.Н.Ляхов томонидан янада яққол ифодаланган. “Китоб – улкан миқёсдаги ижтимоий фаолиятнинг маҳсули – деб ёзади у. – Инсоннинг китоб билан алоқаси кўп қиррали ва мураккаб.... Инсоннинг китоб билан мулоқотида онг ва онг остининг шундай чуқур қатламлари жалб этиладики, шундай мураккабликдаги алоқа ва боғлиқликлар юзага келадики, уларнинг таҳлили ҳамон фан томонидан ўрганилмаган”.
Китобга муҳаббат ва мустақил ўқишга қизиқишнинг моҳияти тўғрисидаги зиддиятли фикрларни қиёслашни эрта ва энг сўнгги тадқиқотларга мурожаат этиб давом эттириш ҳам мумкин, аммо улар китобни инсон ҳаётига киритиш муаммоси ўрганилаётганида барчаси қанчалик “осон” ва барчаси қанчалик “мураккаб” эканлиги тўғрисидаги хулоса учун мавжуд асосга ҳеч нима қўшимча қилмайди.
Шу билан бирга, аввал таъкидланганидек, осонлик иллюзиялидир, бўлмаса муаммо мавжуд бўлмас эди. Мураккаблик эса, бизнинг нуқтаи назаримиздан, замонавий фан “инсонни ўрганишнинг барча мумкин бўлган жиҳатларини қамраб олувчи..., аммо шубҳасиз уни яратиш йўлида бўлган” ҳали ягона ва умумий назарияга эга эмаслиги билан тушунтирилади.
Албатта, педагогика инсонни (жумладан, болани) умуман тарбия предмети сифатида ўрганади, аммо унинг асосий мақсадини амалга оширишнинг имкониятлари ҳали етарли кузатилмаган: ҳар бир маълум вазиятда – фаолияти нафақат ўрганилиши, баҳоланиши, қайта ўзгартирилиши керак бўлган объектларга, балки ўзига ҳам ва ўзи кабилар билан оптимал мулоқотга йўналтирилган шахсни, индивидуалликни шакллантиради.
Ижтимоий мавжудот сифатида инсон хулқини тартибга солувчи, боланинг фаолияти бошқаришга имкон берувчи тузилма, механизм ва омилларни белгиловчи қонуниятлар кўпинча ҳамон педагогикадан ташқарида - психология ва физиология, биофизика, биохимия ва хулқ-атвор генетикаси каби фанлар соҳасида қолмоқда ҳамда бу қатор ҳолларда педагогларни илмий далилар ва исботларга эмас, балки болалар таълими ва тарбиясини эмпирик даражада, интуитив тахминларга таяниб қуришга мажбур этади. Бундан “бола-китоб- жамият” муаммосини ўрганишдаги қўшимча қийинчиликларни туғдиради.
Ўқувчиларда мустақил китобхонликни шакллантиришга бағишланган тадқиқотда китоб бизни “ижтимоий инсон”ни тарбиялаш ва ўз-ўзини тарбиялаш воситаси сифатида қизиқтиради, чунки у маълумотга эга китобхонга сўз санъати орқали психикаси ва инсонлар хулқининг нозик нюансларини очади ҳамда шу тариқа бошқа инсонлар ҳамда ўз-ўзининг ҳақиқий қадриятини англайди.
Аммо мазкур қуролни эгаллаш учун, ўқув педагогнинг раҳбарлигида унинг мазкур сифатида ўрганиши, уни китобхонга айнан ўзи сингари китобхон билан танланган мулоқот қилиш чексиз тўсиқсиз имкониятини очувчи алоҳида фаолият объкти сифатида ўзлаштириши керак. Демак, етти ёшдаги бола – бу индивидуал шахс бўлганлиги сабабли, китобларни мулоқот воситаси сифатида ўрганиш, инсоният томонидан тарихий тараққиёт жараёнида тўпланган тажрибага эга бўлиш имконияти сифатида китобхонлик фаолиятини ўзлаштириш, мазкур фаолиятни интеллектуал қобилиятга айлантириш ва мулоқотнинг танловга асосланганлиги мақсадида китобга эҳтиёжни шакллантириш – буларнинг барчаси таълим билан белгиланган ва бизни қизиқтирувчи мустақил китобхонлик сифатини шакллантирувчи китобхонлик тайёргарлигининг поғоналаридир. Аммо улар бунинг якуний натижаларими ва агар уларнинг ташкилий компонентлари ҳисобланса, улар бир-бири билан қандай боғланган?
Мазкур саволларга жавоб бериш учун, биз маълумотли ёки малакали катта китобхонни тавсифловчи ва биз тадқиқотнинг мақсад ҳамда вазифаларидан келиб чиқиб андоза сифатида қабул қилишимиз ва тўғри деб ҳисоблашимиз мумкин бўлган китобхонлик фаолияти жараёнини моделлаштириш методига мурожаат этдик.
Тўғри китобхонлик фаолияти моделини тасаввур қилиш ва таҳлил қилишдан аввал, биз моделлаштириш методи 60-йиллар бошланғич таълими педагогик муаммоларини ўрганиш учун бироз одатий бўлмаганлиги ҳолатида мураккаб жараёнлар ва ҳодисаларни тадқиқ этиш учун фанда (жумладан, табиатшуносликда) кўп йиллардан бери қўлланилишини таъкидлаб ўтамиз, шунинг учун ҳам замонавий тадқиқотчи турли моделлар мажмуига ва моделлаштиришнинг назарий-билишга оид ҳамда методологик функцияларини тушунтиришларига эга бўлади.
Шахсни ўрганиш билан боғлиқ жараёнларни ўрганиш учун, айниқса “ташқи ва ички фаолият бир хил умумий тузилмага эга бўлганлиги” ва замонавий психология фанининг муҳим кашфиётларидан бири, шундан иборатлиги сабабли кўпроқ фикрлаш моделлари мос бўлиб, уларни яратишнинг асоси сифатида ҳиссий-ифодали намуналар хизмат қилиши билан модель модель “образли” деб номланиши мумкин.
Мутахассисларнинг фикрларига кўра, “образли ёки хаёлий модел”ни нафақат билишнинг махсус воситаси сифатида, балки илмий-тадқиқот эвристик фикрлашнинг ўзига хос шакли сифати ҳам қараш мумкин бўлиб, бизнинг тадқиқотимиз мақсадлари учун бу жуда муҳим эди, чунки бизга ўрганилаётган ҳодисани янги жиҳатда кўриб зарур эди.
Мустақил таълим масалалари бўйича ишларни, шунингдек ўз таъкидлашларига кўра ҳаётларида китоб аҳамиятли роль ўйнаган ва ҳозирда ҳам муҳим роль ўйнайдиган инсонлар биографияларини таҳлил қилиб, олинган маълумотларни турли ёшдаги китобхонларнинг (кичик ўқувчилар, ўсмирлар, талабалар) хулқларини бевосита кузатишлар маълумотлари ва ўз-ўзини кузатиш маълумотлари билан қиёслаб, бизни қизиқтирувчи ҳодисада 3 та компонент: китобга мурожаат этишнинг шахсий мазмуни, мақсадга установка билан китобларни кўриб чиқиш одати ва қобилияти ва ўқилганнинг мазмунини тўлақонли ўзлаштириш аҳамиятли роль ўйнаши тўғрисидаги хулосага келдик.
Мазкур компонентлардан ҳар бири махсус билим, кўникма ва малакаларнинг мураккаб тизим остини ифодалашини тушунамиз, аммо тадқиқотнинг биринчи босқичида бизни тизим остилардан кўра кўпроқ, уларнинг китобхон фаолияти тизимидаги роли ва ўзаро алоқадорлиги қизиқтирди. Мазкур ўзаро алоқадорликни аниқлаш уларнинг ўзаро ҳамкорлигини ва тизимнинг ички ва ташқи ишлашининг ҳаққонийлигини тасдиқлаши мумкин.
Ўз ичига санаб ўтилган 3 та компонентни киритувчи, малакали катта китобхон фаолиятининг умумлашган ҳиссий-кўргазмали образи сифатидаги тизим модели, уни конструкциялашдан сўнг ўзига хос идеал тузилмани ифодалади. Биз учун унинг фарқли хусусияти китобхонлик фаолияти учун мазкур тузилманинг ихтиёрий компонетларидан бири бошланғич ҳисобланиши мумкинлиги бўлди, аммо компонентлар ўртасидаги алоқалар ва боғлиқликлар фақат қатъий белгиланган изчилликда юзага келди.
Моделдаги компонентларнинг миқдорига мос равишда “бошланиш”, алоқадорлик ва боғлиқликларнинг 3 варианти ўрганилди.
Биринчи вариант. Ўқитувчида китобга мурожаат этишнинг қатъий белгиланган аниқ, унинг учун яқин мақсади мавжуд (илмий ёки амалий). Мазкур ҳолатда “ўқишнинг шахсий мазмуни” компоненти бошланғич сифатида хизмат қилади ва боғлиқликларнинг қуйидаги бўғинини акс эттиради: ўқиш мақсадидан – китоблар оламига кириш, бунда кўриб чиқиш йўли билан мақсадга кўпроқ жавоб берадиган (умуман ёки мазкур ҳолатда – уйда, таълим муассасасида, кутубхонада, экспедицияда) китоб танланади, сўнгра китоб мазмунида, агар мақсад ҳақиқатда китобхоннинг мулоқотга эҳтиёжини ифодаласа, китоб танлови эса ҳақиқатда мақсадга мувофиқ бўлса, унда китобхоннинг келгуси фаолияти фақатгина китобни ўқиш сифатига боғлиқ бўлади.
Керакли китобнинг мазмунига мос уни ўқиш китобхоннинг онгида шубҳасиз таассурот, қизиқиш уйғотади, навбатдаги эҳтиёжларни юзага келтиради, иродани бирор-бир янги мақсадларга эришишга ундайди, уларни амалга ошириш учун эса яна умуминсоний фаолиятнинг фазовий-вақт майданидан кўп қиррали маълумотлар олами. Яъни китоблар олами билан мулоқотга чиқиш керак бўлади. Шу тариқа, китобхонлик фаолияти доираси юзага келади, тизим эса ўз-ўзини ҳаракатга келтириш шаклини қабул қилиб қайтадан ишлай бошлайди. Моделнинг шартли белгилар:тизимнинг дастлабки алоқалари, бевосита алоқалар, қайта алоқалардан иборат.
Китобхон китобни кўриб чиқишга бирор-бир яққол шахсий мақсадсиз мурожаат этди, аммо бу ҳолатда фаолиятнинг дастлабки компоненти сифатида хизмат қиладиган китобларни малакали кўриб чиқиш жараёнида қандайдир китоб уни қизиқтиради, бирор-нимани билиб олиш ёки эсга тушириш, ёки бошдан кечириш, ёки қайтадан текшириш истагини уйғотди ва ҳ.к.
Юзага келган мақсад таъсири остида ҳаракат қилиб, китобхон китобни ўқиш усулини танлайди, ўқишни амалга оширади ва китобдаги ифодаланган “бегона” тажрибани ўзлаштириб, ёки воқеликни амалий қайта қуриш учун куч-қувватни ҳис қилади, ёки кўнгли тўлмаслик, қониқмаслик, норозилик ҳиссини ҳис қилади, икки ҳолатда ҳам инсоният томонидан тўпланган тажрибага мурожаат этиб, ўз фикрини тасдиқлаш, билимини чуқурлаштиришга интилиш унда йўқолмайди, балки мустаҳкамланади. Бунда китобхон мақсадни аниқлаштириб, яна керакли китобларни излашга бошлайди, чунки олам билан мулоқот қилиш ва уни ижодий билиш жараёни чексиздир.
Ўқиш учун китоб ва ўқиш мақсади кимдир бошқа инсон томонидан белгиланган (ўқув, илмий ёки амалий заруратга кўра). Ўқилганнинг мазмунини ўзлаштириб, китобхон ўқишни давом эттириш эҳтиёжини ҳис қилиши мумкин (мақсадга кўра, мавзу бўйича ва ҳ.к.), ёки (жуда муҳими!) агар “мажбуриятга кўра” китобни ўқиш жараёнида у ҳеч қандай шахсий мазмунни топмаса, бундай эҳтиёжни ҳис қилмаслиги ҳам мумкин. Биринчи ҳолатда китобхонлик фаолияти тўхтаб қолмайди, балки аксинча шахсий мазмунга эга бўлиб, китобхон кимдир томонидан белгиланган, китоб ўқиш жараёнида юзага келган ўз эҳтиёжларига мос ўзгартирган ёки ассоциациялар асосида илгари сурилади. Иккинчи ҳолатда, агар китобхонни белгиланган китобни ўқишга ундайдиган мотив, китобхон кўз олдида алоҳида шахсий мазмун эгалламаганлиги сабабли ўқиш давомида йўқолса, фаолият ўқилганнинг мазмунини ўзлаштириш билан якунланади. Бошқача айтганда, мазкур ҳолатда бошланғич сифатида хизмат қилган компонент тадқиқ этилаётган шахсий китобхонлик фаолияти тизимида бир вақтнинг ўзида якуний ҳам бўлади.
Шунга кўра, мустақил китобхонлик фаолияти тизимининг ишлаши учун шароит юзага келмайди. “Айлана” ҳосил бўлмайди, эҳтиёжнинг унга жавоб берувчи предмет билан “учрашуви” натижасида у илк бор фаолиятни йўналтириш ва бошқаришга қобилиятли бўлади.
Эҳтиёжнинг предмет билан учрашуви фавқулоддаги ҳаракат, эҳтиёжни предметлаштириш ҳаракати – уни атрофдаги оламдан эгалланадиган мазмун билан “тўлдириш”дир. Бу эса эҳтиёжни психологик даражага кўчиради.
Моделнинг ташқи ва ички ишлашининг фақатгина китобхоннинг шахсий тайёргарлигига яққол объектив боғлиқлиги, бизда модель тадқиқ этилаётган жараёнга мос равишда қурилганлиги, унинг барча компонентлари ва алоқалари китобни танлаш ва ўқишда китобхоннинг мустақиллигини амалга ошириш учун бутунлай зарурийлиги ҳамда улар ўқувчиларда мустақил китобхонликни шакллантириш жараёнини моделлаштиришда намуна сифатида олиниши мумкинлигига ишонч ҳосил қилди.
Аслида, малакали китобхоннинг мустақил китобхонлик фаолияти амалиётида “китобларни кўриб чиқиш” компоненти, агар унинг ўқиш у ёки бу мақсадларига мос бўлган китоблар доираси у томонидан яхши ўзлаштирилган бўлса тушиб қолиши мумкин.
Мазкур ҳолатда китоблар билан жисмоний фаолият фикрлаш фаолияти билан алмашади ва “китобларни кўриб чиқиш” компоненти китобхон ўзи учун керакли китобни танлаш учун унинг учун зарур бўлган маълумотни оладиган “маълумотлар банки” ёки ўзига хос “мантиқий қоп” сифатида хизмат қилади. Аммо етарлича малакали китобхон “мантиқий қоп” мазмунини одатий йўл билан узоқ вақт мустаҳкамлаш ва янгилашсиз юра олмайди, акс ҳолда компетентликнинг заифлашиши юз беради. Шу тариқа, моделдан келиб чиққан ҳолда тўғри китобхонлик фаолияти тизимининг ишлашининг узлуксизлигининг табиий тартибга солувчиси фақатгина китобхоннинг кенг доирадаги китобларни ўзлаштириши – китобларни чуқур ёки ҳатто юзаки билиши бўлиши мумкин.
Тўғри китобхонлик фаолияти моделининг мантиқий таҳлилидан келиб чиқадиган хулосаларга кўра, агар бир томондан, мустақил китобхонликни шакллантиришга установкани, бошқа томондан эса 1-синфда китоб ўқиш мақсади кимдир бошқа томонидан белгиланиши ҳолатини инобатга олганда китобхон-ўқувчиларнинг ўқишларини қандай қуриш кераклиги тўғрисидаги масалани ечишда фаразли ечимни илгари суриш учун ҳақиқий шароитлар юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |