ЭҲМ ҳимоясини таъминлашнинг техник воситалари
Компьютер орқали содир этидадиган жиноятлар оқибатида фақатгина АҚШ ҳар йили 100 млрд. доллар зарар кўради ўртача хар бир жиноятда 430 минг доллар ўғирланади ва жиноятчини қидириб топиш эҳтимоли 0,004% ни ташкил этади.
Мутахассисларнинг фикрича ушбу жиноятларни 80%и бевосита корхонада ишлайдиган ходимлар томонидан амалга оширилади.
Содир этиладиган жиноятларнинг таҳлили қуйидаги хулосаларни беради:
• кўпгина ҳисоблаш тармоқларида фойдаланувчи исталган ишчи ўриндан тармоқда уланиб фаолият кўрсатиши мумкин. Натижада жиноятчи бажарган ишларни қайси компьютердан амалга оширилганини аниқлаш қийин бўлади.
• ўғирлаш натижасида ҳеч нима йўқолмайди, шу боис кўпинча жиноий иш юритилмайди;
• маълумотларга нисбатан мулкчилик хусусияти йўқлиги;
• маълумотларни қайта ишлаш жараёнида йўл қўйилган хатолик ўз вақтида кузатилмайди ва тузатилмайди, натижада келгусида содир бўладиган хатоларнинг олдини олиб бўлмайди;
• содир этиладиган компьютер жиноятлари ўз вақтида эълон қилинмайди, бунинг сабаби ҳисоблаш тармоқларида камчиликлар мавжудлигини бошқа ходимлардан яшириш ҳисобланади.
Компьютер тармоқларида маълумотларни ҳимоялашнинг асосий йўналишлари
Ахборотларни ҳимоялашнинг мавжуд усул ва воситалари ҳамда компьютер тармоқлари каналларидаги алоқанинг ҳавфсизлигини таъминлаш технологияси эволюциясини солиштириш шуни кўрсатмокдаки, бу технология ривожланишининг биринчи босқичида дастурий воситалар афзал топилди ва ривожланишга эга бўлди, иккинчи босқичида ҳимоянинг ҳамма асосий усуллари ва воситалари интенсив ривожланиши билан характерланди, учинчи босқичида эса қуйидаги тенденциялар равшан бўлмоқда:
- ахборотларни ҳимоялаш асосий функцияларининг техник жиҳатдан амалга оширилиши;
- бир нечта ҳавфсизлик функцияларини бажарувчи ҳимоялашнинг биргаликдаги воситаларини яратиш:
- алгоритм ва техник воситаларни унификация қилиш ва стандартлаштириш.
Компьютер тармоқларида ҳавфсизликни таъминлашда ҳужумлар юқори даражада малакага эга бўлган мутахассислар томонидан амалга оширилишини доим эсда тутиш лозим. Бунда уларнинг ҳаракат моделларидан доимо устун турувчи моделлар яратиш талаб этилади. Бундан ташқари, автоматлаштирилган ахборот тизимларида персонал энг таъсирчан қисмлардан биридир. Шунинг учун, ёвуз ниятли шахсга ахборот тизими персоналидан фойдалана олмаслик чора-тадбирларини ўтказиб туриш ҳам катта ахамиятга эга.
Назорат саволлари?
Криптография ҳақида асосий тушунчаларни сананг? Компьютер маълумотларини ҳимоялашнинг техник-дастурий воситалари нималардан ташкил топган?
Симметрияли криптотизим асослари нима?
Aim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |