Режа: Бир фазали трансформаторлар. Трансформаторларнинг тузилиши. Трансформаторларнинг салт ишлаш режими. Трансформаторларнинг қисқа туташув режими. Трансформаторларнинг юклама режими. Трансформаторнинг фойдали иш коэффициенти


Трансформаторнинг қисқа туташув иш режими



Download 119,38 Kb.
bet4/5
Sana02.06.2023
Hajmi119,38 Kb.
#948346
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 MARUZA Transformatorlar Tuzilishi va ishlash principi Transformatorning

Трансформаторнинг қисқа туташув иш режими. Қисқа туташув режимида бирламчи чўлғам тармоққа уланади, иккиламчи чўлғам эса қисқа туташтирилади. Ишлатиш шароитларида қисқа туташув авария режими ҳисобланади ва чўлғамлар токлари катта қийматларга ортиб кетади. Бунда чўлғамлар кучли қизийди ва уларни деформациялайдиган катта механик кучлар таъсир қилади.
Лекин, ҳар қандай юкламада трансформатор параметрларини аниқлаш учун қисқа туташув тажрибаси ўтказилади. Бу тажрибада иккиламчи чўлғам қисқа туташтирилади, бирламчи чўлғамга эса пасайтирилган Uk кучланиш берилади. Бу кучланиш қисқа туташув кучланиши дейилади ва номиналдан фоизларда ўлчанади, яъни
, (2.25)

Стандарт бўйича қисқа тутушув кучланиши номинал кучланишнинг 5,5....10.5 фоизини ташкил қилади. Uk қиймат жуда кичик бўлганлиги сабабли I0 магнитловчи ток ва мос равишда Ф0 магнит оқими сезиларсиз бўлади, яъни I0k»0 бўлади, бунда бирламчи чўлғамнинг магнитловчи кучи иккиламчи чўлғамнинг магнитловчи кучини компенсациялаш учун сарф бўлади. Магнитловчи токни ҳисобга олинмаса (яъни I0k=0), у ҳолда магнит мувозанат тенгламаси İ1∙W12∙W2=0 кўринишга эга бўлади ва агар трансформаторни келтирилган деб ҳисобланса, у ҳолда İ1= –İ2 бўлади. Иккиламчи чўлғамнинг мувозанат тенгламаси қуйидаги кўринишга эга бўлади:




(2.26)
яъни
, (2.27)

Иккиламчи чўлғамдан оқиб ўтадиган İ'2, ток Ė'2 вектордан y бурчакка ортда қолади, у қуйидаги шартдан аниқланади:




(2.28)
Трансформаторнинг қисқа туташув режимидаги вектор диаграммасини қуриш мумкин (2.10-расм).
Абциссалар ўқига Фmқт қўямиз, ундан Ė1=Ė′2 векторлар 900 га ортда қолади, Е'2 вектордан эса İ'2 вектор y бурчакка ортда қолади, бинобарин


(2.29)

2.10-расм. Трансформаторнинг қисқа туташув режимидаги вектор диаграммаси


Қисқа тутушув режимида ишлаётган трансформаторнинг эквивалент схемасини қуриш учун (2.29) ифодадан фойдаланилади.




, (2.30)
у ҳолда
(2.31)

I0=0 бўлганлиги сабабли, z0=¥, zн=0, у ҳолда эквивалент схемаси 2.11-расмда кўрсатилган кўринишда бўлади.


2.11-расм. Трансформаторнинг қисқа туташув режимидаги эквивалент схемаси


Трансформаторнинг қисқа туташув қаршилиги zk=r1+j×x1+r2+j×x2, бундан қисқа туташувда трансформатор қаршилигининг актив ва реактив қаршиликларини аниқланади:


.

Бу қаршиликлар трансформатор чўлғамларидаги йўқотишларни аниқлайди ва трансформатор мис чўлғамларидаги Рм йўқотишлар дейилади, чунки қисқа туташувда I1 ва I2 номинал токлар оқиб ўтади, трансформаторнинг бутун қуввати чўлғамларнинг қизишига сарф бўлади, I0=0, Ф0=0 бўлади, яъни пўлат ўзакдаги йўқотишлар нолга тенг бўлади.




Download 119,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish