4. Donald Ckood, M. West. Fundamentals of Analytical Chemistry Brouks. Cole. Cengage. 2014.
5. Гельц Ф. Основы тонкослойной хромографии, т.1. 2006, 400с.
6. Айвазов Б.В. Основы газовой хроматографии. М. :<<Высшая школа >>, 1977, 184с.
Бу методда эквивалент нуқта аниқланадиган модданинг оксидланиш ёки қайтарилиши ҳисобига юзага келадиган чекли полярографик ток кучининг кескин ўзгариши асосида аниқланади.
Бу метод полярографик методга қараганда ҳам аниқроқдир. Бу методда аниқланадиган модда электроактив бўлиши шарт эмас, титрант ёки реакция маҳсулотининг электроактив бўлиши етарлидир.
Қутбланмайдиган солиштирма электрод сифатида тўйинган каломель электрод ишлатилади. Қутбланадиган индикатор микроэлектроди сифатида томиб турувчи симоб электроди ёки айланиб турувчи платина электрод ишлатилади.
Амперометрик титрлашни иккита қутбланадиган индикатор микро электроди ёрдамида ҳам амалга ошириш мумкин.
Аниқланадиган модда электроактив, титрант электроактив бўлмагандаги титрлаш эгриси. Масалан Pb2+ ионларини SO22- ёки C2O42- билан титрлашда.
Титрант электроактив, аниқланадиган модда электроактив бўлмагандаги титрлаш эгриси. Масалан, Mg2+ ни 8-оксихинолин билан, ёки бихромат ионларини Мор тузи ёрдамида титрлашда.
Аниқланадиган модда ҳам, титрант ҳам электроактив бўлгандаги титрлаш эгриси. Масалан Pb2+ ионларини бихромат ионлари билан титрлашда.
Амперометрик титрлашда қуйидаги титрлаш эгрилари учрайди.
1-та индикатор электроддан фойдаланилади-солиштирма электрод ишдатилмайди
Бунда электродларга унча катта бўлмаган потенциал (0,1-0,2в) берилиб, қўшилган титрант ҳажмига боғлиқ бўлган ячейкадаги ўтаётган ток ўлчанади. Эквивалент нуқта
а) токнинг кескин ортиши асосида:
б) токнинг нольгача камайиши асосида:
в) V-шаклидаги эгрининг минимуми асосида аниқланади.
Амперометрик титрлашнинг бу методи биамперометрик титрлаш методи дейилади (2-та индикатор электроддан фойдаланилади-солиштирма электрод ишлатилмайди).
Биамперометрик аниқлаш методини оксидланиш-қайтарилиш реакциялари бўйича титрлашнинг охирги нуқтасини аниқлаш учун қўллаш қулайдир.
Биамперометрик титрлашнинг афзаллиги методнинг оддийлигидадир. Бу методда солиштирма электрод ишлатилмайди.