Режа: Архив ҳуқуқи предмети мақсад ва вазифалари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг архив иши соҳасидаги қабул қилинган қарорлари



Download 34,54 Kb.
bet2/9
Sana12.04.2022
Hajmi34,54 Kb.
#544720
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8-мавзу

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг архив иши соҳасидаги қабул қилинган қарорлари

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йлларида архив соҳасига оид қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар таркибида қонуности ҳужжатлари архившуносликни такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Бундай ҳужжатлар қаторида қуйидагиларни қайд этиш лозим: “Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” Ўз Р ВМ 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори, “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” ЎзР ВМ 1999 йил 20 мартдаги 140-сон қарори, “Ўзбекистон Республикасида архив иши бошқарувини такомиллаштириш тўғрисида” Ўз Р ВМ 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарори, “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида” Ўз Р ВМ 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори, “Архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини тузиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” Ўз Р ВМ ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директорининг буйруғи ва б.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада ривожлантириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги № УП-3358 “Республика давлат бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига асосан, архив ишларини бошқариш органларини фаолиятини самарадорлигини ошириш мақсадида ва архивларни моддий техника базаларини мустахкамлаш ва ривожлантириш учун Вазирлар Махкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Бош Архив бошқармасини (Ўзбошархивни) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Ўзархив” Агентлигига айлантириш (келгусида “Ўзархив” Агентлиги).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Ўзархив Агентлигини асосий вазифаларини аниқлаш:
-архив иши ва иш юритиш сохасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;
-архив иши сохасида қонунчиликни сақлаш ва уни амалда қўллашни таъминлаш, назоратни амалга ошириш.
-Ўзбекистон Миллий Архив фонди хужжатларини шакллантиришни, сақлашни, давлат хисобини олиб боришни таъминлаш;
-Республика давлат архивларини бошқаришни уларни фаолиятини таъминлаш;
-Республика архив ишини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
-архившунослик ва археография сохасидаги услубий ва илмий ишларни ташкил қилишни, илмий изланишлар натижаларини Республика архив ташкилотлари фаолиятига тадбиқ қилиш;
-архив иши сохасидаги илғор тажрибаларни, шунингдек халқаро тажрибаларни ўрганиш ва ташкил қилиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Ўзархив” Агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Бош архив бошқармасини хуқуқ ва мажбуриятларида давомчиси қилиб белгилансин.
4. Тасдиқлансин:
Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Ўзархив” Агентлигини ташкилий тузилиши ва унинг Марказий Аппарати тузилишини 10 кишидан иборат, шунингдек 1-2 иловага мувофиқ бошқарув персоналини 9 киши қилиб белгилансин.
3-иловага мувофиқ архив иши бўйича худудий бошқармаларни тузилишини;
4-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Ўзархив” Агентлиги тўғрисидаги қоидани.
“Ўзархив” Агентлиги бош директорига белгиланган персонал миқдори ва мехнатга хақ тўлаш фонди доирасида Марказий Аппарат тузилишига ўзгартиришлар киритиш хуқуқини бериш.

  1. “Ўзархив” Агентлиги бош директорни битта ўринбосарини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланадиган 5 кишидан иборат коллегия ташкил қилишга рухсат бериш. “Ўзархив” Агентлигини бош директори статуси Вазирни биринчи ўринбосари статусига, бош директор ўринбосарини эса Вазир ўринбосари статусига тенглаштирилсин.

  2. Архив иши бўйича худудий бошқармалар бошлиқлари “Ўзархив” Агентлиги бош директори томонидан Вазирлар Махкамаси, вилоят Хокимлари ва Тошкент шахар Хокими билан келишилган холда ўз вазифасига тайинланади ва озод қилинади.

  3. “Ўзархив” Агентлигининг Марказий Аппарати ва худудий органлари харажатларини молиялаш давлат бюджетидан ва мавжуд қонунчиликка зид келмайдиган бошқа манбалардан таъминлансин.

  4. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигига Республика бюджетини йиллик миқдорини шаклланишда “Ўзархив” Агентлигини ва унинг худудий органларини моддий ва моддий техник базасини мустахкамлаш учун маблағлар ажратишни хисобга олиш;

-“Ўзархив” Агентлигининг Марказий Аппаратига иккита енгил машина учун моддий таъминоти учун лимитни сақлаб туриш.
9. “Ўзархив” Агентлигига бир ой муддат ичида архив ишлари бўйича тегишли худудий органларини қайта ташкил қилиш ва улар тўғрисида кўрсатмани тасдиқлаш.
10. Ўзбекистон Ахборот ва нашр Агентлигига “Ўзархив” Агентлигини Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат Архиви кутубхонаси учун даврий, тарихий нашрларни оладиган ташкилотлар қаторига киритилсин.
11. Олий ва ўрта-махсус таълим Вазирлигига, ўрта-махсус профессионал таълим Марказига:
-“Ўзархив” Агентлиги тизимидаги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва ташкилотлар билан шартнома асосида архив сохасида олий ва ўрта-махсус мутахассисларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни, малакасини оширишни амалга ошириш;
-архив иши бўйича юқори малакали ўқитувчилар билан таъминлаш, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, олий маълумотли ва ўрта-махсус маълумотли кадрларни малакасини ошириш;
-Ўзбекистон Ахборот ва нашр Агентлиги билан биргаликда зарурий дарсликлар, ўқув дастурлари ва “Архившунослик” курси бўйича услубий қўлланмалар билан таъминлаш.
12. “Ўзархив” Агентлигининг Марказий Аппаратини Тошкент шахри Чилонзор кўчаси 2 уйга жойлаштириш.
13. Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги “Архив иши меъёрий хужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги № 482 сонли қарорни № 3 иловаси ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
14. Адлия Вазирлигига “Ўзархив” Агентлиги ва манфаатдор вазирликлар, ташкилотлар бирга бир ой мобайнида Вазирлар Махкамасига ушбу қарордан келиб чиққан холда мавжуд қонунчиликка оид қўшимчалар ва ўзгартиришлар тўғрисида таклифлар бериш.
15. Ушбу қарорни бажариш Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари А.А. Азизхўжаевга юклансин.
Вазирлар Махкамаси Раиси И.Каримов
2004 йил 3 феврал
№ 49
Тошкент шахри.
Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 3 февралдаги “Ўзархив” Агентлигини ташкилий тузилиши тўғрисидаги Қарорига илова № 1.
Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 3 февралдаги “Ўзархив” Агентлигининг Марказий Аппаратини тузилиши тўғрисидаги Қарорига илова № 2.
Штатларнинг умумий сони 10 та, шундан 9 таси бошқарув персонали.
Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 3 февралдаги архив иши бўйича худудий бошқармаларни тузилиши тўғрисидаги № 49-Қарорига № 3-илова.
Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 3 февралдаги № 49-қарорига № 4-илова.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Download 34,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish