Режа: Ҳаракатларга ўргатиш жараёнини


Ҳаракат кўникмалари ва малакалари



Download 25,11 Kb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi25,11 Kb.
#155527
1   2   3
Bog'liq
11 ҲАРАКАТЛАРГА ЎРГАТИШ ЖАРАЁНИНИ АСОСЛАРИ

Ҳаракат кўникмалари ва малакалари.Машқларни ҳаракат кўникмаси ва ҳаракат малакаси бўлган тақдирдагина бажариш мумкин. Бу кўникма ва малакалар ҳаракатларни бажаришнинг муайян усулларини ифода этади.
Ҳаракат кўникмалари. Кишида ҳаракат тажрибаси ва билимлари тўпланиб, жисмоний жиҳатдан зарур даражада ривож топгач, кишида бирор бир ҳаракат вазифаси ҳал қилиш имконияти яратилади. Бирор ҳаракат фаолиятида Қатнашишни амалга ошириш учун киши илгари ҳосил қилган кўникмалар ва малакалардан жисмоний ва маънавий иродавий сифатларда ижодий фойдалана олади. Кейинчалик эса, янги илгари таниш бўлмаган ҳаракат фаолиятини бажаришга имкон яртади. Бунда ҳамиша бутун фаолият давомида маълум даражада ақлий меҳнат билан иш кўриш талаб қилинади.
Билим ва тажрибалар асосида эгалланган ҳаракат кўникмалари - яъни ҳаракат фаолияти жараёнида ҳаракатларни онгли равишда автоматлашмаган ҳолда бошқариш қобилиятидир. Жисмоний тарбия жараёнида 2 хил кўринишда бўлган ҳаракат кўникмалари: а) яхлит ҳаракат фаолиятини амалга ошира олиш. б) ҳар хил мураккабликда - бўлган алоҳида ҳаракатларини бажара олиш кўникмалари ҳосил қилинади.
А.)Биринчи кўринишдаги кўникма мураккаб, ўзгарувчан шароитларда тўсатдан бўладиган вазифаларни ҳал қилиш зарурлиги билан боғлиқдир. Бундай ҳаракат фаолияти ҳар доим онгли равишда бажарилади, лекин автоматлашмаган равишда бажарилади ва стандарт характерда бўла олмайди. Бу кўникмалар умумий малакага айланмайди. Ўрганилган ҳаракат ва жисмоний сифатларни чаққон ва ижодий равишда қўлланиш бу ҳар хил кўникмаларга хос хусусият бўлиб қолади.
Б) Алоҳида ҳаракатларни бажара олиш кўникмалари, одатда малака ҳосил қилишга олиб келади. Ўрганиш жараёнида бу кўникмалар ҳаракат техникасини дастлабки умумий тарзда эгаллашдан тортиб, мукаммал равишда эгаллагунга қадар ривожланади. Оддий ёки мураккаб ҳаракатларни бажара олиш қобилияти бу ҳаракатларни бажариш учун бутун ҳаракат актини, бажариш диққатини тўла талаб қилмагунга қадар кўникма доираси бўлади.
Ҳаракат малакалари - Ҳаракат машқларини кўп мартаба стереотип тарзда такрорлаш малака ҳосил қилишга олиб келади. ҳаракат малакаси - бу бир бутун ҳаракат вақтида ҳаракатларни автоматлашган усулида олиб боришга айтилади.
Ҳаракат акти стереотип равишда такрорланаверса, унинг бажарилишини аста секин одатга айланиб қолади; ҳаракат актининг бирор бир қисми қандай бажарилиш устида тобора камроқ фикр юритилади; етарли даражада ўйлаб, синаб кўрилган ва одат бўлиб қолган ҳаракатларга фикрни қаратишга эндиликда зарурият қолмайди ва аста-секин ҳаракат автоматлашиб боради. Шундай қилиб кўникма рефлектори ҳаракат актлари тизими билан мустаҳкамланган малакага айланади. Автоматлашган ҳолат малаканинг асосий хусусиятларидир. Автоматлашиш билан умуман ҳаракат актини онгли равишда бажаришга чек қўйилмайди, лекин ҳар бир алоҳида ҳаракатни бажаришга онгнинг иштирокига ихтиёж қолмайди.
Малака ҳосил бўлиш даврида онг йўқ бўлиб кетмайди, балки ўз ролини алмаштиради - Малаканинг ҳосил бўлиши жараёнида алоҳида ҳаракатларнинг автоматлашиши билан бирга бу ҳаракатлар тузилишининг нисбатан доимий фазовийлиги, вақтлилиги ва кучлилиги билан бир бутун актга ҳаракатларга бирлашиш юзага келади. Бу ҳаракатларнинг енгил, ритмик, тежамли бўлишини таъминлайди. Малака ўсишининг энг юқори босқичида сузишда "сувни ҳис этишда» ўйинда "ўйинни ҳис этиш", коньки билан фигурали учишда "белни ҳис этиш» сингари ихтисослашган соҳага хос тасаввурлар пайдо бўлади.
Ҳаракат малакасининг барқарорлигини ҳаражат амалининг ўзгарувчанлигини ажратиб бўлмайди. Малаканинг мустахкамланиб бориши билан ҳаракат актини унинг техникаси асосини сақлаган ҳолда ҳар хил вариантини кўриш имконияти пайдо бўлади.
(Масалан: гимнаст турникда кўтарилиш машқини ҳар хил ҳолда бажара олади, чангичилар ва югирувчилар жойнинг рельефига мувофиқ ҳолда югириш техникасини ҳам бошлаш ва тугаллаш осон бўлиб қолади ва бу ўзгарилган ҳаракатни бошқа ҳаракатлар билан қўшиб бажаришга имкон беради самарали ҳаракат қилиш имконияти кенгаяди. Бу ўзгарувчанликка ҳаракат актининг тайёрланиш, тўлдириш ва якунлаш вазифалар натижасида эришилади.

Download 25,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish