11 ҲАРАКАТЛАРГА ЎРГАТИШ ЖАРАЁНИНИ АСОСЛАРИ.
Режа:
Ҳаракатларга ўргатиш жараёнини.
Ҳаракат кўникмалари ва малакалари.
Ҳаракатларга ўргатиш.
Кўп йиллик жисмоний тарбия жараенида жисмоний машқлар, табиятнининг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омиллардан жисмоний тарбиянинг воситаси сифатида фойдаланилади.
Жисмоний машқлар жисмоний тарбиянинг асосий воситасидир.
Жисмоний машқлар жисмоний тарбиянинг асосий воситаси бўлиб, у тарихан гимнастика, ўйинлар, спорт ва туризм тарзида гурухларга ажратилиб, тарбия жараенининг воситаси сифатида фойдаланиб келинди.
Жисмоний машқ деб, жисмоний тарбия қонуниятлари талабларига жавоб берувчи, онгли равишда бажариладиган ихтиерий ҳаракат фаолиятларининг турли туркуми тушунилади. Бундай ҳаракат фаолият лари гимнастика, ўйинлар, спорт, туризм машқлари сифатида тарихан тизимлаштирилди, тупланди ва услубан тулдирилди.
Тарбия амалиетида, асосан, инсон меҳнат фаолиятида куллайдиган ҳаракатларини кўпрок машқ қилади. Жисмоний машқнинг ривожланишида диний маросимларда, байрамлардаги ўйинлар, ракслар, ҳарбий фаолиятдаги, санъатдаги онгли равишда бажариладиган ихтиерий ҳаракатлар манба бўлиб хизмат қилади. Жисмоний машқлар табиатининг табиий қонунини И.М. Сеченов ва И.П Павловнинг илмий дунекараши очиб берди. Ихтиерий ҳаракат Сеченовнинг фикрича, онг ва акл билан бошқарилади ҳамда бирор мақсадга йўналтирилган бўлади. Павлов эса ҳаракатларни физиологик механизмини очиб, ҳаракатлар бош мия пустлок қисмининг туплаш хусусияти билан боғлиқлигини биринчи, иккинчи сигнал системаси, шартли ҳамда шартсиз рефлексларнинг актив иштирокида вужудга келишлигини илмий исботлади.
Жисмоний машқларнинг таъсирини белгиловчи омиллар. Ҳар хил жисмоний машқларнинг самараси турли хил еки турли хилдаги жисмоний машқларнинг бир хил тарбиявий таъсир кўрсатиши амалиетда исботланган. Демак, бу жисмоний машқлар доимий бир хил таъсир хусусиятига эга эмаслигининг исботидир.
Тарбия жараенида жисмоний машқларнинг самарали таъсирини белгилай оладиган омилларни билиш педагогик жараенни бошқаришни осонлаштиради. Бу омиллар қуйидагича гурухланган:
1. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг шахсий характеристикасини билиш асосий омиллардин бири. Таълим жараени икки томонлама – ўқувчилар укийди, ўқитувчи укитади. Шунинг учун жисмоний машқларнинг таъсири кенг даражада ким укитаетганлигига ва кимларни укиетганлигига, ахлокий сифатларига ва иктидори (интеллекти)га, жисмоний ривожланганлигига ва тайергарлиги даражасига, шунингдек, бирламчи бажара олиш малакаси, кизикиши, ҳаракат фаоллиги ҳамда бошқаларга боғлиқ.
2. Илмий омиллар – жисмоний тарбиянинг қонуниятларини инсон томонидан англаш меъерини характерлайди. Жисмоний машқларнинг педагогик, псиҳологик, физиологик хусусиятлари қанчалик чукур ишлаб чикилган бўлса, педагогик вазифаларни ҳал қилиш учун шунчалик самарали фойдаланиш мумкин.
3. Методик омиллар – жисмоний машқлардан фойдаланишда амал килинадиган жуда кенг камровдаги талаблар гурухини умумлаштиради.
Жисмоний машқни ўқитиш давомида еки бошқа педагогик вазифани ҳал қилиш учун куллаетиб (масалан, жисмоний кобилиятларни ривожлан тирш учун) шуни хисобга олиш керакки, биринчидан, шу жисмоний машқдан кутилаетган самара, яъни бу машқ билан қандай вазифаларни (билим бериш, тарбиялаш, соғломлаштириш) ҳал қилиш мумкин; иккинчидан, унинг тузилиши – статик еки динамик машқми, циклик, ациклик еки бошқача ҳаракатми; учинчидан, мумкин бўлган такрорлаш усуллари (бўлакларга ажратиб еки машқни тўла бажариш билан ўргатиш мақсадга мувофикми, такрорлашлар оралигида актив дам олишни қўллашми еки пассив дам олишними ва хоказолар). Жисмоний машқларнинг бундай характеристикаси қўйилган педагогик вазифаларни ҳал қилиш учун жисмоний тарбия воситалари ва методларини танлаш имконини беради.
Жисмоний тарбия жараёнида ўргатишнинг асосий вазифаси ҳаракат кўникмалари ва махсус билимларини эгаллашдир. Жисмоний тарбия жараёнида ҳам таълим ҳам тарбия амалга оширилади. Бундан ўргатишнинг асосий фани бўлиб ўзаро боғланган ҳаракат тизимини ўз ичига олувчи рационал ҳаракат фаолиятлари ҳисобланади. Бирор бир ҳаракатга ўргатиш шуғғулланувчиларнинг жисмоний ривожланиши, фукционал имкониятларини ошириш ва ривожлантириш, соглиқни мустаҳкамлаш ва ҳ.к. лар билан боғлиқдир, ҳамда жисмоний сифатларини ошириш содир бўлади.
Ҳаракат фаолиятларига турли ва конкрет вазифаларни ҳал этган ҳолда ўргатилади. Кўпгина ҳолда қуйидагиларга олиб келинади:
1. Ҳаракатнинг дастлабки мактабини таъминлаш, яъни ҳаракат фаолиятини мураккаб шакллари учун дастлабки базани яратган ҳаракат аппаратининг асосий бўгинларида оддий ҳаракатларни бошқаришга ўргатиш. Масалан юқори стардан чиқиш.
2."Ердамчи” машқлар янги ёки айрим жисмоний сифатлар қобилиятларни ривожланишига таъсир этувчи воситалар сифатида фойдаланиладиган ҳаракатларга ўргатиш. Масалан: ҳар-хил усулда баландликка сакраш- планкасиз оёқларни ҳар-хил кетма-кетли ҳаракатлари
3.Кундалик ҳаётда, фаолиятнинг меҳнат, спорт ва бошқа соҳаларда зарур бўлган асосий ҳаракат кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда такомиллаштирувнинг керакли даражага олиб бориш. Масалан: ҳар-хил спорт турлари. Бу вазифаларнинг характерига ва ўрганилаётган ҳаракат фаолиятларининг хусусиятларига боғлиқ ҳолда ўқитиш жараёни бир қатор хусусиятларига эгадир. Маълумки, вазифаларнинг қийинлигига қараб уларга сарф бўладиган вақтлар ҳам турличадир. Масалан: бир-икки бўғинли гимнастика ҳаракатларига ўргатиш муълум ҳолатларда нисбатан тезроқ бўлади, лекин уларни ўзлаштириш ҳамда мураккаб ҳаракат фолиятларни юқори даражага оширишга баъзан йиллаб вақтлар кетади (мисол: шест билан сакраш).
Бундай ҳолатда ўргатиш методикаси ҳам фарқ қилади. Ҳаракат фаолиятининг тузилиш мураккаблиги маълум даражада ҳаракатга дастлабки ҳаракатда асосий методларни танлашни олдиндан аниқлайди.
Оддий ҳаракатларга ўргатишда бутунлича ўргатиш қўлланилса, мураккаб машқларда эса қисмлаб ўргатиш қўлланилади. Ҳаракатнинг тайёрлов, асосий, якуний вазифалари орасида боғланиш муҳим аҳамиятга ва хусусиятларга эгадир.
Баъзи ҳолларда ўргатишнинг асосий вазифаларидан фойдаланилса, (масалан, баландликка сакрашда, депсиниш) бошқа ҳолларда эса тайёрлов вазифасидан фойдаланилади, (масалан: тебраниш ва энгашган ҳолда таянч ҳолатга ўтиш), айрим ҳолларда якуний фазасидан ўргатиш лозим (масалан, болаларга сакрашда юмшоқ қунишни ўргатиш).
Ҳаракатларга ўргатиш умумий дидактик принципларига асосланади, бу принциплар жисмоний тарбия соҳасида ўз махсус ифодасини топади. Бу махсус ҳаракат кўникмалари ва малакаларини ҳосил қилиш қонуниятларидан келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |