3. Пойдеворларнинг конструктив ечимлари
Тасмасимон пойдеворлар фақатгина юк кўтарувчи конструкция бўлиб қолмасдан, кўп ҳолда ёртўланинг ҳимоя девори бўлиб ҳам хизмат қилади. 8.5-расмда тасмасимон пойдеворларнинг ертўласиз ва ертўлали вариантларда режадаги ва қирқимдаги кўринишлари ва ҳамма элементлари кўрсатилган .
8.5 - расм. Тасмасимон пойдеворлар:
а) - ертўлалик бинонинг йиғма бетон блоклардан тайёрланган тасмасимон пойдеворининг режаси ва қирқими; б, в - яхлит ва бўшлиқли блоклардан тайёрланган ертўласиз вариантлари; г, д, е - пойдевор таглиги минимал, оддий ва максимал кенгайтирилган бикр пойдевор конструкциялари; ж -ассиметрик пойдевор; и- пойдеворни бир ўрнатиш чуқурлигидан иккинчи ўрнатиш чуқурлигига ўтиши; к, л, м - тасмасимон пойдеворларнинг монолит бетондан, бутебетондан ва табиий тошдан тайёрланган вариантлари;
1- ертўланинг девор блоклари; 2- ертўланинг бўшлиқли девор блоклари;
3- пойдевор таглиги; 4- деворлар; 5- оралиқ том; 6-ертўла поли; 7-ташқи девор атрофи тўшамаси; 8- бетон пойдевор; 9- бутобетон пойдевор;
10- табиий тошдан тайёрланган пойдевор; 11- биринчи қават поли
Устунсимон пойдеворлар колонналар остига ўрнатилади. Йиғма бетондан қилинган алоҳида турувчи пойдеворлар заводлар ишлаб чиқилган элементлар ёрдамида лойиҳаланади (8.7-расм).
8.7-расм. Устунсимон пойдеворлар.а- режа; б- қирқимлар: 1- пойдевор; 2- пойпеш (цокол) панели; 3- ригель; 4- девор панели; 5- колонна; 6- том конструкцияси; в- пойдеворларнинг йиғма бетон элементлари: 1- колонна; 2- стакан; 3- колонна ости пойдевор элементи; 4- траверслар; 5-пойдевор таглиги; г- алоҳида турувчи (устунсимон) пойдеворлар вариантлари: 1- бетонли; 2- бутобетонли; 3- табиий тошли (буто); 4- ёғочли; д- кам қаватли биноларнинг устунсимон пойдеворлари (умумий кўриниши, режа, қирқим): 1- устун; 2- пойдевор тўсини; 3- девор
8.8-расм. Яхлит пойдевор плиталари:
а- қовурғасиз; б- қовурғалари пастга қаратилган;
в- қовурғалари тепага қаратилган;
г- қутисимон
Қозиқсимон пойдеворларнинг асосий элементлари бўлиб, қозиқнинг ўзи, бош қисми ва ростверклар хизмат қилади. Қозиқлар-темирбетон, бетон, камроқ ҳолатларда ёғоч ёки метал стерженлар кўринишида бўлиб, улар грунтга уриш ёки вибрация усулида, пармалаш йўли билан, ёки пармаланган скважиналарни ўрнида бетонлаш усулларида грунтга ўрнатилади
8.9-расм. Қозиқсимон пойдеворлар.
а- режа ва қирқимлар; б- грунтга нисбатан қозиқ кўринишлари-мустаҳкам грунтга таянадиган устун-қозиқ ва ишқаланиш ҳисобига ишлайдиган осма-қозиқ; в- қозиқсимон пойдеворнинг элементлари: 1- ростверк; 2- бош қисми;
3- қозиқлар; г- қозиқ кўринишлари: 1,2,3,4- уриб киритиладиган, бетон ва темирбетон қозиқлар - квадрат, айлана, яхлит ва бўшлиқли шаклларда; 5,6- оддий ва бошмоғи кенгайтирилган қўйиладиган қозиқлар; 7,8- камуфлетли;
9- бошмоғи шарнирли очиладиган; 10- призматик қозиқ; 11-қобиқсимон қозиқ; 12- кенг скважинадаги қозиқ (атрофи тўлдириладиган); 13- ёғоч қозиқ; 14- винтли қозиқ; д- қозиқлар жойлашуви: қозиқлар қатори, қозиқлар бутаси, қозиқлар майдони; е-қозиқсимон пойдеворнинг ростверксиз варианти: 1- қозиқ; 2- бош қисми; 3- пойпеш панели; 4- оралиқ том; 5- колонна; 6- ригель
8.6-расм. Йиғма бетон ва темирбетон пойдеворлар.
а-бўш грунтларда ўрнатиладиган пойдевор конструкциялари; б- кам юкларда ва мустаҳкам грунтларда пойдевор блокларини териш; в,г-йирик панелли биноларнинг пойдеворлари; д-йиғма бетон пойдеворларнинг элементлари; е, ж- панелли пойдеворларнинг элементлари
Do'stlaringiz bilan baham: |