Ҳудудлар демографик ва меҳнат салоҳияти. Ижтимоий инфратузилма.
Абдураҳмонов Элёр
Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети
Режа 1. Аҳоли ва демографик вазиятнинг иқтисодий ва ижтимоий вазиятга таъсири. 2. Демографиянинг асосий тушунчалари. Ҳудудлар демографик ва меҳнат салоҳияти тушунчаларининг моҳияти. 3. Аҳолининг ҳудудий жойлашуви. 4. Аҳоли сони ўсишининг ҳудудий жиҳатлари. 5. Аҳоли бандлиги. 6.Ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатлари. Демография Демографик салоҳият Демографик сиёсат Аҳоли сони Аҳолининг табиий ва механик ўсиши Аҳолининг туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари. Аҳолининг ёш таркиби Аҳолининг жинс таркиби Иқтисодий фаол аҳоли Аҳоли бандлиги Демографик омилнинг аҳамияти 21 асрда иқтисодий ривожланиш классик моделининг ўзгариши. Ер, меҳнат ва капитал ўрнига тадбиркорлик ва инновациялар омилининг ошиб бориши. Ўзбекистон шароитида инсон капиталига демографик салоҳият орқали ёндашув барқарор иқтисодий ўсиш омили сифатида. Ушбу омилнинг ҳисобга олиниши миллий хафсизликни таъминлаш ҳамда ижтимоий хатарларнинг олдини олишдаги аҳамияти. Аҳоли сони Ўзбекистон аҳолиси 2019 йил 1 январь ҳолатига 33 254,1 минг кишини ташкил этди. 2017 йилга нисбатан 1,8 фоизга ошди. Аҳоли сони 1990 йилга нисбатан 1,6 мартага кўпайди. Шаҳар аҳоли сони жами аҳоли сонига нисбатан 50,5 фоизни, қишлоқ аҳоли сони 49,5 фоизни ташкил этди. 2005 йилда Ўзбекистон аҳолиси МДҲ мамлакатлари аҳолисининг 9,6 фоизини ташкил этган бўлса, 2018 йилда ушбу кўрсаткич 11,7 фоизни ташкил этди. Аҳоли сони Ўзбекистон минтақалари кесимида 2019 йил 1 январь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3798,7 минг кишини (республика аҳоли сонидаги улуши 11,4 фоиз), Фарғона вилоятида 3683,1 минг кишини (11,1 фоиз), Қашқадарё вилоятида 3213,3 минг кишини(9,7 фоиз) ва Андижон вилоятида 3066,7 минг кишини (9,2 фоиз) ташкил этди. Аҳолининг табиий ўсиши Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда энг юқори туғилиш 2018 йилда, яъни 768,3 минг бола, аксинча энг паст – 2003 йилда, яъни 508,5 минг бола қайд этилгани кузатилган. Ўзбекистонда туғилиш коэффициенти 2018 йилда 23,3 промиллени ташкил этди. Туғилиш коэффициенти юқори даражаси 1991 йилда 34,5 промилле, аксинча паст коэффициент – 2003 йилда, яъни 19,8 промилле кузатилган. Аҳолининг табиий ўсиши Туғилиш коэффициентининг юқори даражаси Сурхондарё (26,8 промилле), Самарқанд (26,2), Қашқадарё (25,8), Жиззах (25,2), Намангна (24,4), ва Андижон (23,8) вилоятларида кузатилган. Туғилиш коэффициенти паст минтақалар: Тошкент шаҳри (18,6 промилле), Тошкент вилояти (20,6), Бухоро вилояти (21,3), Қорақалпоғистон Республикаси (21,6). Аҳолининг механик ўсиши 2018 йилда республика бўйича кўчиб келганлар сони 160 минг кишини, кўчиб кетганлар сони 176,2 минг кишини ташкил этди. Миграция сальдоси -16,2 минг кишини ташкил этди. 2017 йилда -18,6 минг кишини ташкил этган эди. Миграция сальдосининг юқори даражаси Тошкент (- 5,6), Қашқадарё (-4,2), Самарқанд (-3,7), Бухоро (-2,9), Сурхондарё (-2,3), Андижон (-1,9) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси (-4,2) қайд этилган. Миграция сальдоси ижобий даражаси Тошкент шаҳрида (+15,3) кузатилган. Аҳолининг ёш таркиби Дастлабки маълумотларга кўра 2019 йил 1 январь ҳолатига республика доимий аҳоли сонининг 30,3 %и меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,5 %и меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,2 %и меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда. Меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар улуши энг юқори минтақалар: Қашқадарё (32,2%), Жиззах (31,5%), Самарқанд (31,9%), Сурхондарё (32,7%). Меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар улуши энг кам минтақалар: Тошкент шаҳри (26,0%), Тошекнт вилояти (28,5%), Бухоро вилояти (28,3%). Қолган минтақаларда 29,3 – 30,7 фоиз ўртасида. Ишсизлик - 2018 йилда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ўтказилган социологик сўров ўтказилган.
- Ўтказилган текширув натижаларига кўра, иқтисодий фаол аҳолига нисбатан ишсизлик даражаси 9,3 фоизни ташкил этди. Энг кўп ишсизлик даражаси Фарғона (10,0 фоиз), Андижон (9,9 фоиз), Сурхондарё (9,9 фоиз) вилоятларида, энг ками Тошкент (7,8 фоиз)шаҳрида қайд этилди.
- Ёшлар (30 ёшгача) ўртасидаги ишсизлик даражаси 15,9 фоизни, аёллар ўртасида — 13,4 фоизни ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |